www.ziyouz.com kutubxonasi
161
Ҳазрати Умар унинг таклифини тўғри деб билдилар.
—
Хўш, қўмондонликка кимни тавсия киласизлар?
—
Буни сиз биздан яхшироқ биласиз.
Ҳазрати Умар бошларини эгиб жим қолдилар. Хаёлларига биринчи бўлиб, Саъд ибн Абу
Ваққос келди. Қодисиядан кейин Нихованддаги зафар ҳам унинг обрўсини оширар эди. Лекин
яна фикрлашда давом этдилар. Бир неча номлар хаёлларидан ўтди. Бирдан кўз ўнгиларида
кисқа, лўнда ва соф туйғулар асирлигида ёзилган мактуб пайдо бўлди. Ҳазрати Умар ўзлари
истаган одамни топгандилар. Бу мактуб муаллифи ўзи. Каскар волийлигидан озод қилиб,
қўшиндан жой беришини сўраган эди.
—
Топдим! Шу ишга лойиқ одамни топдим.
—
Ким экан у?
—
Нўъмон ибн Муқаррин. Уни лашкарга қўмондон қилиб тайинлаймиз.
—
Ҳа. У бунга муносиб. ("Тарихи Табарий")
Ҳазрати Умар дарҳол Каскарга мактуб ёздилар: "Эй Нўъмон, хоҳишингни бажо келтириб,
сени волийликдан озод қиламан. Вақтни кетказмай Ниховандга отланаётган қўшинга бош
бўлиш учун етиб кел. Жангда сенга бирор кор-ҳол юз берса, ўрнингга Ҳузайфа ибн Йамон
қолади. Унга ҳам нимадир бўлса, Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий ўрнини эгаллайди. Муҳим
қарорларни қабул қилаётганингда Тулайҳа ибн Хувайлид, Амр ибн Маъдий Кариб ва Амр ибн
Сулмо билан кенгаш ўтказ. Уларнинг фикрлари билан ҳисоблаш, тавсияларига қулоқ сол, лекин
ўзбошимчалик қилишларига йўл қўйма. Аллоҳдан мадад сўраб: "Ла ҳавла ва ла қуввата илла
биллоҳ", деб йўлга чиқингиз". (Ибн Касир, "Ал-бидоя")
Нўъмон Каскардан келди ва қўшин бошига ўтиб, юришга амр берди. Ўттиз минг кишилик
қўшин бир неча кундан кейин Нихованд яқинига етиб келиб, ўша ерда чодир тикди.
Мусулмонлар келганидан хабар топган Бундор элчи жўнатишларини сўради. Элчини ҳайрон
қолдириш мақсадида чодири дабдабали тусда безатилди. Тайёргарликлар ниҳоясига етган эди
ҳамки, элчининг эшикда кутаётганини хабар қилишди.
Элчи ичкарига кирганда Бундор ҳайратини яшира олмади. Шундай элчи учун бунақа чодир
қуриш хайф эди. Кўзларидан чарчоқ аломати ва шошқинлик порлаб турган элчини кузатаркан,
Бундор: "Шунча тайёргарлик шу олакўз тиланчигамиди?" деб ўйлади. Йирик қўшин, кучли
давлат номидан келган бу одамга кийиш учун тузукроқ кийим топилмаганмикан ёки тахқирлаш
мақсадида юборилдимикан? Устига-устак, бу инсон ўзини султон ҳузурида қандай тутишни ҳам
билмайди. Худди саҳрода якка ўзи келаётгандек. Унинг бу қилиқларига ҳатто қўриқчилар ҳам
чидолмай, туртиб: "Одамга ўхшаб юрсанг-чи", деб танбеҳ берарди. Бироқ, бир кўзли тиланчи
сифат бу одам юришини ўзгартирмай, уларга:
—
Мен сизнинг таклифингизга биноан келдим. Элчига бундай муомала қилинмайди, —
деди.
—
Сен элчидан кўра, кўпроқ кўппакка ўхшайсан.
—
Қизиқ. Манави тўрда ўтирган одамни қанчалик ҳурмат килсангиз, мен ҳам қавмим
орасида камида шунча обрў соҳибиман.
—
Турган гап. Сени кўриб қавминг ҳақида тасаввур киляпмиз.
—
Буёққа ўтир!
Муғийра ўтиргач, Бундор гап бошлади:
—
Сизлар, хайр ва яхшиликдан энг узоқ одамсизлар. Сиздан кўра кўзи очроқ, расво ва
беватан халқ, йўқ, дунёда. Аскарларимга устингизга ўқ ёғдиришни буюриб, ўқларимиз жулдур
кийимингизга тегиб ифлос бўлишини истамайман. Агар бу ердан туёғингизни шиқиллатсангиз,
сизларга тегмаймиз. Кетмасанглар, ҳар бирингизга ўладиган жойларингизни кўрсатиб қўямиз.
Бундорнинг кўпол ва қаттиқ-қуруқ гапларига Муғийра парво ҳам қилмади.
—
Сен тўғри гапирдинг, амир. Биз ҳақимизда гапирганларингнинг барчаси бир пайтлар
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |