Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
102
Абу Убайда Мадина аҳли ва унинг атрофидагиларга олиб келган нарсаларини тарқатди. 
Ишни битиргач, хайрлашиш учун Ҳазрати Умарнинг ҳузурига келди. 
— 
Аллоҳ рози бўлсин, Абу Убайда, сенга оқ йўл тилайман, — деб олдиндан тайёрлаб 
кўйилган пул халтасини узатди. 
— 
Бу нима, Умар? 
— 
Тўрт минг дирҳамлик мукофот. 
— 
Йўқ, буни ололмайман. Мен бу ишни фақат Аллоҳ ризосини кўзлаб қилдим. Дунё молини 
бериб, ниятимни бузма. 
— 
Олавер, ахир сен тамаъ қилмагансан-ку. Шунинг учун узринг қабул эмас. 
— 
Узримни қабул қил. 
Ҳазрати Умар унамади: 
— 
Оласан. Чунки худди шундай воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳн ва саллам билан 
ўртамизда бўлган. Мен олиш ниятим йўқ эди. Лекин у зот тамаъ қилмай ва кўз тикмаган ҳолда 
олиш мумкинлигини айтган эдилар. 
Абу Убайда пулни олди, лекин бундан қувончи ортмади. Кейин тўрт минг дирҳамлик 
бўлгани учун эмас, самимий туйғулар соҳиби бўлгани учун Аллоҳга ҳамд айтиб, йўлга чиқди 
Абу Убайда келаётганда Раббул оламийн ризосини истаб йўлга чиқкан эди. Ҳозир ҳам кўнглида 
Аллоҳ ризосидан ўзга талаб йўқ эди. ("Тарихи Табарий") 
Абу Убайдадан кейин кетма-кет Мадинага ёрдам карвонлари етиб келди. Ниҳоят, одамлар 
эркин нафас олиб, юзларига табассум югурди. Бироқ ҳануз кўкда бир парча булут кўринмас, 
ёмғир ёғай демасди. 
* * * 
Бошқа шаҳарлардан келган ёрдам Мадннага кирмай туриб, давлат кўриғига олинди, чунки 
оч қолган одамлар карвонни талаб кетишлари мумкин эди. Ҳазрати Умар қўлларидан келганча 
бемор ва хасталарни зиёрат қиларди, баъзида ўнлаб жанозаларга дуч келиб, титраб кетарди. 
(
Ибн Саъд, "Табақот") 
* * * 
Бир кун Ҳазрати Умар шом намозидан кейин минбарга кўтарилиб, жамоатга юзланди: 
— 
Эй одамлар! Раббингизга истиғфор айтиб, гуноҳларингизга тавба қилинг. Унинг 
карамидан умид узманг. Ундан раҳмат ёмғири сўраб, азоб ёмғиридан сақлашини илтижо 
қилинг. 
Жамоат бу тавсияларни бир неча бор эшитди. ("Тарихи Табарий") 
Охири бир кун Ҳазрати Умар ёмғир сўраш учун Мадина аҳлини шаҳар ташқарисидаги 
намозгоҳда йиғилишни буюрди. Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 
амакилари Аббос билан етиб келди. Келиб, икки ракъат намоз ўқиди ва: 
— 
Аллоҳим, ёмғир ёғдир,— дея ёлвора бошлади. Бир қўллари билан Аббоснинг қўлини 
ушлаб олган, кўзларидан эса шашқатор ёш оқар эди. Эгнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
салламнинг ҳирқалари бор эди. Бир оз ўтиб уни ечди, теридан тикилган кийимни кийиб, 
қўлларини дуога кўтарди: 
— 
Аллоҳим, Пайғамбарнинг амакиси ҳурмати ёмғир ёғдиришингни сўраймиз. Бу балони 
бошимиздан даф қил! 
Ҳазрати Умарнинг ёнида Аббос ҳам йиғлаб дуо қиларди. 
Узундан-узоқ қилинган дуодан кейин халқ Мадинага қайтди. Умид ва тушкунликка тўла бир 
неча кун ўтди. Ниҳоят, узокдан кўринган булутлар одамлардаги тушкунликни бир зумда 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish