Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
185
Умарнинг олдига келди. 
Олдириб ташланган тарновни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ўша ерга 
ўрнатган эдилар, — деди Аббос. 
Ҳазрат Умар ўринларидан туриб, Аббоснинг ёнларига чиқдилар. 
— 
Аббос, уйингда нарвонинг бор. Лекин бу сафар сенга ўзим нарвонлик киламан. Устимга 
чиққин-да, тарновни жойига ўрнатиб қўй. 
Аббос воқеани кузатиб турганларнинг ҳайратомуз қарашлари остида буйруқни бажарди. 
(
Ибн Саъд). 
Салмон уйланмоқчи эди 
Салмон Форсий Ҳазрати Умарнинг бир қизларига совчи қўйиб, ижобий жавоб олди. Аммо 
унинг ўғли Абдуллоҳ орадаги ёшнинг фарқи катталигиданми ёки бизга маълум бўлмаган бошқа 
сабабданми, рози эмасди. 
Салмоннинг комил мусулмонлигига шак-шубҳа йўқ эди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам у ҳақда: "Салмон биздан, бизнинг аҳли байтимиздандир", деган эдилар. Бироқ 
бир одамнинг бошқа одамга хуш келиши ёхуд турмуш қуриши учун рози бўлишига бошқа 
сабаблар бўлиши мумкинлигини ҳам инкор қилолмаймиз. Балки қўли сўралган қиз ўзи рози 
бўлмай, бу ҳақда оғаси Абдуллоҳга гап очгандир. 
Абдуллоҳ ҳам ўз навбатида отасининг олдига келиб: "Мен синглимни Салмонга 
узатилишига қаршиман", дея айтолмагандир. У ота турганда аканинг гапи иккинчи даражали 
эканлигини яхши тушунарди. 
Абдуллоҳ ўша кунларда Мадинада юрган Амр ибн Осни кўриб: "Мана шу одам бирор чора 
топиб бера олади", деган фикрни кўнглидан ўтказди. Бориб вазиятни Амрга тушунтирди. Амр: 
"
Буни менга қўйиб бер", деди. 
— 
Умарнинг қизига совчи қўйибсан. Уям қизини сенга беришга рози бўлибдими, Салмон? 
— 
Ҳа. 
— 
Умар кўнгли бўшлик қилибди... 
Амр бошқа ҳеч нарса демай йўлида давом этди. Салмон гап нимадалигини англаши ва унинг 
ортидан югуриб келиб: "Бу билан нима демоқчисан, Амр?" дейиши учун озгина вақт керак эди. 
Бу гап Салмонни ўйлантириб қўйди. У Амрни топиб: "Бу нега сени қизиқтиряпти, Амр? Оғиз 
солган мен, қизини бермоқчи бўлган у. Сен нега бу ишга аралашяпсан?" демоқчи бўлди. Лекин 
иш шу билан ҳал бўлиб қолмасди. Худо билади, яна қанча одам Амрдек ўйлаб юрибди. 
Уларнинг фикрини йўқотиб бўлмайди-ку! Ундан ташқари, Амр ҳам боплаб жавоб бериб, 
ишнинг пачавасини чиқарар. Шу бир оғиз гап Салмоннинг ақлига ўрнашиб, хаёлини банд этди. 
Уйлай-ўйлай, у Ҳазрати Умарнинг олдига борди ва "Бу ишга кўнглим чопмаяпти" деб, 
фикридан қайтганини маълум қилди. 
Исфаҳон 
Ҳазрати Умар Куфага Амморни юборганларидан сўнг олдинги волий Абдуллоҳ ибн Утбани 
қўшинга бош қилиб, Исфаҳон сари юришни буюрдилар. 
Абдуллоҳ Куфада турган аскарлар билан Нихованддан қайтган лашкарни қўшиб, йўлга 
чиқди. Йўлда Шаҳр Бароз Жазовайҳ исмли кекса қўмондон бошчилигидаги қўшинга дуч келди. 
Ўртада жанг бўлиб ўтди. Бир куни мўйсафид майдонга чиқиб, яккама-якка олишувга рақиб 
чақирди. Ўртага Абдуллоҳ ибн Варқо чиқди. Бўлиб ўттан олишув қариянинг ерга жонсиз 
қулаши билан якун топди. Унинг ўлганини кўрган қўшини қочиб қолди. Шу тариқа Исфаҳон 
атрофидаги йирик қишлоқ қўлга киритилди. Бу жой кейинчалик: "Рустакуш шайх" (Мўйсафид 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish