Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
119
— 
Ўша чўпонни сотиб олишни истайман. 
— 
Уни сизга ҳадя киламан, мўминлар амири. Лекин нега уни сотиб олмоқчисиз, шуни 
билмоқчиман. 
Ҳазрати Умар бўлган воқеани айтиб берди. Кейин ҳалиги қулни чақиртиришди. Чўпон 
қаршисида бир кун аввал учратган одам билан хўжайинини кўриб шошиб қолди. 
— 
Энди амирул мўмининга тегишлисан, менга боғлиқлигинг қолмади. 
"
Менга йўлда сохтакорликни таклиф қилган шу одам амирул мўмининми?!" деб юборишдан 
ўзини зўрға тийиб қолди. Зотан, унинг гапиришига ҳожат йўқ, эди. Ҳазрати Умар: 
— 
Сени Аллоҳ ризоси учун озод қиламан, энди эркинсан, — дедилар. 
У қулоқларига ишонмай қолди. Кеча ўзи Аллоҳ ризоси учун ҳалоллик қилган эди. Бугун эса, 
уни Аллоҳ ризоси учун озод қилишяпти. 
Юзларидан мамнуният ёғилиб: 
— 
Аллоҳ сиздан рози бўлсин, мўминлар амири! — деди. ("Иҳйоу улумиддин") 
Ҳазрати Умар умрани адо этиб, Махрама ибн Навфал, Азҳар ибн Абду Авф, Ҳувайлид ибн 
Абдул Уззо ва Саид ибн Йарбуларни чақириб: 
— 
Сизларга Масжидул Ҳарам чегарасини билдирувчи тошларни янгилаш вазифасини 
топшираман, — дедилар. 
Маккада Ҳаром ҳудуди бор. Бу ҳудудда уришиш, ов қилиш ва дарахт кесиш ман қилинган. 
Бу ерда жанг ҳам олиб борилмайди. Бу жойлар пайғамбар Иброҳим алайҳиссалом тарафидан 
Жаноби Мавлонинг ваҳий ва илҳоми билан белгиланган, кейинрок, Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам уни янгилаганлар. Шамол Ҳаром ҳудудини белгилаб турувчи тошларни қум 
билан қоплаб, вақт ўтиши билан кўринмай қоларди. Тошлар вақти-вақти билан янгиланмаса, бу 
ҳудудни билиш қийинлашиб, ҳатто билинмай кетарди. Шунинг учун бу ишни ҳудудни яхши 
билган тажрибали одамлар амалга ошириши керак эди. 
Тўрт биродар буйруқни бажариш учун ишга киришдилар. 
Ҳазрати Умар шу йили Каъба атрофини ўраб турувчи Масжидул Ҳаромни ҳам 
кенгайтиришга қарор қилдилар. Чунки йилдан-йилга ортиб бораётган ҳожиларга масжид 
кичиклик қилаётган эди. 
Шу мақсадда Масжидул Ҳарамга кўшни яшовчилар билан учрашиб, уйларини сотиб олиш 
истагини билдирдилар. Лекин одамлар бунга унашмади. Улар Каъбадан узоқлашишни 
исташмаётган эди. Жоҳилиятдаки, катта аҳамият беришган Каъбадан энди Ислом даврида 
айрилсинларми? 
Лекин бошқа йўл йўқ эди. Ҳазрати Умар ҳам уларнинг дилларига озор бериб, уйларини 
тортиб олиш учун бу қарорга келмаганлар. Зеро, беш-ўн кишини хафа қилиб ҳам бу ишни 
қилишлари мумкин эди. Мабодо, бу ишни қилмасалар, ҳар йили кўплаб мусулмонлар 
қийналади, ҳатто ҳаж арконларини бажаролмай қолишлари ҳам мумкин. 
Ҳазрати Умарнинг амрлари билан, уйлар бузилиб, эгаларига белгиланган нарҳдан юқорироқ 
пул берилди. Лекин улар олишмади. 
— 
Бу пулни истаган вақтингизда олиш шарти билан Байтулмолга қўяман, — дедилар 
Ҳазрати Умар. 
Шундай қилиб, Масжидул Ҳаром қисқа муддатга бўлса-да, ҳожиларга кифоя қиладиган 
ҳолга келтирилди. 
Яна бир масала "Мақоми Иброҳим" номли тошнинг ҳолати ҳақида эди. Бу тош Иброҳим 
алайҳиссалом Каъбани қураётганларида ҳавоза учун ишлатилган, Аллоҳнинг қудрати билан у 
зотнинг муборак оёқлари шу тошга ботган эди. У ўша замонлардан хотира бўлиб, ҳатто 
Қуръонда ҳам алоҳида зикр қилинган. 
Ҳозирча эса, Каъбада турар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам унга тегмаган 
эдилар. Энди ҳожилар сони ортиб бориши билан, бу тош атрофида тирбандлик вужудга келиб, 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish