www.ziyouz.com kutubxonasi
2
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар: «Бир қавмнинг буюги уларга
хизматда бўлган кишидир».
Ҳазрати Умар ҳам шундай буюклар сирасидан. Агар у зотнинг атрофдагилари хотираларини
қолдирмаганларида, биз бу кишини бу қадар яхши билмаган бўлар эдик.
У зот хатоларини айтган инсонни севарди. Ҳатто хизматкорларидан ҳам ўз қусурини
эшитишга истиҳола қилмасди.
У киши адолатга қарши иш таклиф ҳилинганда, ўз манфаатидан воз кечиб, «йўқ» дея олган
ва бундан кўнгли таскин олган инсондир.
Исломни қабул қилган илк куниданоқ, адолатсизликка қарши турган, хатолари айтилганда
жаҳли чиқмаган, билъакс, ўша хатони тўғрилашни ўзига шараф деб билган буюк инсон шу
тамойилга таянди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Умарга адолатга зид келадиган ишни қилдириб
бўлмасди.
Бу китоб Ҳазрати Умарни тўла тавсифлайди, десак, хато бўлади. У зотни тўла билиш учун
бутун умр ҳам кифоя қилмас. Биз ҳам у зотнинг муборак хотирасини ёдга олиб, ўзига хос
гулдаста ҳозирладик. Бу гулдастада гуллар билан биргаликда япроқлар ҳам, тиканлар ҳам бор.
Лекин буларнинг барчаси ўзига хос уйғунлик касб этади.
Инсон яралгандан бери айбу нуқсонсиз кишининг ўзи бўлмаган. Шу жумладан, Ҳазрати
Умар ҳам қамчиликлардан холи эмас эди. Инсон айбсизликка даъво қиладиган бўлса, бу унинг
ўта мақтанчоқлиги ва нафсига қуллигидан нишонадир. Ҳазрати Умар эса, асло мақтаниш
нималигини билмаган, кибр ва ғурурга берилмаган, биз тасаввур қила олмайдиган даражада
нафсини жиловлай олган инсон эди. У зот: «Аллоҳ олдида ҳисоб беришдан аввал ўзингизга
ҳисоб беринг. Қиёматда амалларингиз сараланмасдан олдин, уларни ўзингиз саралаб олинг ва
бу даҳшатли кунга тайёргарлик кўринг», дер эди.
Ҳазрати Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг суюкли сафдошларидан
эди. Жанобимизнинг: «Раббим, икки инсон - Умар ибн Ҳаттоб ва Амр ибн Ҳишомнинг қайси
бири Сенга суюклироқ бўлса, динни у билан азиз қил!» деган дуолари шу буюк инсон учун
қилинган эди. Расулуллоҳ фақат у зотгагина «Форуқ» номини берганлар. Яна у зот ҳақларида:
«
Парвардигор ҳақ ва тўғри гапни Умарнинг тилига ёпиштириб қўйган», «Шайтон Умарнинг
бирон йўлдан юрганингни кўрса, бошқа йўлдан юриб кетади, деганлар.
Қалбимиз, кўнглимиз унга бўлган чексиз муҳаббатга тўлалиги билан умид қиламизки,
Аллоҳ бир кун шу муҳаббат шарофати ила унинг шафоатига шу асарлар муаллифини ҳам
мушарраф қилажак.
Аҳмад Лутфий Қозончи
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |