Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
117
Ҳазрати Умардек одамга бундай муомала қилиш, бундай савол бера олиш учун инсонда 
катта жасорат бўлиши ёки йўjтадиган ҳеч нарсаси бўлмаслиги керак эди. 
— 
Нега менинг волийимни хафа қиляпсан? У билан нимани келишолмаяпсан? 
Дабба енгил тин олди. 
— 
Келинг, айтиб берай. Сизнинг волийингиз Аллоҳга ҳамду сано айтади, Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам саловоту салом йўллайди, кейин сизни мақтай бошлайди. Унга 
Ҳазрати Абу Бакрни эслатиб: "Нега жуда кўп фазилатлари бўлган одамни зикр қилмаяпсан?" 
дедим. Гуноҳим шу. Ўртамизда бошқа англашилмовчилик бўлгани йўқ. 
Шу гапнинг ўзи Ҳазрати Умарга етарли эди. У киши хато қилганларини тушуниб етдилар. 
Аввал бу одамни эшитиб, кейин гапирадиганини гапириш кераклигини ўйлаб, қилган ишидан 
пушаймон бўлдилар. 
— 
Валлоҳи, сен ҳақсан. Аллоҳ сени кечирсин, мени афв этасанми? 
Ҳазрати Умар буларни чин дилдан айтаётганларини кўзларидан оқаётган ёшдан ҳам билса 
бўларди. Ҳамма ҳам хато қилиши мумкин, у киши ҳам инсон бўлиб янглишган эдилар, лекин 
хатосини дарҳол тан олдилар. Зотан, Аллоҳ муттақий бандаларини "улар хатоларида туриб 
олмайдилар", деган маънода мадҳ этган. 
Дабба ҳеч иккиланмасдан: "Аллоҳ мўминлар амирини кечирсин", деди. 
Ҳазрати Умар сўзларида давом этдилар: 
— 
Валлоҳи, Абу Бакрнинг бир куни ва бир кечаси, Умарданам, Умарнинг оиласиданам 
хайрлидир. Сенга унинг бир куни ва бир кечасини гапириб берайми? 
— 
Ҳа, мўминлар амири, гапириб беринг. 
У зот Ҳазрати Абу Бакрнинг Набийи Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳижрат 
йўлидаги ғорда ўтказган бир кечалари ва Расулуллоҳ вафот этган кундаги ҳолатларини гапириб 
бердилар, Ҳазрати Абу Бакрнинг ўшанда эришган даражаларини сўйладилар. 
Сўнгра Абу Мусога қилган иши ёқмаганини айтиб мактуб ёздилар. 
Дабба бир оз дам олгач, хотиржам юртига кайтди. У қайтаркан, оловдек тез аланга оладиган, 
лекин ҳақни севган, адолатни тиклаш учун ҳар қандай фидокорликка тайёр инсон ҳақида ўйлаб 
кетди. 
Бу воқеа Ҳазрати Умарнинг ҳам хотираларида муҳрланиб қолди. Бу ерда жасорат аҳамиятли 
эди. Дабба Ҳазрати Умарга ҳақиқатни айтмай, жим туриб, ҳақини нариги дунёга олиб кетса ҳам 
бўларди. Аммо бу иши одамларга ибрат бўлди. Ҳақиқат порлаганда унга чексиз эҳтиром 
кўрсатадиган Ҳазрати Умарнинг содиқликлари бу воқеа билан янада мустаҳкамланди. Зеро, 
Ҳазрати Абу Бакриинг вафот этишлари у зотнинг ҳақлари топталишига сабаб бўлмаслиги лозим 
эди. Ўзидан билимлиларга Ҳазрати Умардек катта эҳтиром кўрсатадиган инсон бошқа йўқ 
бўлса керак. 
Бир маст одам 
Ҳазрати Умар соқолини силаб ўйга толдилар. Қаттиқ жаҳли чиқиб, ўзларини зўрға босиб 
турардилар. Чунки ҳозир рамазон ойи эди. Лекин у кишини асабларини ўйнаётган, лол 
қолдирган ва ўйлашга мажбур қилган нарса бу эмасди. Қаршисида турган сурбет одам куппа-
кундузи ичиб олган эди. Ичганига гувоҳ қидириб юришнинг кераги йўқ, чунки оғзидан шароб 
ҳиди анқигандан анқирди. У гапираётганида бемалол гапиролмас, устига-устак оёқда 
туролмайдиган аҳволда эди. 
— 
Жазосини берайликми? 
— 
Йўқ, ҳозирча қўя туринг. Уни уришдан фойда йўқ. Нега таёқ еганини англайдиган ҳолга 
келиб олсин. 
Мақсад уни ёмон ишидан пушаймон қилиш эди. Чунки бир гуруҳ одамлар олдида 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish