www.ziyouz.com kutubxonasi
115
Нияти холис ва самимий инсон, зарарига бўлса-да, ҳақиқатга интилса, Аллоҳ у орқали
одамлар орасидаги ишларни ислоҳ этади ва тартибга солади. Ким ўзида йўқ, фазилатни бордек
кўрсатишга уриниб, риёкорлик килса, Аллоҳ унинг айбини очиб, хор этади. Чунки Аллоҳ
бандаларидан холис ва самимий ният билан, суннатга мос қилинган амалларнигина қабул этади.
Сен Аллоҳнинг бу дунёда берадиган ва охират учун ҳозирлаб кўйган неъмат ва мукофотлари
ҳақида нима деб ўйлайсан? (Яъни, улар буюк ва қийматлидир.)
Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳ". (Ибн Қаййум Жавзий, "Иъламул муваққийн")
* * *
Абу Мусо Хайбар фатҳидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳн ва саллам билан бирга
бўлган эди. У Ҳабашистондан қайтган мўминлар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам ҳузурларига борганида, Хайбар қалъаси кўлга киритилиб, ғалаба нашидаси сурилган
эди.
Қайтаётганида бир тепаликни ошиб ўтган баъзи саҳобалар поёнсиз уфқ ва юксак
чўкқиларни кўрган ва Оламлар Яратувчисини эсга олиб, баланд овозда такбир айтиб юборган
эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга:
—
Ўзингизни тутинг. Сизлар узоқдагиларга ёки карга эшиттира олмайсизлар, — деганлар.
Кейин ёнларида кетаётган Абу Мусонинг "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", деб
кетаётганини кўриб:
—
Абдуллоҳ — дея чақирдилар.
—
Лаббай, Аллоҳнинг Пайғамбари!
—
Сенга жаннат ҳазиналаридан бирини айтайми?
—
Албатта, Аллоҳнинг Расули.
—
У "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" калимасидир.
Абу Мусонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан боғлиқ илк хотираси шу эди.
Шундан сўнг Набийи акрам билан яна тўрт йил бирга бўлди.
Энди Абу Мусо пойтахтдан анча узоқ бўлган Басра халқини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳн
ва саллам келтирган диннинг асосларига таяниб бошқариш вазифасига тайинланди.
* * *
Ҳазрати Умар Абу Мусога яна бир мактуб ёздилар: "Қайси кун бўлишидан қатъий назар,
ҳақи еб кетилганларни қабул қил ва уларни тингла. Адолатни қарор топтир, токи фосиқлар
сендан қўрқсинлар. Сен ҳам уларни кўздан қочирма ва истаган вақтингда уларнинг таъзирини
бериб қўйишга тайёр тур.
Жоҳилият давридагидек, қабилалар ўртасида адоват бўлиши мумкин. Кимдир бўлар-
бўлмасга қабиласини ёрдамга чақираверса, билгинки, бу чақирув шайтондандир. Уларни
Аллоҳнинг амрига бўйсунишга даъват кил. Уларга: "Сиз қабилангизга эмас, Аллоҳ ҳукмига
чақиринг", де. Кўнгунларича уларга қилич ялонгочлаб тур.
Берилган неъматга шукр ва ҳамд айтиб яша. Одамлар орасида хушмуомалалик ва дўстона
алоқани мустаҳкамлашга ҳаракат эт. Кечириш билан кучни ҳамоҳанг қил! Соддадил бўл ва
одамларни севиб, улардан ёрдамингни аяма.
Менга келган хабарларга кўра, Дабба қабиласидан бўлганлар: "Яшасин, Дабба халқи", деб
жоҳилият даврининг қичқириқларини айтиб юришганмиш. Уларга бу бақир-чақирлари яхшилик
олиб келмайди, менимча. Мактубим сенга етиб борганида, уларга тушунтир. Агар қайтишмаса,
уларнинг жазоларини бер ва бир-бирларига етолмайдиган жойларга кўчириб юбор.
Мўминларнинг жанозасида қатнаш, беморларни зиёрат қил. Уларнинг ишлари билан қизиқ.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |