Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
136
саллам суннатларини ёздиришдек шарафли ишга асос солинди. 
* * * 
Зиёд Басрани тарк этаркан, Ҳазрати Умар билан бўладиган учрашувни тасаввур қилиб 
ҳаяжонланиб кетди. Аввалги учрашувда у ўзи ҳақида яхши таассурот қолдирган, ҳатто жамоат 
ичида Ҳазрати Умар ўринларидан туриб: "Бу бола иқтидорли нотиқ экан", деб мактаб ҳам 
қўйган эдилар. Шундай бўлса-да, амирул мўминин билан кўришиши ҳаяжонли эди. Ўшанда 
Ҳазрати Умар фақатгина унинг жанг ҳақида гапириб берганларини эшитган эдилар. Бу сафар 
жиддий имтихрн қилиб, синовдан ўтказишлари аниқ. 
Зиёд Мадинага етиб келиб, мўминлар амири ҳузурига кирди. Лекин ўзини таништиришга 
улгурмади. Ҳазрати Умар уни: "Зиёдмисан?" дея қарши олдилар. 
— 
Ҳа, мўминлар амири. Чақиртирган экансиз. Мана, келдим, — деди. 
Ҳазрати Умар вақтни кетказмай, уни сўроқка тутишни бошладилар. 
— 
Сенга минг дирҳам эҳсон қилган эдим. Уни нима қилдинг? 
— 
Отам Убайдни қулликдан озод қилдим. 
Унинг бу жавобидан Ҳазрати Умар мамнун бўлдилар ва: 
— 
Кейинги маошингни нима қилдинг? — деб сўрадилар. 
— 
Онаизоримни озод қилишга сарфладим. 
— 
Онангга катта яхшилик қилибсан. Эгнингдаги қанақа либос? 
— 
Бу юпқа бўз, амирул мўминин. Рангги бошқачалигини айтмаса, оддий халқ киядиган 
кийимдан фарқи йўқ. Қимматбаҳо кийим эмас. 
— 
Қуръон ўқийсанми? 
— 
Мусулмонман, ҳар бир мусулмон каби Қуръон ўқийман. Ҳазрати Умар Қуръон 
ахқомларига доир бир неча савол бердилар ва Зиёднинг жавобларидан қоникдилар. Кейин 
суннатдан сўрадилар, йигитча бу мавзуда ҳам илмини кўрсатди. 
Сўнгра Ҳазрати Умар қоғоз-қалам олиб, Зиёдга бердилар ва Басрада хал қилиниши керак 
бўлган муаммоларни рўйхат қилиб ёзиб беришини сўрадилар. Зиёд чиройли ифодалар билан 
рўйхат тузиб чиқди. Ҳазрати Умар ўқиб хурсанд бўлдилар ва уни ёнларига қўйиб, иккинчи 
қоғозга бошқатдан ёзишни буюрдилар. 
Зиёд бу сафар бошқа тарафдан Басра халқи учун қилиниши керак бўлган ишларни ёзиб 
берди. Унда аввалгисидан кўра тўлиқроқ рўйхат тузди. 
Ҳазрати Умар яна қоғоз узатдилар: 
— 
Басрага оид баёнот туз! 
Зиёд учинчи маротаба ҳам ўша муаммоларни ёзиб, амирул мўминин узатди; шу билан синов 
ниҳоясига етди. 
— 
Қаламни менга бер! 
Ҳазрати Умар бу сафар ўзлари қоғоз олиб, бир жумладан иборат буйруқ ёздилар ва уни Абу 
Мусога етказишни буюрдилар. Зиёд мамнун ҳолда халифа ҳузуридан чиқиб юртига шошилди. 
Басрага боргач, хатни Абу Мусога топширди. Унда: "Зиёд билан маслаҳатлашиб, унинг 
фикрларидан фойдалан", дейилган эди. Шу тариқа Зиёд имтиҳондан муваффақиятли ўтди, 
Ҳазрати Умар эса, "Ҳақни эгасига берувчи амир" эканликларини кўрсатган эдилар. 
Жабала ибн Айҳам 
Ғассон амири Жабала ибн Айҳам Ислом динини қабул қилиб, вазифасида қолдирилган эди. 
У ҳижрий 17 йили ҳажга йўл олди. Башанг кийиниб олган ҳолда Байтуллоҳга бормоқда эди. 
Бундай кийимларни умрида биринчи кўриб турганлар ҳам йўқ эмасди. Ҳатто 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish