Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
196
Ювиш ва кафанлаш ишлари ниҳоясига етгач, Усайднинг жасади иккита тахта устига 
қўйилди. Шу дам Ҳазрати Умар келдилар: 
— 
Уни елкамга қўйинглар. 
— 
Ўзимиз олиб борамиз, мўминлар амири! 
— 
Йўқ. Ўзим кўтариб боришни истайман. Қани, бўлақолинглар!
Одамлар келиб: "Бисмиллаҳи ва ъала миллати Расулиллаҳ" дея, Усайднинг жасадини 
Ҳазрати Умарнинг елкаларига ортишди. Абдул Ашхал аҳлининг кўз ёшлари имом Умарнинг 
елкаларида қайтмас сафарга чиққан азиз йўловчи учун тўкилди. Ортда аччиқ ва ширин 
хотиралар қолди. Усайд бу кун кетаётган эса-да, умрбод Абдул Ашхал халқининг қалбида 
яшайди. Зеро, у умр бўйи қурол кучи билан эмас, мардлиги ва фозиллиги билан Авснинг 
каттаси бўлди. Шундай инсоннинг орадан кетиши кўзларни намлаб, кўнгилларга титроқ солди. 
— 
Чарчагандирсиз, мўминлар амири, изн берсангиз, биз ҳам кўтарайлик. 
— 
Йўқ,. Чарчасам ҳам, ўзим кўтараман. 
Ҳазрати Умарнинг бундай йўл тутишлари Усайдга бўлган ҳурмат ва муҳаббатдан эди. Қуёш 
тиғида қадрдон дўстини елкасида кўтариб йўлга тушган Форуқнинг соқоллари тер ва кўз 
ёшларидан ҳўл бўлди. 
Орқадан келаётганлар йўқлиги ҳали анча вақтгача билинадиган Усайдга Аллоҳнинг 
раҳматини сўрар эканлар, кўзларидан дув-дув ёш тўкилар эди. 
"
Усайд"нинг маъноси "кичкина арслон", дегани. Лекин мусулмонлар буюк арслондан 
ажралишаётганини билиб туришарди. Бақиъ қабристонига кетаётганлар кўз ўнгида бир неча 
йил аввалги ширин хотиралар гавдаланди. Ўшанда икки дўст — бири шу онда абадий оламга 
йўл олмоқда — масжидга келиб, шом намозини ўқиб бўлиб: "Хуфтонни ҳам Расулуллоҳ билан 
ўқиб кета қолайлик", дейишди. 
Хуфтондан кейин бир оз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан суҳбат қурган бу 
икки бахтиёр кимса тун қоронғусида уйлари томон йўлга тушишди. Йўлда биттасининг 
қўлидаги асодан нур таралиб, йўлни ёрита бошлади. Худди шамчироққа ўхшаб! Манзилга 
яқинлашиб, икки дўст ўз уйи томон йўл олишгач, нур ҳам иккига бўлиниб, манзилларига етиб 
олишгунча сўнмади. Буюк Қудрат Соҳибининг икроми бўлган бу воқеа Аббод ва Усайднинг 
хотираларида бир умр муҳрланиб қолди. 
Одамлар Усайднинг шундай деганини эслайдилар: "Мен Қуръонни тинглаб ёки ўқиб, ундан 
ҳосил бўлган ажиб завқ билан яшашни истайман. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
хутба ўқиётганларида ундан ҳосил бўлган ажиб туйғуларим билан яшашни истайман. Мен бир 
жаноза ортидан юргандаги орзиқиш туйғуси билан яшашни истайман". 
Бу орзу-ниятлар самимий эди. Усайд ҳар доим ҳам шу ҳис-туйғулар билан яшолмаса-да, 
шундай яшашга ҳаракат қиларди. 
Усайд кетганларнинг охиргиси эмасди. Бугун унинг ортида қолганлар эртага у босган 
изларни босадилар. Бир нарса аниқ эдики, иймон ва кўнгил кишиси энди орада йўқ. Унинг каби 
бўлиш яна бирон кимга насиб қилармикан? 
Жамоат шу туйғулар ичида қабристонга кириб борди. Ҳазрати Умар ҳар қадамида ажру 
савобга ноил бўлган шунча йўлдан кейин дўстининг жасадини елкасидан туширди. Ўзлари 
жанозага имомлик қилдилар. Ниҳоят Усайднинг муборак вужуди лаҳадга қўйилиб, ҳозир 
бўлган малакларга топширилди. 
Усайднинг тўрт минг дирҳамлик қарзи бор эди. Ерларини сотиб қарзини тўлашмоқчи 
бўлишди. Бундан хабар топган Ҳазрати Умар унамадилар: 
— 
Дўстимнинг аҳли оиласини ночор ҳолда ташлаб қўймайман. 
Ердан олинган ҳосил сотилиб, минг дирҳам келиб тушди. Ҳазрати Умар қарз берганларни 
чақириб, ҳар йили минг дирҳамдан тўлаб боришини таклиф этдилар. Улар рози бўлишди. Шу 
тариқа тўрт йил мобайнида қарзлар тўланиб бўлди. ("Табақот") 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish