Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
17
соллаллоҳу алайҳи ва саллам наздларида сенинг Исломга киришинг Ҳаттобнинг Исломга 
киришидан кўпроқ орзу қилинган эди, — деди. 
Бу гаплар ҳақ эди. Тушунган одамга шу жавоб ҳам етарли эди. Боядан бери жон-жаҳди 
билан дўстини ҳимоя қилаётган Аббос мақсадига эришиб, Абу Суфённи ҳимоясига олди. 
* * * 
Макка фатҳидан кейин аёллардан байъатни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
номларидан Ҳазрати Умар қабул қилди. 
* * * 
Бир кун Ҳазрати Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: 
— 
Изн беринг, Маккага бориб, умра қилиб келай, — деди. 
Расулуллоҳ рухсат бердилар. Лекин Ҳазрати Умар кетар-кетмас Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам у кишини чақирдилар: 
— 
Дуоларингда бизни ҳам ёд эт, эй биродарим. Бизни унутма дедилар. 
Бу гаплар Ҳазрати Умарни эритиб юборди. Йўл давомида ажиб ҳисларга чулғаниб кетди. 
Хурсандчиликлари шу даражада эдики, дунёнинг бутун неъматлари бу сўзларга тенг келолмас 
эди (Ибн Саъд, «Табақот»)
Умрадан қайтгунигача кўнгли шу қувончга тўлиб юрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
салламнинг бу сўзлари қулоқлари остида жаранглаб тураверди. Дуо қиларкан, бор ихлос ва 
самимият билан Аллоҳдан сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу 
илтимослари Ҳазрати Умарга бўлган муҳаббат ва ҳурмат нишонаси эди. 
* * * 
Бир кун кечаси кимдир Ҳазрати Умарнинг эшигини тақиллатди ва Расулуллоҳ барча 
аёлларининг жавобларини берганларини айтиб кетди. Ўша тун жуда ёмон ўтди. Бомдод 
намозини ўқиб бўлиб, Умар тўппа-тўғри масжидга борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам у ерда кўринмадилар. Масжидга совуқ жимжитлик ва маҳзунлик чўккан эди. Кейин 
қизининг олдига бориб, у билан гаплашди. Сал олдинроқ: «Расулуллоҳ сенинг жавобингни 
беролмасалар, менинг юзим учун эсинг йиғ!» деганларни яна эслатди. Ҳазрати Ҳафсанинг 
қўлидан эса, шу дамда йиғлашдан бошқа иш келмасди. Талоқ қилинган қилинмаганини аниқ 
билмас ҳам эди. Бошқа аёлларнинг аҳволида шундай эди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжид ортида «Машруба» номли боғда эдилар. У 
зот ҳеч ким билан кўришишни истамасдилар. Ҳазрати Умар уч бора киришга ҳаракат қилиб 
кўрдилар, лекин рухсат тегмади. Охири баланд овозда: 
— 
Расулуллоҳ мен Ҳафсанинг гуноҳини сўраб келганим йўқ. Агар амр этсангиз, шу 
заҳотиёқ калласини оламан, — деди. 
Шундан кейингина ичкарига киришга рухсат берилди. 
Боғдаги манзара унчалик хунук эмасди. Хурмо пўсти билан тўлдирилган тери ёстиқ бўйрали 
тўшак, яхши ошланмаган битта тери, бир ховуч арпа — мана шулар боғ ичида яратилган 
шароит эди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баданларида бўйранинг излари қолган. Ўзи 
оламларга раҳнамо қилиб юборилган инсон бўлсалар-у, бунақанги содда ҳаёт тарзи... 
Ҳазрати Умар ўзларини тута олмай, йиғлай бошлади. 
— 
Нега йиғлаяпсан, Умар? 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish