Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
110
Номаълум маҳбуб 
Ҳазрати Умар кечалари Мадинани айланиб завқ олардилар. Чунки бу шаҳарнинг ҳар бир 
кўчасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан боғлиқ хотиралари бор эди. Ҳар 
замонда севимли Пайғамбар билан ўтказган кунларини эслаб, у зотни худди ёнларидагидек ҳис 
қилардилар. Зеро, севган севилган билан ёнма-ёндир. 
Баъзан ой нури ҳам бўлмаган тунларда Умарни ёлғизлатмаган, ўзини унуттирмаган Зот 
борки, эртага Унинг олдида ҳисоб беради. У Умарнинг шу дамда қандай фикр ва ҳиссиётлар 
билан айланиб юрганини унинг ўзидан яхши билади. Қудрати чексиз, илми ва раҳмати барчани 
қамрайдиган Зот севимли Расулига юборган китобида шундай деган: "Қаерда бўлсангизлар ҳам, 
У сизлар билан биргадир". (Ҳадид сураси, 4-оятдан) 
Қаерда бўлмасин, Аллоҳ билан биргалигини ҳис қилиб турган одамлар орасида Ҳазрати 
Умарнинг ўзига хос ўринлари бор. Чексиз қудрат соҳиби бўлган буюк Парвардигорга нисбатан 
бўлган бу тақво ҳеч ким йўқ жойларда Ҳазрати Умарни кўп йиғлатган... 
* * * 
Шундай ҳислар билан тунда шаҳар айланар эканлар, Ҳазрати Умар бир аёлнинг овозини 
эшитиб қолдилар: 
— 
Сутга озгина сув қўшайлик, қизим. 
— 
Онажон, амирул мўминин: "Сутга сув қўшманглар", деган. 
— 
Амирул мўминин бу ерда йўқ. У сенинг нима қилаётганингни ҳам билмайди. 
— 
Сиз ҳақсиз, онажон. Амирул мўминин нима қилаётганимни кўрмаяпти. Лекин Аллоҳ 
кўриб турибди-ку! 
Ҳазрати Умарнинг этлари жимирлаб, кўзларига ёш келди. 
Қиз Қуръон тарбиясини олган, Аллоҳдан қўрқув ва Унга муҳаббатни қалбига жо қилган эди. 
Бунақа қизни кундузи чироқ ёкиб қидириб топиш душвор. Бинобарин, бунақа қизлар учун бор-
йўғингни сарфласанг, бу йўлда бир умр тер тўксанг ҳам, кам эди. Инсоният ҳақиқий 
масъулиятини шундай фикрларга эга бўлибгина билиши мумкин. 
Фарзанд онасидан одоб ўрганиши керак, лекин онасига одоб берган бу қиз Ҳазрати 
Умарнинг тамойилларига роса мос келарди. Чунки одамлар Ҳазрати Умарнинг: "Мен учун энг 
маҳбуб инсон адолатга зид иш таклиф қилинганида, манфаатли бўлишига қарамасдан, рад эта 
олган инсондир", деганларини эшитишган эди. Мана, ўша мафтун бўлган маҳбубни топиб 
турибдилар. У киши ўзларида йўқ севиниб кетдилар. Дунёда шундай инсонлар борлигидан 
кўнгиллари кўтарилди. 
Онасига танбеҳ берган қиз ташқарида воқеани кузатиб, ҳаққига дуолар қилиб турган 
халифани сезмадиям. 
Ҳазрати Умар шу кеча Қуръоннинг "Қаерда бўлсангизлар ҳам, У сизлар билан биргадир", 
оятининг ҳаётдаги тафсирини кўриб, буюк Парвардигорга ҳамду сано айтдилар. Ана шу 
биргалик ни билиш қоронғу, амир кўрмайдиган жойлардагина билинади. 
Ҳазрати Умар овоз соҳибаси кўрмадилар, унинг кимлигини ҳам билолмадилар. Аммо у қиз: 
"
Мўминлар, шак-шубҳасиз, оға-инидирлар" (Ҳужурот сураси, 10-оятдан), оятига кўра, Ҳазрати 
Умарнинг қариндошидир. 
Ўша тун Ҳазрати Умар одмигина ётоқларига ётарканлар, тинимсиз шу оятни такрорлаб, 
Аллоҳ билан бирга эканини ҳис қилиш қувончини ҳис этдилар ва кўнгилларини кўтарган ўша 
овозни эшитгандек бўлдилар. 
* * * 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish