Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
28
«
Қутқаринг», деб бақирди. Унинг кетидан қувиб кеган одамнинг қилич солиши эшик тамғасини 
бузиб юборди. Сал қолса, Дирор кетидан келганлар уни ўлдирарди. 
Унинг товушини эшитган бир аёл чопиб чиқиб, кимлигини билмаса-да: «Мен шу одамни 
ҳимоямга олдим», деб юборди. Қилмаган гуноҳи учун ҳаёти билан хун тўлашига сал қолган 
Дирор бутунлай нотаниш аёлнинг буюк жасорати билан омон қолди. Шу жасорат соҳибаси 
Умму Жамил эди. Умму Жамил ўзи қутқариб қолган инсоннинг исмини сўради ва хавф-хатар 
бартараф бўлгунга қадар уйида меҳмон қилиб, кейин яширинча кузатиб қўйди. 
Бир куни Ҳазрати Умарнинг халифа бўлганини эшитиб, «Менинг олдимда бурчдор», деган 
ўйда йўлга чиқди. Мадинага келаркан, озгина пул олиб, ҳаётининг охиригача етадиган маблағ 
билан таъминланишини умид қилган эди. 
Ҳавла бинти Ҳаким 
Муалло ибн Жоруд Ҳазрати Умарнинг яқин дўстларидан бири эди. Кунларнинг бирида икки 
дўст сайр қилиб юришар экан, бир аёлнинг овози уларни тўхтатди. 
— 
Лаббай, холажон, — деди амирул мўминин. 
Аёл яқинлашиб, Ҳазрати Умарнинг олдига келди: 
— 
Сени бир пайтлар «Умарча» деб чақирардим. Вақт ўтиб, «Умар» бўлдинг. Мана, бугун 
«
амирул мўминин»сан. 
Атрофга қараб олиб, сўзида давом этди: 
— 
Лекин, эй Ҳаттобнинг ўғли, амирлик сени талтайтириб, ҳароб қилмасин, Аллоҳни 
унуттирмасин. Инсонларнинг дардига малҳам бўл. Бир нарсани ёдда тутки, Аллоҳдан 
қўрққанларга узоқлар яқин бўлади. Ўлимни ўйлаган киши яхши ишларни қила олмасликдан 
чўчийди, ҳисоб-китоб қилинишига ишонган киши азобга дучор бўлиши мумкинлигини 
ўйлайди. 
Аёлнинг бу гапларини тинглаб турган Ҳазрати Умарнинг одобли болакай каби бошини эгиб 
туриши Муаллони ҳайратда қолдирди. Ҳазрати Умар кўз ёшларини тўсар эди. 
Бу орада атрофга одамлар ҳам тўпланиб қолишди. Шунда Муалло кампирга: 
— 
Етар, бас. Амирул мўмининни йиғлатдингиз-ку,— деди. 
Ҳазрати Умар унга юзланди: 
— 
Жим! Бу аёл кимлигини биласанми? Бу Ҳавла бинти Ҳаким бўлади. Аллоҳ унинг 
дардини тинглаб, унга кушойиш берган. Энди Умар унга қулоқ солмасинми?! Агар бу аёл кун 
чиққандан то ботгунгача гапирса ҳам, албатта, қулоқ соламан. Мени фақат намозгина уни 
тинглашдан тўхтатиши мумкин (Қуртубий, «Тафсир»). 
Ҳавла у ердан узоқлашаркан, нам кўзлар уни кузатиб, лаблар ҳаққига дуолар қилиб қолди. 
Шундай қилиб, бу воқеа Ислом тарихига ажойиб лавҳа бўлиб кирди. Бирон-бир мансаби 
бўлмаган аёл келиб, йўлнинг ўртасида мўминлар амирини тўхтатиб, ўғлидек панд-насиҳат 
қилади, мўминлар амири ҳам уни жон қулоғи билан тинглайди ва кўзлари билан уни кузатиб 
қолади. Ҳазрати Умар аёлни эшитар экан, ўйнамасдан жиддий тарзда тинглади. Ҳар иккиси ҳам 
кўз кўриб қулоқ зшитмаган ҳолатда буюк жасорат соҳиби эканликларини намоён қилган эдилар. 
* * * 
Ҳавла Авс ибн Сомитнинг аёли эди. Эри билан ўрталарида бўлган бир воқеа туфайли 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, турмуши бузилаётганини 
айтган, натижада Аллоҳ унинг масаласи бўйича Мужодала сурасини тушуриб, муаммони аёл 
истаган тарзда ҳал қилиб берган эди. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish