www.ziyouz.com kutubxonasi
109
Ҳазрати Умар Зайд ибн Собитдан ҳам, Шурайҳдан ҳам илмлироқ эди, уларга устоз
бўлишига, ибрат кўрсата олишига шубҳа йўқ эди. Убай билан тортишиб қолган масалани ҳам
Зайд чиқарадиган ҳукм ёки Шурайхнинг қозилигисиз ҳал қилишга илми етарди. Аммо даъвони
маҳкамада кўриб, у ердаги иш юритиш тарзини назорат қилиш ва қозиларни синаб кўриш
ниятида эди. Шу ўринда Ҳазрати Умарнинг шаҳар волийлари ва қозиларига порага муҳтож
бўлмайдиган даражада маош тайинлаганларини эслатиш жоиздир. (Мавлоно Шиблий, "Асри
саодат")
* * *
Сўнгра Ҳазрати Умар бозор ва савдо расталарини ҳам қаттиқ назорат остига олди. Катта
нарх қўйиб сотиш, тарозидан уриб қолиш ва бошқа нохушликларнинг олдини олиш мақсадида
Абдуллоҳ ибн Утбани муҳтасиб (назоратчи) қилиб тайинлади. Абдуллоҳ бу вазифадан ташқари,
шахс ва жамият ҳуқуқларини назорат қилиш мақсадида шаҳарни тез-тез тафтиш ҳам қиларди.
Масалан, давлат ва жамиятга оид ернинг бир одам томонидан эгалланишига қарши турар,
ҳайвонига кўтаролмайдиган юкни ортган ёки бешафқат калтаклаганларга танбеҳ берар, мабодо
гапи ўтмаса, Ҳазрати Умарга мурожаат қилиб, ҳақиқатни қарор топтирар эди. Бу мансабда
Самра бинти Нахиқ исмли аёл ишлагани ҳам маълум. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
эса ёшлик чоғларида бозор ва савдо расталарини айланиб, шароитни кузатган, керак пайтда
қўлидаги асоси билан одамларни жазолаган бу аёл Ҳазрати Умар даврида ҳам ўз ишини давом
эттирган.
Ҳазрати Умар инсоний меъёр билан рисоладагидек яшамайдиганлар учун Ислом тарихида
илк бор қамоқхона ташкил қилди. У киши яхши иморатга эга бўлган Сафвон ибн Умайянинг
уйини тўрт минг дирҳамга сотиб олиб, уни «Жазо ва тавфиқ уйи»га айлантирди. Кейин бошқа
шаҳарларга ҳам мактуб ёзиб, худди шундай қилишни буюрди. Мақсад бировни қийнаб,
озодликдан махкум қилиш эмас, балки бировларнинг хотиржамлигини бузаётган,
ҳурриятларига дахл қилаётганларни тарбиялаш эди. Ундайлар жамиятдан четлатилмаса,
зиёнлари кўпайиб кетарди. Бутун шаҳар тинчлигини таъминлаш учун хотиржамликка таҳдид
солаётганларни қамоққа тиқишдан ўзга чора йўқ эди.
Авваллари қамоқхоналар фақат жиноятчилар учун эди. Қози Шурайҳ, кейинчалик қарзни
тўлашни чўзиб юборганларни ҳам қамади. Бу орада неча марталаб шароб ичган Абу Миҳжан
саксон дарра ейишдан ташқари, ҳибсда ҳам ўтириб чиқди. (Мавлоно Шиблий, "Асри саодат")
Ҳаётда фақат кўсалигидан нолиган Шурайҳ адолатни соқолдан устун қўярди. У кундан-
кунга обрўси ортиб, ташаккурларга сазовор бўлди ва буюк инсонлар сафидан жой олди. Вафот
этганида эса адолат тимсоли, кучли олим йўқотилганидан одамлар аччиқ кўз ёши тўкдилар.
Биринчи китоб тугади.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |