www.ziyouz.com kutubxonasi
14
туфайли ортга қайтдилар. Қайтар эканлар, Расулуллоҳдан «Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер
юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг
Пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки, унинг
ажри-мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир»,
(
Нисо сураси, 100-оят) оятини такрор-такрор эшитардилар.
Шартнома матни битилаётганда, мушриклар «Муҳаммад расулуллоҳ» деб ёзилишига ҳам
қарши чиқишди. «Сени пайғамбар эканингни қабул қилганимизда қарши чиқмасдик», дейишди.
Расулуллоҳ ҳам: «Муҳаммад Расулуллоҳ бўлишимга ҳалақит қилмайди», деб, исмларини улар
истагандек ёздирдилар.
Шу лаҳзаларда мушриклар устун келаётгандек кўринса-да, аслида устунлик Расулуллоҳ
тарафларида эди. Бунақанги ҳаяжонли вазиятни Ҳазрати Умар тушунмади. Ортга
қайтаётганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлашиб:
—
Сиз Аллоҳнинг пайғамбаримасмисиз? — деди.
—
Ҳа, мен Аллоҳ расулиман.
—
Бизнинг динимиз ҳақ, уларники ботил эмасми?
—
Худди шундай.
—
Унда нега устунликни уларга бериб қўйяпмиз?
—
Мен Роббимнинг буюрганини бажараман.
—
Байтуллоҳни тавоф қиламиз демабмидингиз?
—
Айтган эдим.
—
Нега тавоф қилмай, ортга қайтяпмиз?
—
Сенга шу йил тавоф қиламиз, деганмидим?
—
Йўқ.
—
Эй Умар, ҳали сизлардан кимдир сочини олдириб, кимдир қисқартириб, Каъбани тавоф
этажаксиз.
Ҳазрати Умар нари кетди. Йўлда кетиб бораркан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламга нисбатан қизиққонлик қилиб қўйганини тушуниб, ичдан эзилди. Ўзи ҳақида оят тушиб
қолишидан қўрқди. Ниҳоят, ортдан келган овоз устидан бир пақир сув қуйгандек бўлди:
—
Қаердасан, Умар? Сени Расулуллоҳ чақиряптилар.
—
Онанг сендан айрилсин, Умар. Тилингни тиёлмадинг, бошингга бало орттирдинг.
Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чеҳраларида табассум жилва қиларди.
Ўлимга ҳукм қилинган айбсиз одамнинг тирик қолганида бўладиган қандайдир ажиб ҳислар
чулғаб олди. Енгил қадамлар билан бориб, у зотга салом берди. Сўнг Расулуллоҳнинг ўзларидан
«
дунёнинг барча неъматларига ҳам алишилмайдиган» Фатҳ сурасини эшитди.
Хақиқий ғалаба деб шу шартнома назарда тутилаётган эди. Қурайшликлар, бу сафар марра
бизники, деб қувончлари ичларига сиғмай Маккага қайтарканлар, мусулмонларга гўё мағлубдек
ортга қайтаётганларида буюк фатҳнинг хушхабари келган эди. Фатҳнинг нималиги сал
кейинрок, маълум бўлади. Шу кунга қадар ўн беш чақиримлик жойдагина тарқалган Ислом тўрт
йил сўнгра милёнлаб километрларга чўзилган ҳудудларда ўз ҳукмини ўтказади. Мўминлар
хушламаган, мушрикларга жуда муҳим кўринган шартнома бандлари эса, қуёшда эриган қордек
йўқ бўлиб кетади.
* * *
Ҳудайбиядан қайтгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарҳол Хайбарга
отландилар. Маккаликларнинг ҳужум қилмасликлари аниқ эди. Хайбар жанги бир неча кун
давом этди. Жангнинг олтинчи куни оқшомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
шундай дедилар:
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |