Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
26
* * * 
Ҳазрати Умар мағлубият ҳақидаги хабарни минбарда хутба қилаётганида билди. Шу 
пайтгача муваффақиятдан кулган чеҳралар ўша кун мағлубиятдан маҳзун бўлди. 
Мусанно Ироқда қолган-қутган қўшинни тўплар экан, Ҳазрати Умарга элчи жўнатиб, мадад 
кучлари юборишини сўради. Ҳазрати Умар ҳам Бужайла қабиласи йигитларидан иборат Жарир 
ибн Абдуллоҳ бошчилигидаги мадад кучларини жўнатди. 
Мусанно ихтиёридаги қўшиндан хабардор форслар бу сафар Миҳрон исмли қўмондонни 
бош қилиб, лашкарни мусулмонларга қарши қўйди. Ўртада яна Фурот дарёси бор эди. Аввалги 
воқеадан аччиқ тажриба олинган. Бинобарин, форсларнинг бу тарафга ўтиши таклиф этилди. 
Икки лашкар учрашган жойнинг номи Бувайҳ эди. 
Миҳрон қўшини дарёни кечиб ўтди ва икки қўшин карама-қарши турди. 
Мусанно такрор мағлубиятга учрашни истамасди. Навбатдаги мағлубият мусулмонларни 
руҳан синдириб, жанговорликни йўқ қиларди. Буни яхши англаган Мусанно қўшинни шахсан 
ўзи айланиб, ҳар бир қисмга: 
— 
Эй иймон келтирган бандалар! Аллоҳ динига мадад беринг, Аллоҳ сизга мадад беради. 
Эртага рўза тутманг. Зеро, қувватимизни сақлашга мажбурмиз. Рўза қазо бўлиши мумкиндир, 
лекин мағлубият бизга жуда қимматга тушади,— деб насиҳат қилди. Ўша кечани Мусанно 
ибодат билан дуо қилиб ўтказди. 
Бу жангни арабларнинг форсларга қарши кураши деб ҳисоблаган насроний араблар ҳам 
мусулмон лашкари сафидан жой олди. 
Ниҳоят, жанг бошланди. Маҳорат бобида ҳар икки тараф бир-биридан қолишмасди. 
Мусулмонлар: «Аллоҳ динига мадад беринг, У ҳам сизга ёрдам беради», дея бир-бирларини 
руҳан қўллаб жанг қиларди. 
Жанг асносида Мусанно ёнига бир қисм аскарни олиб, Мусаннонинг чодирига йўл олди. 
Бундан хабар топган Миҳрон чодирини тарк этмоқчи бўлиб турган бир пайтда, қўққисдан пайдо 
бўлган Тағлиб қабиласидан бўлган насроний араб йигити бермаган қилич унинг калласини 
учириб юборди. Бошсиз тана ерга қулади. Бояги йигит эпчиллик билан Миҳроннинг отига 
миниб, ташқарига отилиб чиқди ва: «Миҳронни ўлдирдим», деб қичқира бошлади. 
Миҳрон ўлимининг хабари Форс қўшинини пароканда қилди. Ҳамма жонини қутқариш 
мақсадида дуч келган тарафга қоча бошлади. Мусанно одамлари билан кўприк ёнига шошилди. 
Қочмоқчи бўлганларнинг йўли тўсилди, қўлга тушганлар қўлга тушди. Ўзини дарёга отганлар 
эса, чўкиб ўлди. 
* * * 
Рустам ва Ферузон ўртасига тушган совуқчилик форсларга катта зарба бўлди. Сабаби 
уларнинг шахсий манфаати олдида миллат манфаати иккинчи даражага тушиб қолди. Кеча 
«
очкўз араблар» дея таърифланган мусулмонлар тобора Форсни забт этиб, дуч келган лашкарни 
ер тишлатаётган эди. Вазиятни яхши англаб турган бир-икки ақлли киши ҳар иккиси билан 
алоҳида гаплашиб кўрдилар. Агар бирлашмасалар, уларга қарши курашмоқчиликларини 
билдирдилар. Халқ назаридан қолишдан қўрққан ҳар икки қўмондон ярашиб олди ва тахтга 
Яздажирдни ўтқизди. 
Шу тариқа шаҳзода Бўрон тахтдан туширилиб, ўрнига жоҳилдан туғилган Яздажирд 
ҳукмдор этиб тайинланди. 
Табиийки, бор-йўғи йигирма бирни қоралаган ёш йигитда давлат бошқаруви ва жанг 
тажрибаси йўқ эди. Сабаби у бунга тайёрланмаган эди. Лекин икки тажрибали ва маҳоратли 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish