www.ziyouz.com kutubxonasi
121
Жума кунларининг бирида Ҳазрати Умар минбарда хутба ўқиётган эдилар, кўзлари эшикдан
кирган одамга тушди. У киши Ҳазрати Усмон эди. Хутбаларини бўлиб, Ҳазрати Усмонга
юзландилар:
—
Одам шу пайтдаям келадими, Усмон?
Ҳазрати Усмон далада ишлаётганларини, азонни эшитишлари ҳамоно таҳорат олиб
келганларини айтганларида, Ҳазрати Умар ҳайрат ва жаҳл ичра қолдилар. У киши Ҳазрати
Усмондек дўстлари шундай кунда диққатлироқ ва зийракроқ бўлиши керак, дея ўйлаган эдилар.
Зеро, у оддий Усмон эмас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам севган, ҳурмат қилган, икки
қизларини берган Ҳазрати Усмон эди.
—
Демак, шунчаки таҳоратми? Ваҳолангки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума
кунлари ғусл қилиб келишни ва бадандаги ҳид билан бошқаларга озор бермасликка қандай
аҳамият қилганларини билмайсанми? — дедилар, сўнг яна хутбаларида давом этдилар.
* * *
Шу ўринда Ҳазрати Умар намозни жамоат билан ўқишга катта аҳамият берганлари ҳақида
ҳикмат бор:
—
Дўстларингизни намозда кўрмасангиз, уйларига бориб зиёрат қилинглар. Бемор бўлса,
шифо тиланглар. Касал бўлмай, масжидга чиқмаётган бўлсалар, жамоатга қўшилишга
унданглар. Келаётганларни олқишланглар.
У киши намсозни вақтида ўкишга эътибор берардилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламдан: "Амалларнинг қайси бири энг яхшиси?" дея сўраган саволларига:
"
Вақтида ўқилган намоз", деган жавобни олган эдилар.
Бир оқшом ишлар кўпайиб кетгани туфайли намоз вақтидан бир оз кечикди. Намоз адо этиб
бўлинганида шафақ қизиллиги йўқолиб, қоронғу тушиб қолган эди.
Бу нарса Ҳазрати Умар кутмаган ҳол эди, шунда у киши қулларидан бирини чақириб:
—
Сени Аллоҳ ризоси учун озод қиламан. Шу ондан эътиборан эркинг қўлингда, —
дедилар. ("Иҳйоу улумиддин")
Амирнинг қўли от узангиси бўладими?
Абдуллоҳ ибн Аббос ҳали ёш йигитча бўлса-да, Ҳазрати Умар унга катта ёшдагилар қатори
илтифот ва ҳурмат кўрсатар эдилар. Буюк раҳбарнинг Ибн Аббосга бундай муносабатда
бўлишларига сабаб унинг илми ва иқтидори эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотни ҳали болалигида қучоқларига олиб,
Аллоҳдан уни Қуръон билимдони қилишини сўраб илтижо этган эдилар.
Ўзлари ҳам каттагина олим бўлган Ҳазрати Умар илмга бўлган эҳтиромлари туфайли
набиралари тенги Ибн Аббосни мажлисларнинг тўрини кўрсатадиган даражада ҳурмат
қилардилар. Нафақат уни, балки бошқа илмли ёшларни ҳам эъзозлар эдилар. Масалан, отга
минаётган Зайд ибн Собитга қўлларини узанги қилган ҳолда оёғидан тутиб, ёрдамлашиб
юборардилар. Буни ихлос билан Аллоҳ ризоси учун қилардилар. Ваҳолангки, Зайд Ҳазрати
Умарнинг набиралари тенги ўспирин эди.
Бир куни Ҳазрати Умар яна Зайдга отни минишга кўмаклашдилар, кейин ҳайрат билан қараб
турган атрофдагиларга ўгирилдилар:
—
Зайд ва унинг шогирдларига шундай мулозамат қилингиз.
Аслида Абдуллоҳ ибн Аббос ҳам, Зайд ибн Собит ҳам илм савияси бўйича Ҳазрати Умарга
тенг эмасди. Бу билан Ҳазрати Умар ҳар соҳада бўлгани каби, тавозуъда ҳам бошқаларга ибрат
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |