Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
145
Артабун ичида ёнаётган интиқом ҳислари билан жангга кираркан, ўзининг билими, тажрибаси 
ва жасоратига ишонган эди. Аммо бошқа одам ҳам шундай фазилатга эга бўлиши, ҳатто ундан 
ҳам кучлироқ бўлиши мумкин-ку. Модомики, ўлим фариштаси уни муҳораба майдонида 
кутаётган экан, унинг олдида тиз чўкишдан бошқа иложи йўқ. 
Мағлуб қўшиннинг бир қисми асир олинди. Яна бир қисми эса, Айнушшамс номли қалъага 
яширинди. Амр бошлаган ишини ниҳоясига етказиш мақсадида қалъага юриш қилди. У шу 
вақтда чодири устига бир қуш уя қурганини кўрди. 
— 
Чодиримни шундай қолдиринглар. 
Айнушшамс камал қилинди. Қамал чоғида Зубайр ибн Аввом бир кеча қалъа атрофини 
айланди ва қулайроқ жой топиб, арқон отди. У тирмашиб девор устига чиқиб олди. Ундан 
кейин шериклари ҳам шундай қилдилар. 
Зубайрнинг жасорати ва қалъа минораларидан баланд овозда айтилган такбир садолари 
одамларни саросимага солди. Қалъадагилар дарвозани очиб, Амрнинг олдига келдилар ва 
таслим бўлганликларинн билдирдилар. 
Зубайр шериклари билан қалъада айланиб юраркан, Амрга дуч елиб қолди. Қўмондон қалъа 
сулҳ йўли билан олинганини айтди. Ўртада шартнома тузилди. Бу келишувга кўра одамларнинг 
жонлари, моллари, динлари ва номусларига дахл қилинмайди, ибодатхона ва хочларига зарар 
етказилмайди, қалъа аҳолиси эса, жизя тўлайди ва ички-ташқи душмандан мусулмон қўшини 
мудофаасида бўлади. Келишувга кўра қалъадан чиқиб кетишни истаганлар чиқиб кетиб, борган 
жойларигача хавфсиз бўлишлари таъминланади. 
Шартномага мўминлар номидан Амр имзо чекди. Зубайр ва унинг икки ўғли Абдуллоҳ ва 
Муҳаммад гувоҳ сифатида қайд этилди. 
Диққатга сазовор жойи шундаки, Ҳазрати Умарнинг ўғиллари Абдуллоҳ ҳам шу қўшин 
таркибида эди. Лекин унга ҳеч қанақа мансаб берилмаганди. Шартнома имзоланаётганда ҳам 
ҳатто гувоҳ сифатида қатнашиши лозим деб топилмади. У бошқа аскарлар чеккан азобга шерик 
бўлди, улар еган овқатдан еди, хуллас барча билан баробар кўрилди. Абдуллоҳ ибн Умар 
дўстлари даврасида бўлганида четдан туриб кузатган одам: "Шу халифанинг ўғли бўлса керак", 
демас эди. Худди отаси ҳам бошқа мўминлардан ажралиб турмагандек. 
Амр энди Искандарияга юриш қилишга қарор қилди ва фурсатни бой бермай, шаҳарни 
қамал қилди. Муқовқис арбобларини яна бир бор йиғиб, ўтган сафар айтган гапларини 
такрорлади. Унинг гапига ҳеч ким эътироз билдирмади. Шу заҳоти Амрга элчи жўнатилди. 
— 
Шу кунгача сиздан ҳам ёмон кўрадиганларимга ўлпон тўлаётган эдим. Сизларга жизя 
бериш уларга ўлпон тўлашдан яхшироқ. Асирларимизни қўйиб юбориш шарти билан Эрон ва 
Румга тўлаётган ўлпонимизни сизларга беришга розимиз. 
Амр ҳам: 
— 
Ортимда маслаҳатлашадиган раҳбарим бор. У билан кенгашмай, бир нарса деёлмайман, 
— 
деб Ҳазрати Умарни воқеалар ривожидан бохабар этди. 
Ҳазрати Умар шундай жавоб қайтарди: "Доимий олинадиган жизянинг келажак авлодга 
фойдаси тегади. Қўлингдаги асирларга Ислом динини таклиф эт. Ўз динида қолишини 
истаганларни қўйиб юбор ва улардан жизя ол". 
Амр Мисрда олган асирларнинг бир қисми Мадинада қолдирилган, қолганлари бошқа 
шаҳарларга юборилган эди. Ҳазрати Умар ўша шаҳарларга хабар юбориб, Амр берган беш кун 
муддат ичида ҳаммаси озод бўлганларини билдирди. 
Мисрда эса халифанинг буйруғини бажариш учун кенг майдонга йиғилишди. Бир тарафга 
мусулмонлар, қарши тарафга маҳаллий христианлар туришди. Кейин асирлар ўртага бирма-бир 
таклиф этила бошланди. Асир "Исломни қабул қилдим" деса, мусулмонлар баланд овозда 
такбир айтиб, уни қучоқлаб олардилар. "Ўз динимда қоламан" деса, насронийлар қичқириб, 
унга талпинардилар. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish