www.ziyouz.com kutubxonasi
179
Бироқ ўликларга гўрида ҳам тинчлик бермайдиган пасткашлар аввал чамалаб, кейин
белгиланган қабрни очиб, шу орқали кун кўраётған эди. Кўпчиликнинг хаёлига ҳам
келмайдиган бу иш тўғри эмасди. Ахир у ҳам тер тўкяпти. У ҳам қоронғуликда қўлга тушиб
қолиш қўрқуви билан ҳаяжон ичра ҳаракат қилади. Лекин бу ишнинг дўконда ўтириб олиб,
харидор кутишдан фарқи бор эди.
Марҳумнинг укаси ўша тун қиличини тақиб, акасининг қабрига яқин жойда яширинди ва
кута бошлади. У тунни қабристонда ўтказди. Ҳеч ким келмади. Иккинчи кеча ҳам ҳеч зоғ
кўринмади. У учинчи кун яна келиб, ўзи учун анча таниш бўлиб колган қабрлар орасига
яширинди.
У кечаси қабристонда ўтириш билан уйда ётишнинг катта фарқи борлигини сезди. Тўғри ҳеч
бир қабр тоши қимирламайди. Бирорта қабр очилиб, ичидан ўлик чиқиб келмайди. Бу айни
ҳақиқат. Лекин қабристонга келиб, шунча ўлик орасида тунни юрак ўйноғи билан
ўтказганларгина бу ҳақиқатнинг мағзини чақади.
Итларнинг дамба-дам акиллаб туриши кечага ўзгача тус берарди. Узоқ вақт қимирламай
ўтираверганидан, "изқувар" ҳолдан тойиб, уч-тўрт дақиқага ухлаб оларди. Аммо бу кеча у
қаттиқ, ухлаб қолиши мумкин эди. Кейин эрталаб очиқ қабрга кўзи тушса, ўзини виждони
олдида қандай оқлайди?!
Туриб у ёқдан-бу ёққа юриш уйқу қочиришнинг энг яхши усулидир. Лекин туриб юрадиган
бўлса, уни кўрган одам изига қайтади, шунча меҳнат бесамар кетади.
"
Изқувар" ўтирган ерида баъзан қиличи қинини суқиб, баъзан оёқ-қўлини увиштириб,
уйқусини қочириб ўтираркан, бирдан сергак тортди. Қулоқлари қадам товушларини эшитаётган
эди. У бутун диққатини кўзи ва қулоғига тўплади. Йўқ, янглишмабди! Елкасига кетмон ва
белкурак кўйиб олган бир одам эҳтиёткорлик билан яқинлашиб келарди. У қабрни худди ўзи
қазигандек янглишмай топиб келди. Энди ишни бошлаш қолди, холос. Бунинг учун ҳеч қандай
расмиятчиликнинг кераги йўқ эди. Белкуракни олиб, янги уйилган тупроқни аста торта
бошлади. "Шарпа" уч-тўрт қадам нарида икки жуфт кўз диққат билан кузатиб турганидан
бехабар эди. Бу кўзлар эгаси лабини тишлаганча, пешонасидан чиқаётган терга ҳам эътибор
бермасди.
"
Изқувар" бир пайт бармоқларида оғриқ ҳис этди. Қиличининг қинини сиқиб олгандан
кейин бармоҳлар ҳам оғрийди-да. У бир қўли билан потирлаётган юрагини чангаллаб турарди.
Тишларини ғижирлатиб, бир оз ҳовуридан тушди.
"
Шарпа" қабрнинг анча-мунча жойини очиб қўйди. Сўнг нафас ростлади, терини артди. У
ўзига-ўзи: "Яна ярим соат. Ўлган одамга кафаннинг нима кераги бор экан?" дерди. У бир оз тин
олгач, яна ишга киришди. Ўликка яқинлашган сари ичини ҳаяжон босди. Тупроқка тушаётган
белкурак товуши оркадан нафас чиқармай келаётган одамнинг қадам ташлаши билан ҳамоҳанг
эди.
"
Шарпа" икки кураги ўртасига тиғли нарса тиралганини ҳис қилиб, тирноғигача музлаб
кетди. Бечоранинг кўрқувдан тиззалари дағ-дағ қалтирарди. Тун ярмидан оққанда ёлғиз боши
билан мозорда яширинча иш қилаётган одамнинг шу алфозда қўрқишини тасаввур қилинг.
—
Қўлингдагини ташла!
"
Изқувар"нинг гапи мантиқсиз янгради. Чунки, шарпанинг қўлидаги белкурак аллақачон
ерда ётарди.
—
Менга қара!
У ўгирилди.
—
Нима қилаётувдинг?!
Тил калимага айланмасди. "Шарпа" ғўлдираганча:
—
Кўряпсиз-ку... — дея олди.
Шу жавобнинг ўзи етарли эди. Ҳеч бир жавоб унинг ҳолини шу биргина сўздан яхшироқ
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |