Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
165
— 
Қасам ичиб айтаманки, ўзимни зўрға тийиб турибман, Умар, нимаданлигини ўзинг яхши 
биласан, — деди Саъд. 
Буни айтишдан мақсад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг "Саъднинг 
дуоибадидан сақланинг", деганларини ёдга солиб, "Мен дуоибад қилсам, аниқ мўлжалга 
тегади", демоқчи эди. 
Ҳазрати Умар: 
— 
Мени дуоибад қилмоқчимисан? — деди. 
— 
Ҳа. 
— 
Ундай бўлса, Саъд, сен ҳам шуни билиб қўй: мен ҳам сени дуоибад қиламан. Ўшанда 
Раббим қилган дуоимдан қўлимни бўш қайтармаслигини биласан. 
Саъд бошқа дуоибад ҳақида гапирмади. Чунки у бир нарсани яхши биларди: бу гапларни 
гапираётган инсон фақат Амирул мўминингина ўзи эмас, Умар ибн Ҳаттоб ҳам эди. У 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кеча-кундуз ҳамроҳлик қилган, у билан Ислом 
қувватли бўлган, "Шайтон сени кўрса, йўлини ўзгартиради", деб улуғланган, "Аллоҳ ҳақиқатни 
Умарнинг тилига ёпиштириб қўйган", дея олқишланган буюк инсон ҳам эди. Мол-мулкни яна 
ишлаб топса бўлади, лекин Умарнинг дуоибади билан бошга тушадиган балони осонликча даф 
қилиб бўлмайди. 
* * * 
Саъд ибн Абу Ваққос ўрнига қолдириб келган Абдуллоҳ ибн Итбон ёши ўтиб қолган одам 
эди. Кўп ўтмай унинг устидан ҳам шикоят қилаверишиб, вазифасидан олишди. Унинг ўрнига 
Зиёд ибн Ханзала тайинланди. Уям кекса муҳожирлардан эди. Бу лавозимнинг ёши ва табиатига 
мос эмаслигини тезда тушуниб, ўрнига бошқа одам юборишини сўради. Ҳазрати Умар унинг 
истеъфосини қабул қилди. Бу сафар Аммор ибн Ёсир волий этиб тайинланди. Абдуллоҳ ибн 
Масъуд аввалгидек Байтулмол ишларини юритади ва одамларга Қуръондан дарс беради, Усмон 
ибн Ҳунайф хирож ва жизя билан шуғулланади. Бу учовлонга маош тариқасида кунда бир қўй 
сўйилиб ярми Амморга, қолган ярми Ибн Масъуд билан Усмонга бериладиган бўлди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳн ва салламнинг "Иймон Амморнинг иликларигача сингиб 
кетган", деган эътирофларини олган бу инсоннинг тақвоси ва ахлоқига биров шубҳа 
билдиролмасди. Бироқ Аммор давлат одами эмасди. У волийликка тайинлангандан кейин ҳам 
ибодатларини олдингидек давом эттирди. Намозини масжидда ўқирди. Лекин волий қилиши 
керак бўлган вазифа — жамият ишлари билан шуғуллана олмади. Натижада, кўп ўтмай, 
Ҳазрати Умар Аммор ҳақида шикоятларни тинглашга мажбур бўлди. Бир гуруҳ куфаликлар 
Мадинага келишди. Улар Амморнинг Куфага нега келганини, вазифаси нимадан иборат 
эканини билмасликларини айтишди: 
— 
У қобилиятсиз одам. Бир иш қўлидан келмайди, гапини ўтказа олмайди, сиёсатни-ку 
умуман тушунмайди. 
Ҳазрати Умар одам юбориб, Амморни пойтахтга чақиртирди. У одамлари билан йўлга 
чиқди. 
Ниҳоят, у Мадинага етиб келди. Аммор учун ягона йўл бор эди: волийликдан кетиб, 
олдинги ҳаётига қайтиш. Шу кунгача ўзи истагандек кун кечириб келаётган эди. Аммо 
гарданига ортилган волийлик ишлари уни беҳузур қилди. 
Ҳазрати Умар шикоятчиларга юзланди: 
— 
Амморни лавозимидан оламан. Ўрнига кимни қўйишимни истайсизлар? 
— 
Абу Мусо Ашъарийни. 
— 
Хўп. Истаган одамингизни юбораман. 
Ҳазрати Умар Абу Мусога хат ёзиб, Куфага кетишни буюрди. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish