Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
197
Аллоҳим, сен Усайдга раҳматинг билан муомала қилишингга шубҳа йўқ. Лекин уни 
жонидан ортиқ кўрганлар, ортидан кўз ёш тўкиб, қалби орзиқанлар бор... Ўшаларни ҳам чексиз 
раҳматингдан бенасиб қолдирма! Омин! 
Абу Суфён ибн Ҳорис 
Ҳижрий 20-санада Абдулмутталиб авлодининг кўз ёши тинмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва салламнинг катта амакилари Ҳориснинг ўғли Абу Суфён ҳам омонатини топширди. 
У Макка фатҳидан бир неча кун аввал ислом душманларининг олдинги сафида туриб 
фаолият кўрсатган ва шеърлар битиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаттиқ озор 
берган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўша фатҳга қадар икки кишидан 
ранжиган эдилар. Улардан бири Қурайшнинг раиси бўлса, бошқаси амакиваччалари эди. Шу 
даражада ранжиган эдиларки, Маккага яқинлашганларида: 
— 
Эй Аллоҳнинг расули, Абу Суфён ва Абдуллоҳ ибн Умаййа Исломга киришди. Сизнинг 
зиёратингизга келиб, кечирим сўрашмоқчи, — дейишганда рози бўлмай, келишларига рухсат 
бермаган эдилар. 
Шунда Умму Салама онамиз орага тушиб: 
— 
Ахир улар сизнинг қариндошларингиз. Кечирақолинг, — деганларида, Жанобимиз 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
— 
Улардек қариндошларим йўқ, — деб жавоб қилдилар. 
Ҳаётларида ҳали ҳеч кимга нисбатан бундай демаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам бу билан улардан қай даражада хафа эканликларини ошкор қилган эдилар. 
Бироқ Умму Салама онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Абдуллоҳ ибн 
Умаййа билан Абу Суфённи кечиришга кўндирдилар. 
Шундан кейин чин мусулмон бўлишга ҳаракат қилган Абу Суфён Ҳунайнда катта жасорат 
кўрсатди. У Ислом қўшини пароканда бўлган пайтда отларини душман қўшини томон сурган, 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларидан жой олган икки инсоннинг бири эди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч кимга қилмагани совуқ муомалаларинг айнан 
Абу Суфёнга қилганларининг жиддий сабаби бор эди. Ваҳий келмасдан аввал ўрталарида яқин 
қариндошлик-дўстлик ришталари бор эди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам янги 
дин ҳақида оғиз очганларидан кейин ишонган тоғлари ашаддий душманлик қилишга ўтди. У 
тез-тез Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мўминларни мазах қилиб ҳажвий 
шеърлар битарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан шу даражада тўйган 
эдиларки, ҳатто масжидда курси қўйдириб, Абу Суфёнга жавоб ёзган Хассон ибн Собитни 
чақириб: "Сўйла, Ҳассон. Жаброили амин сен билан биргадир", дея уни қўллаб-қувватлаган 
дамлари ҳам бўлган. 
Абу Суфён Бадр жангида тирик қолиб, Маккага биринчилардан бўлиб қочган эди. Жанг 
тафсилотларини эшитиш учун таёғига таяниб келган Абу Лаҳаб жияни Абу Суфённинг 
гапларини эшитиб паришон бўлди: "Амакижон, Худо ҳаққи, биз улар билан урушганимиз йўқ. 
Шундоқ ортимизга ўгирилдигу қочиб қолдик. Улар баъзиларимизни ўлдириб, баъзиларимизни 
асир олишди. Уларнинг ортида қандайдир от минган, қанотли жонзотлар бор эди. Нималигини 
билолганим йўқ. Уларга етиб олиш, куч синашиш, ҳатто улардан қочиб қолишнинг ҳам имкони 
йўқ эди". 
Абу Суфён ҳаётининг сўнгги ўн икки йилини исломиятда яшади. Пайғамбаримизнинг: 
"
Ислом аввалги гуноҳларни кетказади", деган гаплари худди Абу Суфён учун айтилгандек эди. 
У Исломни қабул қилгунча, кўп одамнинг бошига ит азобини солди. Лекин мусулмон бўлгач, 
хавас қилгудек умр кечирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вг салламнинг: "Ҳамза қолдирган 
бўшлиқни тўлдирасан, деган умиддаман", деганлари аввалги ака-укачилик ҳаётини 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish