Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
107
Ҳазрати Умар Басрага сув келтиришга Маъқул ибн Ясорни масъул қилиб тайинлади. Режага 
кўра, дарёдан анҳор қазилиб, ҳам ичишга, ҳам суғоришга сув келтирилиши лозим эди. Анҳор 
қазилди. Бу ҳашарда, айниқса, волий Абу Мусонинг вакили Зиёд бин Убайд жонбозлик 
кўрсатди, кўп меҳнат қилди. Анҳорнинг дарёга уланадиган жойини қазиб, сувни очиб юбориш 
Маъқул ибн Ясорга топширилди. 
Ҳазрати Абу Бакрнинг ўғли сувнинг оқиш тезлигини ўлчаш учун отга миниб кутиб турди. 
Анҳор очилиши билан у ҳам отини ниқтади. Шамолдек елаётган от шиддат билан оқаётган сув 
билан ёнма-ён кетаётгандек эди. Одамлар бу ҳолатни завқу шавқ билан кузатиб турарди. 
Анҳорга «Маъқул ариғи» деб ном берилди. (Ибн Саъд, "Табақот")  
Кейинчалик одамлар Зиёднинг анҳор қазишдаги жонбозликларини унутдилар. Ўшандан 
кейин Зиёд бир одамнинг қўлига минг дирҳам пул бериб, анҳор бўйлаб одамлардан унинг 
номини сўраб чиқишни буюрди. Ким: «Бу Зиёднинг ариғи», дейдиган бўлса, унга ўша пуллар 
бериларди. Афсуски, халқ орасида ҳеч ким Зиёд кутган жавобни бермади. 
Ислом оламида янги қози 
Ҳазрати Умар бир от сотиб олди. Уни синаб кўриш учун бир одамга берди. Синалаёттан от 
югурган маҳалда қоқилиб, шикастланди. Ҳазрати Умар отни эгасига қайтармоқчи бўлди, чунки 
савдолашилаётганда «ёқмаса олмайсиз» деган келишув бор эди. Лекин отнинг эгаси унамади: 
«
Мен отни берганимда, у соппа-соғ эди», деди. Икковлари ўртасида тортишув юзага келгани 
боис, кимдир масалани ҳал қилиб бериши керак эди. 
— 
Майли, ўртадаги масалани ҳал қилишга одам тайинлай қол. От эгаси бу таклифни бажону 
дил қабул қилди. 
— 
Мен ироқлик Шурайҳнинг ҳукм чиқаришини истайман.
Ҳазрати Умар, бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир неча саҳобалари 
бор, нега улардан бирини танламадинг, демади. 
Умрида биринчи маротаба кўриб турган бу кўса киши олдига даъвогар сифатида ўтирди. 
Исми Шурайҳ бўлган бу одам икки тарафни ҳам диққат билан тинглади. Сўнг: 
— 
Агар сотган одам синашга рози бўлиб, воқеалар ривожи шундай тус олган бўлса, унда 
унинг даъво қилишга ҳаққи йўқ. От унинг рухсатисиз синаб кўрилган бўлса, унда зарарни 
қоплаш харидорнинг бўйнига тушади, яъни, отни қайтаролмайди, — деб ҳукм чиқарди. 
Ҳазрати Умар отни синаш шарти билан олмаган эди. Ҳукм у зотнинг зиддига чиқди. 
Бошқа бир ривоятда Шурайҳ Ҳазрати Умарга: «Сиз отни соғ ҳолда олган эдингиз, соғ ҳолда 
қайтаришингиз керак», деган. 
Ҳазрати Умар Шурайҳнинг адолат мезонларига риоя қилиб, ҳар икки тарафни ҳам тинглаб, 
ҳаққоний ҳукм чиқаришига эътибор берди ва унинг бу хатти-ҳаракатини олқишлади. Шурайҳ 
ҳукм чиқариб бўлгандан кейин, халифа ўзини танитди ва: 
— 
Сен мен излаган одам экансан. Сени Куфага қози қилиб тайинлайман. Дарҳол вазифангга 
кириш, — деди. (Мавлоно Шиблий, "Асри саодат") 
Шурайҳ вақтни ўтказмасдан ишга киришди. У бу вазифани эллик уч йил бажарди. Шу давр 
мобайнида тўлиқ ишончга сазовор бўлди, чунки адолат чизиғидан бир қадам ҳам нари 
хатламади. Қариб қолгани туфайли ишдан бўшамоқчилигини айтганда ёши юздан ошиб қолган 
эди. Ҳажжож унинг истеъфосини қабул қилди. Шурайҳ сўнгги кунларини дам олиб ўтказди. У 
жуда ақлли, ўта ростгўй ва одобли инсон эди. Ҳазрати Али унга: «Сен арабларнинг энг яхши 
қозисисан», деганида муболаға қилмаган эди. (Мавлоно Шиблий, "Асри саодат")
Ислом адолатини ўрнатишда унинг ҳам ўзига ярашг ўрни бор эди. 
* * * 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish