www.ziyouz.com kutubxonasi
127
Бир сафар Ҳазрати Умар ҳисларини тилларига кўчирдилар: "Қалбимни мўминларга нисбатан
марҳамат ва шафқат туйғулари билан, мўминларнинг қалбини ҳам менга нисбатан ҳурмат ва
севгилар билан тўлдирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
* * *
Ҳазрати Умар кўчаларда айланиб, ерга тўкилган хурмоларни тўплар, қайси дарахтдан
тушган бўлса, уларни ўша дарахт жой-лашган бокка ирғитар эди.
Одамлар бир куни халифанинг елкаларига кўзада сув ортиб олганларини кўришди.
Кўришди-ю ҳеч нарсага тушунишмади:
—
Бу не ҳол, Амирул мўминин?
—
Нафсим ғурур ва кибр билан бир нарсалар деб пичирлаяпти. Мен эса, унга яхши сабок,
бўлсин деб кўзани елкамга ортдим, — дедилар Ҳазрати Умар ва йўлларида давом этдилар.
Зеро, Ҳазрати Умарнинг фикрларича, нафас ростлашга ҳам йўл берилмаслиги лозим бўлган
рақиб — ўзини Ҳаққа қарши исёнга ундаган, ноҳақликка кўз тиктирган, ғурур ва кибрни
чиройли қилиб кўрсатган нафсдир. Баъзида Ҳазрати Умар гапни бошлаб, охирига
етказмасдилар. Гапларини қоқ ўртасида бўлиб, жим бўлиб қолардилар. У кишини тинглаб
турганлар аввал ҳайратда қолардилар. Кейинроқ ичларида нафслари ғимирлаб қолгани туфайли
шундай йўл тутганларини англардилар.
Бир кун Ҳазрати Умар Анас ибн Молик билан кетиб борар эканлар, ҳожат чиқариш учун
девор ортига ўтдилар. Девор ортидан у кишининг нафсларига қилган панд-насиҳатлари
эшитилиб турарди.
—
Қандай яхши... Қандай яхши... Умар ибн Ҳаттоб амирул мўминин бўлди. Валлоҳи, Умар,
сен буларга алданма. Ё Аллоҳни севишни ўрганиб нажот топасан, ё Аллоҳнинг ғазаби келади ва
сен ўзингга бир балони сотиб олган бўлиб, нажот йўлинг кесилади.
Минбар хотиралари
Ҳазрати Умар минбарда мавъиза қилардилар:
—
Мен Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат этсам, сизнинг ҳам менга эргашишингиз вожиб
бўлади. Мабодо, мен Аллоҳ ва Расулига итоатда бўлмасам...
Шу пайт бир йигит ўрнидан турди:
—
Унда биз сизни қиличларимиз билан тўғри йўлга бошлашни ҳам биламиз.
Ҳазрати Умар йигитнинг гапларидан хурсанд бўлиб, қўлларини юқори кўтардилар:
—
Аллоҳим, Сенга ҳамду сано айтаман, шукр киламан. Сенга қарши борсам, мени қилич
билан бўлса-да, тўғри йўлга бошлайдиган бандаларинг бор, — дея Аллоҳга илтижо қилдилар.
Бу ерда ўша йигитнинг жасорати кимдан, қаердан илҳомланиб вужудга келганини изласак,
бунда фойда бор. Қизиқ, шу минбарнинг ўзида Ҳазрати Умар эмас, масалан, Марвон, Язид,
Абдулмалик ибн Марвон бўлганида йигитча жасоратини намоён қилиб, Ҳазрати Умарга айтган
гапларини сўзлай олармиди? Ё сўзлаган тақдирда ҳам Ҳазрати Умар айтган ҳамд ва шукрни
эшитармиди? Ёхуд шу ва бошқа гапларни гапириб бўлгандан кейин унга керакли муомала
қилинармиди?
Бизнингча, унинг жасорати Ҳазрати Умарнинг ҳақ ва адолатга бўлган эҳтиромларидан
келиб чиққан. Агар Ҳазрати Умар халифаликка ўтиришлари билан яхши ва дуруст раҳбарлик
қилмаганларида, юқоридаги сўзлар ўша йигит ва бошқаларнинг ҳам кўнгилларини орзиқтирган,
лекин тилларига чиқаролмаган орзулигича қолиб кетган бўларди.
Орадан кўп ўтмай, яна ўша минбарда ҳаётини Исломга ва уни тарқатган Пайғамбар
алайҳиссаломга хизмат қилиб ўтказган одамларга тазйиқлар ўтказилганда ҳам ҳеч кимнинг оғзи
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |