www.ziyouz.com kutubxonasi
135
пайт жуда ёш эди. Ҳолбуки, Абу Саидга ҳам, Усомага ҳам ёш эканликлари туфайли
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ухуд жангида қатнашишига рухсат бермаган
эдилар.
Бу борада Вадо ҳажидаги воқеалар ҳам диққатга сазовордир. Ўшанда Расули акрам
соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафотдан қайтаётганларида Муздалифага Усоманинг, кейин
амакиваччалари Фазлнинг отига мингашиб келганлар. Улардан каттароқ одамлар туриб, ёш
йигитчаларнинг уловига минганлари у кишининг ёшларга берган аҳамиятлари ва уларни
жамиятга тиргак қилиб тарбиялаш кераклигини билдиради.
Зиёд ҳам жуда ёш эди. Шунга қарамай, у ақл-заковати ва қобилияти билан кўпчиликни
ортда қолдирарди. Тадбиркорлиги ва ишбилармонлиги туфайли Абу Мусо уни ўрнига
қолдириб, беҳавотир кетар, қайтиб келиб, бунга заррача афсусланмас эди.
* * *
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларидан айтилган гапнинг ҳақиқатдан ҳам, у
кишидан эканини аниқлашда Ҳазрати Умарнинг ўта диққат билан иш юритишлари таҳсинга
сазовор. Чунки бир гапни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат бериш бошқа
бировга нисбат беришдан фарқланади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ ўзгача бир
мақом берган. Масалан, у кишини бошқаларни чақиргандек чақириши ман қилинган.
Ҳузурларида гапираётганда ҳам овозни у кишиникидан баландроқ кўтариш мумкин эмас.
Буларга риоя қилмаганларнинг амаллари бекор бўлиши ҳам аниқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтмаган гапни айтди, дейиш, қилмаган ишни
қилди, дейиш гапирган одам учун ҳам, уни тасдиқлаган одам учун ҳам хатарлидир. Бинобарин,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан боғлиқ воқеаларга жуда эҳтиёткор ва диққатли
бўлиш керак. Ҳазрати Умар ўша эҳтиёткорлик ва диққатни қўлдан бой беришни истамасдилар.
Саййидул Мурсалин соллаллоҳу алайҳи ва саллам Вадо хутбаларида: "Бу ерда ҳозир бўлган
ҳозир бўлмаганларга сўзларимни етказсин", деган эдилар. Бу амр, албатта, бажарилиши керак
эди. Зеро, Қуръон Аллоҳга ва Расулига итоат қилишни буюради. Шунинг учун Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламни билган, динни шахсан, у зотнинг гап-сўзлари, ҳаракатларидан
ўрганган ва у киши билан мулоқотда бўлган одамлар билганларини ўзларидан кейингиларга
аслидагидек етказишлари шарт эди. Бу уларнинг бурчи эди. Мусо ва Исо алайҳиссаломларнинг
динларини ўзларидан кейингиларга асл ҳолида етказмаганларга ваъда қилинган жазо Ислом
миллатига ҳам тегишлидир! Қуръонда шундай дейилган: "Биз нозил қилган ҳужжатлар ва
ҳидоятдан иборат нарсаларни одамларга Китобда (Тавротда) равшан қилиб берганимиздан кейи
яширадиган кимсаларни, шубҳасиз, Аллоҳ лаънатлаган ва лаънатловчи зотлар (фаришталар ва
мўминлар) лаънатлаганлар" (Бақара сураси, 159-оят).
Бироқ Ҳазрати Умарнинг бу ҳаракатлари вақтинча яроқли эди. Кейинги авлодлар,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларига асҳоби киром кўрсатган диққат-эътибор ва
ҳурматни кўрсатмайди. Шу боис Набийи акрамнинг суннатлари ёзиб қўйилиши керак эди. Акс
ҳолда, баъзи хотираларни вафот этганлар ўзлари билан қабрга олиб кетиши аниқ, Ундан
ташқари, мусулмонларни ибодатга ундаш ва гуноҳдан узоқлаштириш мақсадида ёки Ислом
душманлари томонидаи уни ичдан йиқитиш учун ёлғон ҳадислар тўқиб чиқарилиши мумкин
эди.
Шунинг учун қилиниши лозим бўлган энг зарур иш Расулуллоҳнинг гаплари, ишлари,
такрирлари — ҳузурларида қилинган ишларга индамаганларининг барчаси ёзилиб, келгуси
авлодларга китоб шаклида қолдирилиши керак эди. Аммо у пайтда Ҳазрати Умар ҳам, у
кишининг издошлари ҳам бу зарурат ҳақида ўйлайдиган вазиятда эмасдилар. Фақат ҳижрий 99
йили илк бор халифа Умар ибн Абдулазизнинг амри билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |