www.ziyouz.com kutubxonasi
18
—
Эй Аллоҳнинг Расули, Кисро, Қайсарлар дунё неъматидан бахраманд бўлиб яшаса-ю, сиз
бу ҳолда яшасангиз. Бўйра баданингизга ботиб кетибди, яхшироқ жой ҳозирлайлик.
—
Менинг дунёга бўлган қизиқишим, эй Ҳаттобнинг ўғли, дарахт соясида бир оз дам олиб,
кейин йўлида давом этган инсонники кабидир.
—
Аёлларингизнинг жавобини бердингизми, ё Расулуллоҳ?
—
Йўқ. Улардан бир ой узоқроқ юрмоқчиман.
Бу жавоб Ҳазрати Умарнинг кўнглини тинчлантирди. Бир ойдан кейин Ахзоб сурасини 28—
34-
оятлари инди. Бу оятлар, хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига
тегишли эди. Шу билан муддат тугаб, яна фараҳли кунлар бошланди.
* * *
Табук ғазотида шундай воқеа юз берди: қўшин ичида уч-тўрт киши бир туяни сўймоқчи
бўлишаётган эди. Буни Ҳазрати Умар кўриб, нега ундай қилаётганларини сўради:
—
Очликдан, — деб жавоб қилишди.
—
Бир оз кутиб туринглар.
У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди ва миниладиган
ҳайвонларнинг сўйилавериши Мадинага қайтаётганда анча қийинчилик туғдиришини айтди,
сўнг:
—
Айтинг, ҳамма бор егулигини ўртага қўйсин, Расулуллоҳ кейин баракали бўлиши учун
дуо қилинг, — деди. Ҳазрати Умарнинг бу таклифи қабул қилинди.
Бутун қўшиндаги егулик жуда оз эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олдилар, сўнг икки ракъат намоз ўқиб, дуо
қилдилар. Дуодан кейин егуликларни халталарга солишни буюрдилар. Ҳақиқатан ҳам, ўртадаги
дастурхондан олинаётган хурмоларга барака кирди, тўлдирилмаган қоп қолмади. Бу ҳол
мўминларнинг кўнглига ўзгача ҳузур бағишлади.
* * *
Табукдан қайтилгач, кунларнинг бирида Мадинада ўлим шабадаси эсди. Мунофиқлар раиси
бўлган Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ҳаётдан кўз юмди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам ҳузурларига чин мусулмон бўлган ўғли Абдулло келиб, у кишининг изорларини сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кийимларинн отасига кафан қилиб, азоб
енгиллашишидан умидвор эди.
Расулуллоҳ жанозага ҳозирлик кўраётган бир пайтда, Ҳазрати Умар Ибн Салулнинг қилган
ишларини бирма-бир эслатиб, намоз ўқишга халақит қилмоқчи бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам бунақа масалаларда ихтиёр ўзларида эканини айтсалар, Ҳазрати Умар Ибн
Салул ҳақида янги-янги воқеаларни айтиб, намоз ўқишдан қайтаришга уринар эди. У киши шу
даражада қизишиб кетдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг кўкрагидан итариб,
тинч қўйишини сўрадилар ва жаноза намозни ўқидилар.
Энди навбат уни дафн этишга келган эди. Расулуллоҳ қабр бошида туриб, уни дуо қилдилар.
Қабрга тупроқ тортиларкан, Ҳазрати Умар қизишиб кетганини англади. Ибн Салул ҳақида
айтганлари тўғри бўлмаганини тушунди. Ҳазрати Умар шуларни ўйлаётган бир пайтда
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий кела бошлади. Атрофни ҳаяжон чулғади.
Ҳазрати Умар Расулуллоҳга озор бергани учун ваҳий сўнгида танбеҳ олиши мумкинлигини
ўйлаб, ҳадиксиради. Ваҳий тушиб бўлгач, Расулуллоҳ уни ўқиб бердилар: «Улардан бирортаси
ўлса, зинҳор унинг (жаноза) намозини ўқиманг ва қабри устига ҳам бориб турманг! Чунки улар
Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига кофир бўлдилар ва итоатсиз ҳолларида ўлдилар. Сизни уларнинг
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |