Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
170
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саломатлик ва тансоғликка катта аҳамият 
берганларини, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганларини Убай билиши керак эди. "Аллоҳим, 
сендан сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва яхши ахлоқ сўрайман", дердилар 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Амакилари Аббос ибн Абдулмуттолиб олдларига 
дуо сўраб келганларида: "Аллоҳдан офият (балолардан нари бўлиш)ни сўранг", деганлар. Балки 
Убай бу ҳақда эшитмагандир. Қолаверса, ҳар кимнинг ўзига хос хулқ-атвори ва истаклари 
борлигини ҳам унутмаслик даркор. 
* * * 
Ҳижрий ўн тўққизинчи йили эди. Убайнинг умри охирлаб қолган. Хасталик бу буюк 
инсоннинг Убай экани, пешқадам саҳобий ва Қуръон олимларидан бирилигига қараб ўтирмади. 
Убай қуввати кетиб, дармонсизланганда ҳам, жойидан туролмай қолганда ҳам тинч ётмади. 
Касаллик йиқолмаган, ўрнидан кўзғатолмаган бошқа нарсалар бор эди: бақувват иймон ва 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан боғлиқлик. Қадри қанчалик заиф бўлмасин, 
қалби азалий ва адабий муҳаббат билан лиммо-лим эди. Баъзан кўзларидан чиққан ёш 
ёноқларидан сирғалиб тушарди. Ёнидагилар билардики, бу ёшлар дунёдан надомат билан 
кетаётганидан эмас... Балки ўша он Убай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлган 
бир воқеани хотирлагандир... 
... 
Ўшанда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни чақирдилар. 
— 
Убай, Аллоҳ сенга Баййина сурасини ўқиб беришимни буюрди. 
— 
Аллоҳ менинг исмимни тилга олдими, ё Расулуллоҳ? 
— 
Ҳа! 
Жавобдан Убай кўз ёшларини тия олмади. 
Ширин хотиралар билан безалган, ўн йил давом этган дўстлик тугаганига ҳам мана тўққиз 
йил бўлибди. Энди яна Унга қовушиш дамлари келди. Унинг сўнгги кунлари шу хаёллар ичра 
кечди. 
Кунларнинг бирида Ҳазрати Умарнинг эшиги тақиллади ва янги хабар келтирилди: "Убай 
Ҳақ сари йўлга чиқди..." 
— 
Убай ўлган бўлса, бу уммат Қуръонни кимдан ўрганади?! 
Бу савол кўпчилик кўнглидан ўтган бўлса керак. Бу кўнгиллар ҳаракатсиз ётган вужуд 
соҳиби билан боғлиқ ажойиб хотиралардан хурсанд эди. Яхшилик билан ном чиқарган бу инсон 
вафоти одамларнинг дарё кўзёшлари-ю тўйиб йиғлашларига сабаб бўлди. Унинг пок жасадини 
олиб кетишар экан, одамларнинг кўзи боғнинг бир бурчагидаги тўнкага тушди. Бу оддий тўнка 
эмасди. Шунда бундан ўн икки йил аввалги бир воқеа ёдга келди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам саккиз йил мобайнида шу тўнкага суяниб хутба ўқидилар. 
Бу тўнка Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айрилганини ҳис қилганида, 
бўталоғини йўқотган туядек бўзлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хутбаларини 
бўлган эди. Сўнгра Пайғамбаримиз унга муборак қўлларини текказганларида, жим бўлган ва 
Убай уни уйига олиб кетиб, ёдгорлик сифатида сақлаб юрган эди. 
Жанозасини Буюк Форуқ ўкидилар. Убай Бақиъ қабристонига қўйилди. Шу пайтгача унинг 
бир неча дўстлари етиб келган эди. Яна қолган дўстлари ҳам келишади. 
Убай ҳаёти давомида ўқиб юрган Қуръон қабрда ҳам ҳамроҳлик қилишига шубҳа йўқ эди. У 
кафанлангандан кейин Ҳазрати Умар ўринларидан туриб айтган гапларида оламжаҳон маъно 
мужассам эди: "Бугун Саййидул муслимийн (мусулмонлар саййиди) оламдан ўтди". 
Хотиралар 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish