www.ziyouz.com kutubxonasi
182
—
Отиқа, сенга турмуш масаласида таклифим бор эди.
—
Менга уйланмоқчи бўлган ким, мўминлар амири?
—
Ўзим.
—
Яхши. Лекин шартларим бор.
—
Қандай?
—
Мени урмайсиз. Хотинлик ҳуқуқларимни унутмайсиз, намозни масжидда ўқишимга
қаршилик қилмайсиз.
—
Розиман.
—
У ҳолда мен ҳам розиман.
Ҳазрати Умар суннатга мувофиқ тўй қилдилар. Тўй куни Ҳазрати Али Ҳазрати Умарга
яқинлашдилар:
—
Рухсат берсангиз, мўминлар амири, Отиқага бир-икки гап айтсам.
—
Марҳамат, Али!
Ҳазрати Али Отиқа ўтирган уйга яқинлашиб, пардани кўтардилар.
—
Бир паитлар Абдуллоҳнинг ортидан: "Мени ташлаб кетдинг, энди кўзларим ортингдан ёш
тўкади", деган сенмидинг? — дедилар.
Унинг гапларидан Отиқа хўнграб йиғлаб юборди. Ҳазрати Умар гапга аралашдилар:
—
Абулҳасан, нега бундай деётганингни тушунмаяпман. Эри ўлган ҳар қандай аёл шундай
қилишга мажбур, — дедилар.
* * *
Пайти келиб Отиқа Ҳазрати Умарнинг шаҳидликларига гувоҳ бўлажак.
Ҳазрати Умардан кейин Зубайр ибн Аввом билан ҳам юқоридаги шартлар асосида турмуш
қурган Отиқа бир оқшом шом намозига кетаётганида рашкчи эрининг хаёлидан нелар
кечаётганидан бехабар эди. У масжидга яқинлашиб қолганда тўсатдан орқадан берилган
зарбадан гангиб қолди. Ортига ўгирилиб: "Инсонлар фасод ботқоғига ботиб кетибдилар", деди.
У шундан кейин масжиддан қадамини узиб, намозларини уйда ўқийдиган бўлди.
Зубайр ибн Аввом хотинини бир уриб муродига етган бўлса-да, лекин бу қилмиши билан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Аллоҳнинг чўриларини Аллоҳнинг
масжидларидан узоқлаштирманглар, масжидга келишларига қаршилик кўрсатманглар", деган
ўгитларига амал қилишни унутган эди. Аёл киши намозни жамоат билан ўқишидан оладиган
завқ-шавқидан ташқари, бебаҳо диний маърифатдан ҳам маҳрум қилишган эди.
Масжиддан четлаштирилган, диний таълимга рухсат ололмаган аёллар ақлга тўғри
келмайдиган хурофотларга берилиб кетишига уларни шу ҳолга туширганлар жавоб беришлари
даркор. Диний маърифати йўқ аёлга осмондан илҳом келармиди?!
* * *
Ҳазрати Али билан у кишининг мухолифлари ўртасида битмас жароҳат қолдирган Жамал
жангида Зубайр ибн Аввом шаҳид бўлди. Отиқа тўртинчи эридан ҳам айрилди.
...
Отиқа бир кун қаршисида ўрта бўйли, елкалари кенг, қуюқ соқолли, юзи нурли бир одам
қўлини сўраб келганида, унга: "Шартларим бор", дея олмади.
—
Мўминлар амири! Сизга "йўқ," деёлмайман. Лекин ўзингизга маълумки, мен тўрт бор
турмушга чиқдим. Собиқ эрларимнинг барчаси шаҳид кетишди. Сиз ҳам қилич остида жон
беришингизни истамайман. Шунинг учун мени маъзур тутасиз.
Ҳазрати Али бошқа бу ҳақда оғиз очмадилар. Зеро, аччиқ тажриба аёлни шундай йўл
тутишга мажбур қилди. Тақдири азал бетакрор гўзаллик соҳибасининг пешонасига фақат шаҳид
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |