Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
25
кетди ва уларни бошқариб бўлмай келди. Отини бошқаролмай қолган Абу Убайда ерга сакраб 
тушиб, дуч келган филнинг ипларини кеса бошлади. Фил устидаги мақофада ўтирган аскарлар 
ерга қулашди. Улар то ўзларини тутиб олгунларича Абу Убайд қиличи билан чопиб ташлади. 
Кейин бошқа филга яқинлашиб, унинг ҳам ипларини кесиб юборди. Бироқ бу орада улар 
ҳам бўш келмай, ипларни кесаётганлар устига ўқ ёғдирди. 
Абу Убайд қаршисига келган оқ филга қилич сермади. Қилич филнинг хартумини узиб 
ташлади. Оғриққа чидолмаган фил бўкирганча Абу Убайдага ташланди ва уни янчиб кетди. Шу 
дам жон аччиғидаги қичқириқ эшитилди ва Абу Убайднинг танаси ҳаракатсиз бўлиб қолди. 
Туғ Жобирга етказилди. Кейин ён-атрофдан тинимсиз ҳужумлар бошланди. Фил ўлдирилиб, 
Абу Убайднинг жасади унинг остидан тортиб олинди. 
Бу орада мусулмонлар чекиниб, дарё тарафга юра бошладилар. Буни кўрган Абдуллоҳ ибн 
Марсад ас-Сақафий бориб, дарё устига қурилган кўприк ипларини кесди ва кўприкка 
югураётганларга ўгирилди: 
— 
Қаёққа қочяпсизлар? Ё қўмондонларингиз каби шаҳид бўлинг, ё ғалаба қозонинг! — деб 
қичқирди. 
Аммо бу чақириқ фойда бермади. 
Форслар кучларини кўрсатиб, ҳалқани тобора сиқа бошлади. Баъзилар ўзларини сувга отди. 
Улар сузишни билсалар ҳам, эгниларида жанг кийимлари оғирлик қилиб, чўкиб кетдилар. 
Иплари кесилган кўприкдан ўтмоқчи бўлганларнинг тақдири ҳам худди шундай бўлди. 
Туғ, ниҳоят Мусаннога топширилди. У кўприкни тиклашни буюрди. Кўприк бошида ҳамон 
қилич яланғочлаган Абдуллоҳ ибн ас-Сақафий турарди. У ҳеч кимнинг кўприкдан ўтишига йўл 
қўймаётган эди. Олдинда душман, ортда бузуқ кўприк мусулмон лашкарини нобуд қилаётган 
эди. Буни кўриб турган Мусанно аламидан соқолини юларди. Ниҳоят, Абдуллоҳ ибн Марсадни 
тутиб, Мусаннонинг олдига келтиришди. Мусанно: — Бу нима қилганинг? Нега кўприкни кесиб 
ташладинг? Нима Учун ўтишга қўймаяпсан? — дея бақирганча унга бир тарсаки туширди. 
Нима бўлаётганини англай олмаган Абдуллоҳ: — Жанг қилсинлар, қочиб кетмасинлар деб, 
шундай қилдим, — дея жавоб берди. 
— 
Сен бу ишга аралашма! 
Сўнгра Мусанно қолган ансорларнинг бир қисмини форсларга қарши туришга амр қилиб, 
қолганларга кўприкдан ўтишни буюрди. Кўприкдан тезда ўтилди ва хавф ортда қолди. Лекин бу 
жангда тўрт минг нафар мусулмон ҳалок бўлди. Уларнинг бир қисми бевосита жанг майдонида 
жон берган бўлса, қолганлари дарёда чўкиб ўлган эди. «Кўприк жанги» деб аталган бу муҳораба 
шу кунгача бўлган илк мағлубият эди. Дарёнинг бу ёғига ўтиб олган Мусанно лашкари 
сезиларли йўқотишга учраганини билиб, анча ташвишга тушди. Чунки жангни ташлаб 
қочганлар икки мингга яқин эди. Уларнинг баъзилари Мадинага етиб олган бўлса, қолган қисми 
одамлар кўзига кўришга уялиб, атрофдаги қишлоқларга яширинган эди. Мусанно билан 
қолганлари уч мингдан ошмасди. 
Мақсадини амалга оширмоқчи бўлган Бахмон дарёни кесиб ўтиб, мусулмонларни ер билан 
яксон қилишни дилга тугди У ҳужумга ҳозирлик кўраркан, ҳузурига бир одам кириб келди. У 
одам Форсни икки қўмондон талашаётганини, мамлакатнинг бир қисми Ферузон қўлида 
эканини етказди. 
Бу хабарни эшитган Бахмон қарорини ўзгартириб, қўшинни Мадоин тарафга бошлади. 
Рақибнинг чекинаётганини кўрган Мусанно лашкарининг бир қисмини дарёнинг нариги 
тарафига ўтказиб, форслар кетидан қува бошлади. Уларни тақиб этаркан, Жобан ва 
Мардоншоҳни тутиб олишди. Ҳар иккисида ҳам ҳеч бир имконият қолмаган бўлса-да, Жобан 
мусулмонларга қарши қурол кўтармоқчи эди. Буни сезган Мусанно икковини ҳам ўлдириб, 
қўмондонсиз қолган қўшин аскарларини асирга олди. Қаршилик қилганлар қатл этилди. Бу 
билан «Кўприк жанги»даги мағлубият учун ўзига хос интиқом олинди. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish