www.ziyouz.com kutubxonasi
29
Умму Варақа
Умму Варақа одатдагидек ўша тун ҳам намоз ўқиб, кейин ўрнига ётди. Бир оздан сўнг
ширин уйқу элитди. Бир пайт тўсатдан устига қандайдир оғир юк тушганини ҳис қилган Умму
Варақа ўзини ўнглаб олмоқчи бўлди-ю, лекин улгуролмади, ҳатто бақиролмади. Оғзини ёстиқ
билан ёпиб, гапиришга ҳам имкон бермадилар. Қоронғуда икки киши уни бор кучи билан
босиб, ҳаракат қилишга қўймасди. Ниҳоят, бир-икки типирчилаб, Умму Варақа жон таслим
қилди.
Қотиллар анчадан бери режалаштириб юрган жиноятларини амалга оширгач, енгил тин
олдилар. Булар Умму Варақанинг чўриси ва жорияси бўлиб, хўжайинлари вафотидан кейин
уларга озод бўлиши айтилган эди. Лекин аёл қурмағур ҳали-вери ўлмай, тонг ётоғидан тирик
чиқиб келарди.
Тонг саҳарда Умму Варақанинг қўшнилари дод-фарёддан уйғониб кетишди. Унинг икки
хизматкори ҳожалари вафот этганини айтиб фарёд урарди. Дархақиқат, Умму Варақа ҳаммага
пешонасида бор ўлим шарбатини тотиб, фоний дунёни ташлаб кетган эди. У Мадинанинг илк
мусулмонларидан бўлиб, Қурьонни тўлалигича ёд олган саҳоба аёл эди. Шу сабаб илк
даврларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рухсатлари билан уйида
тўпланганларга имомлик қиларди.
Бадр жанги куни Умму Варақа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб:
—
Эй Аллоҳнинг Расули, менга ҳам жангда қатнашишга рухсат берннг. Ярадорларнинг
жароҳатини боғлаб қўяман. Балки Худо ярлақаб, шаҳидлик насиб қилиб қолар, — деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
—
Сен уйингда қол. Аллоҳ сенга шаҳидликни насиб қилажак, — деб жавоб бердилар.
Умму Варақа шундан кейин ҳижратнинг иккинчи йилидан мўминлар орасида «шаҳида» деб
атала бошланди. Ҳеч бир айбсиз ўз хизматкорлари томонидан ўлдирилиши ушбу мақомига
етганидан дарак эди.
* * *
Ғассол аёл Умму Варақани ювишга ҳозирлик кўраркан, жасадга кўзи тушиши билан бирдан
ранги ўзгарди:
—
Бу аёл бўғиб ўлдирилган!
—
Жиддий айтяпсанми?
—
Ҳа. Шу пайтгача неча марта кўрдик-ку.
—
Манави томирига қаранг... Бу сўзларни эшитиб турган жория секингина у ердан сирғалиб
чиқиб кетди, уни биров сезмади.
Чўри қизнинг қочиб кетишига кўп вақт кетмади.
* * *
Ҳазрати Умар воқеадан хабар топганида, бир неча йиллар бурун Расулуллоҳ башорат қилган
шаҳидлик шу тарзда амалга ошганидан кўз ёши қилди. Шундай аёлнинг ҳаётдан кўз юмиши
қайғули эди. Зотан, Ҳазрати Умарнинг ўзи ҳам бир неча бор Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва
саллам билан у аёлнинг зиёратига борган ва:
—
Аҳволлар дурустми, Шаҳида хоним, — деб сўрашган эди.
Шу пайт кимдир:
—
Унинг икки хизматкори йўқ бўлиб қолибди, шу пайтгача ёнида эди. Умму Варақа
вафотидан олдин уларнинг озод бўлиишини васият қилган эди,— деди.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |