Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
194
Жоҳилиятда ҳам, Исломни қабул қилгандан кейин ҳам мағлубият нималигини билмаган 
Холид ибн Валид фоний дунё билан видолашиб, Аллоҳ ҳузурига йўл олди. 
Унинг онаси, Жаъфар ибн Абу Толибнинг хотини Асмо, Ҳамзанинг хотини Лубоба, Аббос 
ибн Абдулмутталибнинг хотини Лубобатул Кубро ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
салламнинг завжаи мухтарамлари Маймуна бир оиланинг кизлари эдилар. Яъни, Маймуна 
онамиз Холидга хола бўлади. 
Холид ибн Валид ҳижрий саккизинчи йили сафар ойининг бошларида Исломга кирган эди. 
Мусулмонлар сафидаги илк жанги мутъада мислсиз қаҳрамонлик кўрсатди. Ўшанда Холиднинг 
қўлида тўққизта қилич синди. Мадинада саҳобаларга жангдаги вазиятни гапириб ўтирган 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зайд ибн Ҳориса, Жаъфар ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ 
ибн Равоҳаларнинг кетма-кет шаҳид кетганларини айтатуриб: "Энди туғни Аллоҳнинг 
қиличларидан бири олди", деб, бундан буён Холид "Сайфуллоҳ — Аллоҳнинг қиличи", деб 
сифатланишини маълум қилган эдилар. 
Жуда иқтидорли бўлиш билан бирга, раҳбарларига эҳтиром кўрсатишни, фитна-фасоддан 
узоқ бўлишни ҳам биладиган Холид бош қўмондонликдан бўшатилганида қўшин олдида чиқиш 
қилиб: 
— 
Сизларга умматнинг амини қўмондон этиб тайинланди, — деган эди. 
Истаса қўлидан кўп иш келарди. Лекин у Абу Убайданинг қўл остида Ислом ва 
мусулмонларга хизмат қилишни катта шараф деб билди. Кечагина амрига мунтазир бўлиб 
турган Абу Убайданинг ёнида қўл қовуштириб туриш унга малол келмади. 
Вафотига яқин кунларда кўзлари ёшланадиган бўлиб қолди. 
— 
Ўлимдан қўрқаяпсанми, Абу Сулаймон, — деб сўрашди. 
— 
Йўқ, — деди у. — Шунча жанг кўрдим, шаҳид бўлишни орзу қилардим. Баданимда қилич 
тегмаган, ўқ кирмаган, найза яламаган жой қолмади. Энди қўрқоқларнинг кўчасида байрам 
бўлади, чунки ортиқ Холидни кўришмайди. Холид мол-мулкини қуйидагича тақсимлади: 
— 
Менинг бир отим ва қуролим бор. Отни уста чавандозга, қуролимни яхши фойдалана 
оладиган одамларга вақф қиламан. Бу ишни Умар ибн Ҳаттоб менинг номимдан қилсин. 
Кураги ерга тегмаган моҳир жангчи ажал домига осонлик билан тушди. Холиднинг муборак 
руҳи Аллоҳ сари сафар қиларкан, Химс шаҳридан тахминан икки фарсах узоқликдаги қишлоқ 
замини азиз инсоннинг жасадини бағрига олди. 
Холиднинг ўлими ҳақидаги хабар Мадинага етиб келгач, қариндошларидан бўлган аёллар 
унинг уйига тўпланиб, аза очди. Бу ҳақда Ҳазрати Умарга етказилганда, у киши: 
— 
Ёқа йиртмай, сочларини юлмай йиғлашсин, — дедилар. (Ибн Касир, "Ал-бидоя") 
Усайд ибн Ҳузайр 
Ҳижратнинг 20-йили шаъбон ойида Мадина аҳли ғуссага тушди. Ботини зоҳиридан пок, 
зоҳири ботинидан гўзал бир инсон энди ёруғ дунёда яшамайди. 
Абу Ҳурайранинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган уч жумлалик 
гаплари шу инсонга тегишли эди. Адаб ва фазилат соҳиби бўлган Жанобимиз шундай деган 
эдилар: Абу Бакр қандоқ яхши одам, Умар ибн Ҳаттоб қандоқ яхши одам, Усайд ибн Хузайр 
қандоқ яхши одам" (Ибн Саъд, «Табақот»).
Бунақанги гап ҳар ким ҳақида ҳам гапирилмайди. Айниқса, тиллари ботил гапни талаффуз 
қилмайдиган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бировни аслидагидан кўтариб ё 
камситиб гапиришлари умуман мумкин эмас. Усайднинг Ҳазрати Абу Бакр ва Умарлар билан 
биргаликда тилга олиниши унинг юқори мақом соҳиби эканидан даракдир. 
Қачон, қаердан ва қандай кучда эсиши номаълум бўлган ажал ели бу сафар Усайднинг 
эшигини Қоқиб: "Қани, Пайғамбар дастурхонига марҳамат", дея ўлим шарбатини тутди. Усайд 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish