Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
195
чорасиз шарбатни сипқориб, ҳар ким бир кун келиб қўшиладиган карвон аъзосига айланди. 
Ўзидан кейин яхши хотиралар қолдирган Усайд иймони бут ҳолда: "Ўлим шарбатини тотиб, 
Аллоҳ ҳузурига қўрқмай йўл оламиз", дея ҳаёт билан видолашди. Шу тариқа умрининг сўнгги 
йигирма икки йилини иймон ва ислом йўлида сарфлаган яна бир азиз инсон Мадина аҳолиси 
рўйхатидан ўчирилиб, Бақиъ қабристони аҳлига бориб қўшилди. 
Усайд хат-саводли, яхши суза оладиган, булардан ташқари, моҳир мерган ҳам эди. Араблар 
бу уч малака соҳибини "етук" деб атарди. Лекин Усайд ўзининг мард ва жасурлиги, фидокор ва 
самимийлиги билан ҳурмат қозонган эди. Унинг бу етуклиги наригиларидан афзалроқ эди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳали Маккада эканликларида Мадинадагиларга 
Исломни ўргатиш учун Мусъаб ибн Умайрни юборган эдилар. Аммо у қилаётган ишлар 
Усайдга ёқмади. У Мусъабни Мадинадан ҳайдаб чиқариш мақсадида найзасини кўтариб, унинг 
олдига келди: "Ҳали оқу қорани танимайдиган ёшларимизни йўлдан урмасдан, яхшиликча 
шаҳримиздан кет", деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам усулларини яхши 
ўрганган Мусъаб унга қуйидагича жавоб қилди: 
— 
Беш-ўн дақиқа ёнимизда ўтириб, суҳбатимизга қулоқ, сол. Ёқмаса, истагингни бажо 
келтираман. 
Мусъабнинг овозидаги самимият ва ширинсуханлик Усайдни ўтириб эшитишга ундади. 
Унинг сўзларини бир оз тинглаб, тиловат қилинган Қуръондан мумдек эриган Усайд кўп 
ўйланмай бир қарорга келди 
— 
Шу динга кириш учун нима қилишим керак? 
Мусъабни ҳайдаб солиш учун келган, аммо унинг хушхулқлиги туфайли гўёки уйқудан 
уйғонгандек бўлган Усайд қалбида куфрнинг тош қотган парчалари эриди, куфр ва ширк 
ботқоғидан чароғон олам томон қадам ташлади. 
Усайд, аслида, Мадинада яшайдиган Авс қабиласининг бошлиғи эди. Пайғамбаримиз 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан иккинчи марта Ақобада учрашган мўминлар орасида ҳам 
бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам танлаган ўн икки нақибнинг (вакил) бири 
Усайд эди. 
Усайд Бадр жангида қатнаша олмади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Бадрдан 
қайтаётганларида пешвоз чиқди: "Расулуллоҳ! Мен жанг бўлишидан бехабар қолибман. 
Билганимда жангга мен ҳам борардим". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Тўғри 
гапирдинг", деб, унинг ичию таши бир хил холис мўминлигини эътироф қилган эдилар. 
Бундан кейин Усайд жанглардан қолиб кетмаслик учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам ёнларидан жой олиб, у зотдан бир қадам ҳам нари жилмади. Ухуд жангида кўпчилик бир 
тарафга ёпирилганда, ҳатто жанг майдонини тарк этганда, Усайд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
ва салламнинг ёнларида туриб, у кишини ҳимоя қилган оз сонли кишилардан бир эди. (Ибн 
Саъд «Табақот») 
Агар Ислом тарихида фақат яхши хотиралар қолдирган инсонларнинг рўйхати тузиб 
чикилса, Усайд бу рўйхатнинг илк қаторларидан жой олиши шубҳасиз. 
Вафот этганида, ювмоқчи бўлганлар унинг баданида жуда кўп яра изларини кўришди. Бу 
яралар ўғрилик, каллакесарлик, йўлтўсарлик ёхуд иззат-нафс сабабидан орттирилмаган эди. 
Уларнинг ҳар бири Аллоҳнинг номи устун бўлиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва 
Исломни мудофаа қилиш каби энг шарафли йўлда душман тарафидан қолдирилган эди. 
Худо билади, қайси яра қайси мушрикнинг қиличи ёки найзасининг нишонаси экан. Ўша 
зарбалар Усайдни яралаш учун эмас, балки ўлдириб, маҳв этиш мақсадида урилган эди. 
Танадаги яраларнинг еттитаси Ухуд жангида орттирилган эди. Эртага бу яралар Илоҳий 
Маҳкамада тилга кириб, ҳар он унинг Аллоҳ йўлида қурбон бўлишга тайёр ҳолда яшаганига 
гувоҳлик беради. Агар гуноҳкор банданинг қўл-оёқлари, териси қилган номаъқулчиликларига 
шоҳидлик берса, Усайд ибн Хузайр ва унга ўхшаганларда бунинг акси бўлади. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish