www.ziyouz.com kutubxonasi
120
тавоф қилишда қийинчилик туғдирарди. Ундан ташқари, тавофдан кейин одамлар бу тошга
яқин жойда намоз ўкиб, "Иброҳимнинг турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг", (Бақара сураси,
125-
оятдан) деган амрни бажармоқчи бўларди.
Ҳазрати Умар улуғ саҳобийлар билан кенгашиб, тошни Каъбага нисбатан жойлашган чизиғи
бўйича узоқроққа кўчиртирдилар. Бугунги кунда Мақоми Иброҳим Каъбадан ўн беш қадамлар
нарида турибди.
Бошқа ривоятга кўра, Ҳазрати Умар Мақоми Иброҳим ўрнини зулҳижжа ойида ҳажга
келганларида ўзгартирганлар. (Ибн Касир, "Ал-бидоя")
* * *
Бир неча киши Ҳазрати Умарнинг ҳузурларига келиб:
—
Амирул мўминин, биз Макка ва Мадина орасида сув бўйида яшаймиз. Сув бор жойга уй
қуришга рухсат берсангиз, — дейишди.
—
Йўловчилар сояда дам олишлари ва сувдан фойдаланишларига имконият яратиб, уларга
ҳалақит қилмайсизлар.
—
Хўп, бу шартни қабул қилдик, — деб чиқиб кетишди. (Ибн Асир, "Ал-комил")
* * *
Мадинадаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари ҳам кичиклик
қилиб қолди. Чунки жамоат кундан-кунга ортиб борарди. Бу ерда ҳам муаммонинг ечими
масжид атрофидаги уйларни сотиб олиб, масжидга қўшиб юбориш эди. Ўша уйлардан бири
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Аббосники эди. У кишига
белгиланганидан кўпроқ пул таклиф қилинса-да, сотишни ҳеч истамадилар.
Охири иш қозига ҳавола қилинди. Ҳазрати Умар одатларидан чекинмаган ҳолда ҳакам
танлашни қаршиларидаги одамга қолдирдилар. Аббос розийаллоҳу анҳу Убай ибн Каъбни
танладилар. Икковлон бориб, Убайга воқеани айтиб беришди. Убай ҳар икки тарафни ҳам
тинглаб бўлгач, ҳукм чиқардилар:
—
Аббосни рози қилишингиз керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам
масжидларига бўлса ҳам, эгасининг розилигисиз хрч бир уйни қўшиб ололмайсиз.
Икковлари ҳам ташқарига чиқишди. Аббос Ҳазрати Умарга ўгирилдилар:
—
Ўша уйни мен Аллоҳ ризоси учун баҳш этдим, эвазига ҳеч нарса керакмас. (Шиблий,
"
Асри саодат")
Аббоснинг бу хатти-ҳаракати тушунарсиз эди. Уйни Аллоҳ ризоси учун баҳш этадиган
бўлса, Ҳазрати Умарни овора қилишдан мақсади нима эди? Ёки у киши баҳш этмоқчи бўлди-ю
Ҳазрати Умар унамадиларми? Ёхуд Ҳазрати Умар уйни арзон-гаровга сотиб олмоқчимидилар?
...
Масжид етарли даражада кенгайтирилди. Фақат уммул мўмининлар — оналаримиз уйлари
масжидга туташ қолдирди.
Тамим Дорий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида бажарган масжид
қандилларини ёқиш ишини Ҳазрати Умар замонларида ҳам давом эттирди.
Бу орада Мадинага бир оз миқдорда ёғоч келтирилди. Уни одамларга бўлиб берилса, жуда
оз улушдан тушар, бирор ишга яратиш маҳол эди. Шунинг учун Ҳазрати Умар ёғочни масжидда
ўтин қилиб ёқиб, ундан барча фойдаланишини истадилар ва масжидга олдирдилар.
Масжид ичига аввал Ақиқ ўлкасидан келтирилган бўйралар, кейин намат тўшалди. Шундай
қилиб, масжид анча кенгайиб, ибодат қилишга бир мунча қулай шароит яратилди.
* * *
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |