Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
178
Каъб: 
— 
Йўқ. Икковларидан ҳам эмас, — деди. 
Кейин аёл гап бошлади: 
— 
Эй адолат мезони соҳиби бўлган қози, эрим ётоғини масжидга алиштирган. Кечаю кундуз 
ибодат килавериб, ётоғини унутиб қўйган. Аёллар ҳақларига риоя қилишда у ҳақда яхши гап 
айтолмаганим учун хижолатдаман. Аҳволимиз шу. Энди сиз адолатли ҳукм чикариб беринг. 
Бутун фикру зикри ибодатда бўлган эр ҳам бўш келмади:
— 
Ётоқдан, унинг чиройидан, зийнатидан кўнглимни совутган нарса Нахл ва бошқа 
сураларда келган бир неча оятдан туғилган қўрқувдир. 
Бу одам Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир пайтлар Абдуллоҳ ибн Амрга: 
"
Зиммангда нафсинг, мусофир ва хотининг ҳаққи бордир", деган ўгитларини эшитмаган 
кўринади. Ёхуд Усмон ибн Мазъун каби бу ўгитларни эшитган эса-да, кўнгли оддий оилавий 
ҳаёт кечиришни тусамас эди. 
Каъб гапни чўзиб ўтирмай куйидаги жавобни қайтарди: 
— 
Эркак зиммасида аёлининг муайян ҳақлари бор. Ақли жойида инсон тўрт кечада бир 
аёлга насибасини беради. Аллоҳ сенга тўрттага уйланишга рухсат берган. Тасаввур қил: тўртта 
хотининг бор. Сен уч кеча-кундуз рўзадор бўлиб, ибодат киласан. Лекин аёлни ҳар тўрт кеча-
кундузда сенда битта ҳаққи борлигини эсдан чиқарма. Уни бу насибасидан маҳрум этишга 
ҳаққинг йўқ. Қани энди хотинингни олдингга сол-да, уйингга бор. 
— 
Аллоҳ сиздан рози бўлсин, қози.
— 
Сиздан ҳам рози бўлсин, хоним. 
Уларни завқ билан кузатиб турган Ҳазрати Умар Каъбга юзландилар: 
"
Худо ҳаққи, нимага ҳайрон қолишни ҳам билолмай қолдим: масалани тушуниб 
етганинггами ёки чиқарган ҳукминггами. Сени ҳозироқ Басра қозилигига тайинлайман. Дарҳол 
ишга киришасан. 
* * * 
Кайсидир ҳаж мавсумида Ҳазрати Умар Талҳа ибн Убайдуллоҳни охори тўкилган эски 
кийимда кўрдилар: 
— 
Сени бу аҳволда жоҳил одам кўрса, ҳажда эски-тускиларни кийиб олса ҳам бўлар экан 
деб ўйлайди. Яхшироқ эҳром кийиб ол, — дедилар. 
Тунги шарпа 
Қабристонга маййит келди. Бошқа марҳумлар каби унинг ҳам ортидан кўз ёш тўкиб 
қолишди. Бошқа марҳумлар каби у ҳам яқинлари, таниш-билишларида хотиралар қолдириб 
кетди. 
Оила аъзоларининг бу мусибатдан ташқари бошқа бир муаммолари ҳам бор эди. Буни тилга 
олишнинг ўзи ғалати. Муаммо... ўлик билан боғлиқ эди. Тасаввур қилинг, бир уятсиз одам 
келиб... марҳумнинг кафанини ечиб олса... 
Бу ҳол кишини ўйга толдирарди. Бу ҳол шунчаки тасодиф эмасди. Чунки гоҳида атрофга 
шунақа нохуш хабар тарқалар, эшитганларнинг ичи зил кетар эди. Дарҳақиқат, баъзи 
иймонсизлар кафан ўғирлашни касб қилиб олганди. 
Одам табиати бундай ишлардан нафратланади, ҳатто ирганади. Лекин, афсуски, табиатида 
фазилат деган нарса бўлмаган, инсоний туйғулардан маҳрум одамлар ҳам дунёда сен билан 
ёнма-ён яшаркан. 
Марҳумларнинг тириклардан кутадиган ягона нарсаси улар учун сўраладиган раҳматдир. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish