www.ziyouz.com kutubxonasi
153
Саид машҳур кофир Уқба ибн Абу Муойтнинг синглиси Арванинг ўғли эди. Ҳудайбия
шартномасидан аввал мусулмон бўлиб, Хайбар ва ундан кейинги барча ғазотларда қатнашган
эди. Бир ривоятга кўра ҳижрий йигирманчи йилда қирқ бир ёшида вафот этган.
Ҳарратул Лайло
"
Ҳарра" иссиқ, қайнок, деган маънони билдиради. Араблар нима билан исинсалар, ўша ерга
"
Ҳарра" номини беради. Мадина яқинидаги Ҳарратул Лайло ҳам шундай жойлардан биридир.
Ҳижрий 19-йили эди. Бир куни шу ерда кимнингдир чақмактош чақиши биланми, қуёшнинг
тиғи биланми, ўт чиқиб кетиб, атрофга олов ўрлади. Ёнғинни кўрган одам даҳшатга тушарди.
Чунки ёнадиган нарсанинг ўзи йўқ эди. Фақат тош, қум ёнар, олов катталашгандан каттариб,
сувга ўхшаб оқа бошлади.
Умрида бундай ёнғинни кўрмаган ва ҳатто эшитмаган одамлар қўрқиб, Ҳазрати Умарнинг
олдига югуриб келишди ва кўрган нарсаларини гапириб беришди.
Ҳазрати Умар дастлаб ҳамма мадиналикларни тўплаб, ёнғин бўлаётган жойга боришни
ўйлади. Лекин бунинг фойдаси йўқ, эди. Ўша давр шароитидан келиб чиқадиган бўлсак, бундай
ёнғинни ўчиришнинг имкони йўқ, эди.
—
Садақа беринглар ва Аллоҳга илтижо қилинглар!
Бир неча кун давом этган ёнғин борган сари кичрайиб, ўзи ўчди. (Ибн Касир, "Ал-бидоя")
* * *
Аллоҳ таоло Арабистон заминига ёкилғи заҳираларини яшириб қўйганидан на Ҳазрати
Умарнинг на бошқа бировнинг хабари бор эди.
Ўша пайт ер остидан чиқиб келган ёқилғи учқун олиб, бир неча кун ёнган бўлса керак.
Қудома ибн Мазъун
Қудома ибн Мазъун дастлабки мусулмонлардан бири бўлиб, Расулуллоҳнинг эмикдош
укалари Усмон ибн Мазъуннинг инисидир. Ибн Исҳоқ ўз асарларида Қудома эътиқодини ҳимоя
қилиш мақсадида Хабашистонга ҳижрат қилганини ривоят қилган.
Тахминимизча Қудома Ҳабашистонда узоқ турмай биринчилардан бўлиб юртига қайтиб
келган бўлса керак. Чунки у Бадрда, Ухудда ва бошқа ғазотларнинг барчасида қатнашган.
Қудома Ҳазрати Умарга куёв ҳам бўлади. У Ҳаттобнинг кизи, яъни Ҳазрати Умарнинг
сингиллари бўлмиш Сафийяга уйланган, ҳатто ундан қиз фарзанд ҳам кўрган эди.
Саъд ибн Абу Ваққосга тақлидан очиқ денгизга рухсатсиз чиқиб, таҳликали вазиятга тушиб
қолган ва шу туфайли Баҳрайн волийлигидан олиб ташланган Алоъ ибн Хадрамийнинг ўрнига
Ҳазрати Умар айнан Қудомани тайинлади.
Лекин бир куни Ҳазрати Умар пешоналарини шапатилаб, бошларини чангаллаб қолди. У
киши эшитганларининг шунчаки ёлғонлигини суриштирди. Лекин қаршисида турган инсон
Ҳазрати Умарга:
—
Куёвингиз Қудома шароб ичиб, маст бўлди. Унга жазо беринг, — деб турарди.
—
Гапингга гувоҳ, борми, Жоруд?
—
Менга Абу Ҳурайрани чақиринг.
Абу Ҳурайра чақириққа биноан Мадинага етиб келди ва Ҳазрати Умарнинг ҳузурига кирди.
—
Қудоманинг ичганини кўрдингми?
—
Ичаётганини кўрганим йўқ. Лекин мен кўрганимда маст эди.
Дарҳол Қудомани мактуб жўнатилиб, Мадинага чақирилди.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |