www.ziyouz.com kutubxonasi
163
зафар муждасини етказиб, "Руҳим жисмимни тарк этаётган пайтда Форс аскари қочишга жой
қидираётган эди", дейди.
Укаси Маъқил унинг жасади устини ёпиб қўйиб, туғни қўлига олди. Сўнгра Ҳузайфа ибн
Йамонни топиб, туғни унга топширди. Бироқ, Муғийра бунга кўнмади:
—
Жим! Жим бўлинг! Ортиқча гап гапирманг! Жанг тугагунга қадар ҳатто дўстлари ҳам
унинг шаҳид бўлганини билмасликлари керак. Чунки биров билса, зиёни бўлса борки, асло
фойдаси йўқ. Муғийранинг гаплари ҳақ эди. Унга қулоқ солишиб, ҳеч нарса бўлмагандай
жангни давом эттиравердилар. Ҳатто биров шубҳаланмаслиги учун Ҳузайфанинг амри билан
туғни Нўъмоннинг укаларидан бири кўтариб олди.
...
Қаъқаъ қочишга шайланаётган бир кишини кўриб қолиб, дарҳол изига тушди. Бу форс
қўшинининг катта қўмондонларидан бири Ферузон эди. Лекин бу сафар унинг омади
юришмади. Чунки у асал ортилган эшаклар орасида қолиб кетган эди. Каерга боришини
билмаган жониворлар гоҳ у ёкқа, гоҳ бу ёққа югуришар, қўмондоннинг қочиб кетишига ҳалақит
қилаётганларини билмасди. Иложсиз қолган Ферузон тепаликка тирмаша бошлади. У оёғидан
кимдир ушлаб олмагунча умидини узмаган эди. Оёғидан тутган одам куч билан тортиб, уни
ерга қулатди. Ферузон дарҳол қуролига қўл юборди, ваҳоланки, Қаъқаънинг қуроли қўлида эди.
Форс қўмондони қаршисида донғи кетган, ўлимга тик карайдиган қаҳрамон турганини билгач,
қўрқувдан тиззалари калтираб кетди. Ҳаммаси тамом. Ферузон яна бир неча маротаба нафас
олади ва... У бошидан айрилиши учун расм-русумнинг кераги йўқ эди. Ферузон ғалаба умиди
билан келган жанг майдонида тирик қолиш имконини ҳам йўқотиб жон берди. Уни тутиб
берганлар эса устига асал ортилган эшаклар бўлди. Шу сабаб, мўминлар: "Инна лиллаҳи
жунудан минал асал" (Аллоҳнинг асалдан ҳам лашкари бор), дея гапириб юришди. Бу гап ҳатто
араблар орасида мақолга айланиб кетди.
Ферузон ўлдирилган жой эса, "санийятул асал" (яъни, асал тепалиги) деган ном олди.
Кўп ўтмай, бу майдонда мурдалар, яраланганлар ва зафар қозонган мўминларгина қолди.
Туғ атрофида тўпланган мўмин бош қўмондонни қидириб қолишди. Маъқул ва Сувайд
оғаларининг жасадини кўрсатдилар ва туғни Ҳузайфа ибн Йамонга топширдилар.
* * *
Қўлга киритилган ғаниматнинг бешдан бири Мадинага жўнатилган пайтда Ҳазрати Умар
қўл очиб, Аллоҳдан мўминларнинг зафар қозонишини сўраётган эдилар.
* * *
—
Сени Нўъмон юбордими?
Ҳазрати Умарнинг илк саволлари шу бўлганди. Лекин жавобини билар эдилар.
—
Нўъмонга Аллоҳнинг раҳматини сўраймиз, амир. У шаҳид бўлди.
Ҳазрати Умарнинг кўзларида ёш милтиллади ва "Инна лилаҳи ва инна илайҳи рожиъун" дея
истиржоъ айтдилар.
—
Яна кимлар шаҳид бўлди?
—
Фалон-фалон одам. Сиз уларни танимайсиз.
—
Уларни Аллоҳ танийди, шунинг ўзи етарли. Умарнинг таниши шарт эмас...
Кейин Ҳазрати Умар минбарга кўтарилиб, соқолларини ҳам ҳўл қилган кўзёшлари билан
Нўъмон шаҳид бўлганини бошқаларга маълум қилдилар.
Ҳазрати Умар "Нўъмон дўстим..." дея йиғлар эдилар.
* * *
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |