www.ziyouz.com kutubxonasi
168
сақлаш қўлидан келмаган одам, Худо билади, у ерда нима ҳунар кўрсатар экан?
—
Гапларинг тўғри, Муғийра. Менимча, сен тадбиркор инсонсан. Дарҳол отлан, сени
Куфага волий қилиб жўнатаман. Дарҳол йўлга чиқасан. ("Тарихи Табарий")
Муғийра хайрлашиб, уйига йўл олди. "Умардан тадбиркорроқ инсонни кўрмаганман. У
ҳийла ва айёрлик қилмайдиган хулқ соҳиби. Бошқа бировга алдашга йўл қўймайдиган ақли ҳам
бор", деган Муғийра Ҳазрати Умарнинг у ёғидан кириб, бу ёғидан чиққан ҳолда, ўз йўлига
солиб олган эди. Ҳазрати Умарнинг ҳам: "Мен айёр эмасман, лекин бошқа биров ҳам мени ўз
тузоғига илинтиролмайди", деганлари ҳозир тасдиғини топмаган эди.
Эхтимол, Ҳазрати Умар Муғийранинг ҳийласини кейин тушуниб қоларлар. Лекин Куфа
шаҳрига муносиб волийлигини ҳисобга олиб, ҳеч нарса демаслар. Куфаликлар шундан кейин
Ҳазрати Умарнинг олдига: "Янги волий истаймиз", бошқа дея келишмади.
Амир ибн Маъдий Кариб
Ҳижрий тўққизинчи йилнинг охирлари, ўнинчи йилнинг бошларида Мадинага Ямандан
келган бир гуруҳ одамлар орасида номи тилларда достон бўлган қаҳрамон ҳам бор эди. У Амр
ибн Маъдий Кариб эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида иймон
келтирди. Кейин яна ўз қабиласи Забидга қайтди. Амр шу билан бир йил Исломда яшади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин бошланган муртадлик
(
диндан қайтиш) Амрни ҳам четлаб ўтмади. У Асвад Ахсий деган муттаҳамнинг қилган
даъволарига чиппа-чин ишониб, унга эргашди. Асвад каби ахлоқсиз одам пайғамбар
бўлолмаслигини англаб етмади ва мусулмонларга қарши қурол кўтарди.
Асвад ўлдирилгандан кейин Амр тавба-тазарруъ қилиб, Исломга қайтди. У ўзидаги
имкониятни бой бериб бўлган эди. Энди нима қилган тақдирда ҳам у "саҳоба" деган нисбатдан
куруқ қолиб оддий мўминга айланган эди.
Амр гуноҳини ювиш мақсадида Ҳазрати Умарнинг ҳузурига бош уриб борди. Ҳазрати Умар
у билан пайғамбарлик даъво қилиб, яна тавба қилган Тулайҳани Форсга юбордилар ва
лашкарбоши Саъдга ёзган мактубларида бу икки паҳлавонни "икки минг кишига тенг" деб
таърифладилар. Уларга жазо тариқасида фақат оддий аскарлик насиб қиладиган бўлди.
Амр жангларда кўп маротаба жонбозлик кўрсатиб, номи тилларга тушди. У Нихованд
жангида яраланиб ерга йиқиларкан, унинг Исломга ва мусулмонлар олдида эсласа арзигулик
хизматлари борлигини кўпчилик эътироф этарди.
Амр яхши шоир ҳам эди. Унинг: "Иза лам тастатиъ шайъан, фа даъҳу ва жавизҳу ила ма
тастатиъу" (Эплолмайдиган юмушингни қўйиб, қўлингдан келадиганини қил), деган байти
мақол каби одамлар орасида кенг тарқалиб кетди. Қудратли Аллоҳнинг мағфирати доимо Амр
ва у каби Ислом фидойиларига насиб этажак, иншааллоҳ.
Амр ибн Ос билан Муовия
Ҳазрати Умар ҳар йилдагидек бу мавсум ҳам волийларни чақириб, ҳаж давомида Маккада
бўлишни тайинладилар. Муовия билан Ибн Осни ёнига чақириб, улардан Шом ва Миср ҳақида
сўради. Шу пайт икки волий ўртасида ўзига хос «мусобака» бошланди. Иккови ҳам ўзининг
қилган ишларини мақтаб, бир-бирларидан айб топа бошлади. Ўзидан кўнгли тўқ бўлган
Муовия:
—
Сен менинг ютуқларимни яширяпсан, ҳатто уларни қусур санаяпсан. Яхшиси, сен мен
ҳақимда билганларингни гапир, мен эса сен ҳақингда билганларимни айтай, — деди у.
Бу таклиф Амрга ёкмади, чунки "ютқазиб қўйиши" мумкин эди. Ундан ташқари, бир
ишнинг ҳидини сезган Ҳазрати Умар ўшанинг охирига етмай қўймасди. Шу сабаб Амр суҳбат
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |