www.ziyouz.com kutubxonasi
137
хизматкорларининг кийими ҳам бошқалар учун ушалмас орзудек эди.
Каъбани тавоф қилишаётганда Фазора қабиласидан бўлган бир киши Жабаланинг оёғини
босиб олди. У билмай қолганини айтиб, узр сўрамоқчи бўлиб турган эди ҳамки, юз-кўзи аралаш
тушган муштдан гангиб кетди. Нима бўлганини англолмай турган бир пайтда, мушт туширган
одам:
—
Сен мендек амирнинг оёғини босишга қандай журьат этдинг? — деди.
"
Мана бундай", деёлмади. Чунки атрофини шу кишидек башанг кийинган одамлар ўраб
олишган эди. Қаршисидаги одамни ургудек бўлса, улар уни шу ернинг ўзидаёқ бир ёқлик қилиб
қўйишлари турган гап эди. Бундан ташқари, ҳажга келган одам ёмон гап айтиши, бошқалар
билан тортишиши ва ёқалашиши мумкин эмасди. Зеро, ушбу муборак кадамжода бунақанги
бемаъни ишлар қилиш таъқиқланган, барчага тазарруъ билан юриш буюрилган эди. Бу ҳукм
нафақат ҳаж пайтида, балки, йил бўйи амалда эди.
Бурнидан оқаётган қони билан фазоралик киши Ҳазрати Умарнинг олдига борди.
—
Ким сени бу аҳволга солди?
—
Яхши кийинган бир одам. "Амирман", деди. Билмасдан оёғини босиб олган эдим, менга
мушт туширди.
Ҳазрати Умар ўтирганлардан бирига буюрди:
—
Дарҳол ўша амирни топиб кел!
Бир оздан кейин Ҳазрати Умарнинг ҳузурларига кирган Жабала рақиби ўша ерда
ўтирганини кўрди. Ҳазрати Умар уни кўрсатиб:
—
У сенинг устингдан шикоят қилди, — дедилар.
Жабала ҳайрон бўлди ва "авом бир одам амир устидан шикоят қиладиган кунларга
қолдикми?" дегандек Ҳазрати Умарга каради. Унинг фикрича, халифа, аввал амир устидан
шикоят қилиш ҳуқуқи ва жасоратини ким берганини сўраши, кейин икки тарсаки тортиши
керак эди. Амалда бундай бўлиб чиқмади:
—
Қасос олишга тўғри келади, Жабала. Ё у ҳам сенга бир мушт туширади ёки сен уни рози
қиласан.
Жабала қулоқларига ишонмай қолди. Ахир бу гапларни амирул мўминин гапираёттан эди.
—
Ҳазиллашаяпсизми, мўминлар амири?
У Ҳазрати Умарнинг бунақа мавзуларда ҳазиллашмасликларини билмас эди.
—
Йўқ, Жабала, ҳазиллашмаяпман.
—
Лекин... Мен амирман, бу эса, авомдан.
—
Шундай бўлса-да, қасос олиш керак. Зеро, Исломда ҳақ-ҳуқуқ борасида баробарсизлар.
Амир бўлиш жазодан қутулиш учун етарли эмас.
Жабаланинг баттар ҳайрати ошди.
—
Мен Исломни қабул қилиб, обрўйим янада ортади, деб ўйлаган эдим.
—
Обрўйинг ошди. Лекин ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқи бор.
Амир бошини эгиб, бир оз ўйланиб қолди.
—
Менга эртагача рухсат беринг.
—
Хўп. Эртагача рухсат.
Жабала бояги фазоралик кишига ер остидан бир ўқрайиб қараб, чиқиб кетди.
* * *
Ўша тун одамлар Аллоҳнинг раҳматини сўраб, Каъба атрофида айланишар, баъзилар намоз
ўкишар, баъзилар Қуръон тиловат қилиш билан машғул эди. Жабаланинг одамлари эса, йўл
тадоригини кўриш билан овора бўлишди. Чодир ичида асабийлашганча у ёқдан-бу ёққа бориб
келаётган Жабала гоҳ пешонасидаги терни сидирар, гоҳ жаҳл билан кадам босар ва тинмай:
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |