www.ziyouz.com kutubxonasi
176
унутиб қўйишлари мумкин эди. Балки Аллоҳ наздида юксак мақом соҳиблари шу он очликдан
қийналаётган бўлар.
* * *
Бир жума куни уйларида ушланиб қолиб, масжидга ҳадеганда чиқавермадилар. Жамоат у
кишини кутиб қолди. Ниҳоят, эшикда Ҳазрати Умар кўриниб, минбар томон йўналдилар.
—
Куттириб қўйганим учун узр! Эгнимдаги либосимни ювган эдим. Қуриши қийин бўлди.
Кечикишимнинг сабаби шу.
"
Мўминлар амири, бошқа кийим кийсангиз бўларди-ку. Шуни кийиш шартмиди?" дегувчи
топилмади. Чунки Ҳазрати Умарнинг бошқа кийими йўқлиги ҳаммага маълум эди.
* * *
Озарбайжондан келган Утба ибн Фарҳаднинг араблар киймайдиган енги узун кийими бор
эди. Уни кўрган Ҳазрати Умарнинг юзларида норозилик аломатлари пайдо бўлди. Чунки сал
аввал унга шу ҳақда танбеҳ бериб, араблар киймайдиган кийимдан узокроқ юришни буюрган
эдилар. Ҳазрати Умар пичоқ сўрадилар. Утба халифанинг мақсадини англади. Ҳазрати
Умарнинг ҳазиллашмаётганлари аниқ эди. Ҳозир пичоқ билан енгларини кесиб, бармоқлари
билан баробар қилиб қўядилар. Утба қилмайдиган ишини гапирмайдиган, бироқ, айтганини
албатта қиладиган амирул мўмининга аста пичирлади:
—
Бу кийимни эгнимдалигида кесманг, мўминлар амири, илтимос. Уяламан. Изн берсангиз,
уйга боргач, ўзим кесиб ташлайман.
—
Яхши, сен айтганча бўлсин, — дедилар ва пичоқни эгасига қайтариб бердилар.
* * *
Ҳазрати Умар садақа ва закотдан тушган молларни тарқатган эдилар. Ёнларига бир киши
келиб:
—
Менгаям беринг. Муҳтожман.
Ҳазрати Умар унга ўгирилдилар:
—
Кимсан?
—
Абу Шажараман.
Жавобдан Ҳазрати Умарнинг кўзларида учқун порлади, юзларида қаҳр зоҳир бўлди. Кўз
олдларига Ислом учун жон фидо қилган инсонлар келди. Бу одам кечагина Исломни қабул
қилган, аммо закот беришдан қочибми, ё маҳв этолмаган куфр туйғусининг ундашидами,
ишқилиб яна диндан қайтган ва Ҳаққа қарши ботилни қурол қилиб кўтариб чиққан
бадбахтлардан бири эди. У яна такрор Исломни қабул қилди, лекин аввал кўрсатган
ҳунарлари...
Уни ўлдириб ҳам бўлмасди. Бироқ, ҳозир яхшигина дарс бериб қўйиш имкони туғилган эди.
—
Эй Аллоҳнинг душмани, — дедилар Ҳазрати Умар. — Бир пайтлар: "Холиднинг
аскарларидан бирининг нимталанган жасадидаги қон билан найзамни ювганман. Умид
қиламанки, унинг ўзини ҳам кўраман", деган пасткаш сенмасмисан?!
Абу Шажара ўзини таништирганидан пушаймон бўлди. Ҳазрат Умарнинг қарашларидаги
ҳайбат ичини тилка-пора қилиб ташлади. Энди у ташлана олмас, қаҳрамон бўлган кунлари
ортда колган эди.
—
Мард бўлсанг, чиқ майдонга, эй Умар! — дейдиган ҳоли ҳам йўқ эди.
Абу Шажара сония ичида бўлиб ўтган ишларни хаёлидан ўтказаркан, Ҳазрати Умар:
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |