Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
188
Яздажирд Турк ҳоқони қайтиб кетганини билгач, режалари барбод бўлганини англаб етди. 
Зеро, ихтиёридаги саноқли аскар билан ҳеч нарса қилолмасди. Бундан қудратлироқ қўшинларни 
ер тишлатган мусулмонлар бу сафар бор кучини сафарбар қилиши аниқ эди. У бир қарорга 
келди: "Чин ҳукмдорларининг олдига боради". 
Яздажирд бутун хазинасини тўплади, энди бу ерларга ҳеч қайтиб келмайди. Унинг йўл 
тадоригини кўрганлар: 
— 
Нима қилмоқчисиз? — деб сўрашди. 
— 
Турк ҳоқонининг ёнига. Е у билан қоламан ёки Чин тарафларга кетаман. 
Ҳукмдорнинг бу гаплари одамларнинг сабр косасини тўлдирди: 
— 
Шошмасак бўлармиди. Қарорингиз бир фикрга асосланган. Ҳозир бошқа элат ёнига 
борасиз ва ўз юртингиз, элатингизни тарк этасиз. Яхшиси, араблар билан келишиб, ўз 
юртингизда қолинг. Улар ҳеч бўлмаса, диндор, ваъдасига вафо қиладиган одамлар-ку! Ҳолбуки, 
сиз олдига бормоқчи бўлаётган ҳукмдорларнинг динларини ва аҳдига вафодор эканликларини 
яхши билмайсиз. 
Яздажирд бу гапларни эшитишни истамади. 
— 
Унда ҳазинани бизга қолдиринг. Чунки у бизнинг мулкимиздир. Уни биздан йиғиб 
олгансиз. 
Яздажирдга халқидан илк бор эшитиб турган бу сўзлар ёқмади. 
— 
Аввал хулқларингни тузатиб олсангиз, яхши бўларди. Подшоҳингизга нисбатан бундай 
муомала қилиш одобдан эмас. 
— 
Агар сен ҳақиқий подшоҳ бўлганингда бизни бундай аҳволга тушириб қўймасдинг! 
Бўлар иш бўлган эди. Яздажирд шоҳ эмас, давлатнинг мол-мулкига чанг солаётган оддий 
раҳбар бўлиб қолган эди халқ наздида. Жанжал тезда ниҳоясига етди. Жонини қутқариш 
мақсадида Яздажирд хазинани ўша ерда қолдириб, мамлакатни тарк этди. У тўғри Турк 
ҳоқонининг ҳузурига йўл олди. Форслар эса Ахнаф билан учрашиб, сулҳ туздилар ва жизя 
тўлашни бўйинларига олиб, юртларига қайтишди. Улар энди бундан буён кисролар 
давридагидан фаровонроқ ҳаётда яшашади. 
Ахнаф ибн Қайс Ҳоқон билан Яздажирд Балх шаҳрида эканини эшитиб, қўшинни ўша ёққа 
юришга буюрди. Бундан хабар топган Ҳоқон дарёнинг нариги соҳилига ўтиб кетди. Ахнаф 
Балхдан уларни топа олмади. Ҳазрати Умарни вазиятдан бохабар этдилар. 
* * * 
Дарёни кечиб ўтган Ҳоқон билан Яздажирд аввалроқ Чин ҳукмдорига юборилган элчини 
учратишди. Элчи Чин ҳоқони билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни айтиб берди. 
Ҳукмдор шундай деган эди: "Айтишингизга қараганда, уларнинг сони жуда оз. Лекин сен 
ҳар сафар улар зафар қучаётганларини айтяпсан. Мен шуни тушуниб етдимки, улар яхшилик 
билан, сизлар эса ёмонлик билан иш юритяпсиз. Энди бир-иккита саволларимга жавоб бер.
"
Улар берган сўзларида туришадими?"
"
Ҳа, туришади". 
"
Жанг бошлашдан аввал нима дейишади?"
"
Бизга уч таклифдан бирини танлашни айтишади. Ё мусулмон бўлишимизни ёки жизя тўлаб, 
ҳимояларига киришимизни ёхуд жанг қилишимизни". 
"
Аскарларнинг қўмондонларига итоатлари қай даражада?" 
"
Итоат дегани шундай бўлса". 
"
Ҳалол ва ҳаром хусусида нима дейишади?" 
Элчи ҳалол-ҳаром тўғрисида билганларини гапириб берди. Кейин у яна қуйидаги саволларга 
жавоб берди: 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish