Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
30
Дарҳол хизматкорларни қидиришни бошладилар. Кўп ўтмай, қул билан жория тутиб 
келтирилди ва улар айбларига иқрор бўлишди. Улар ҳожасини пар ёстиқ билан бўғиб 
ўлдирганларини тан олишди. Ҳазрати Умар уларнинг ҳар иккисини ҳам бўғиб ўлдиришга амр 
қилди. Икки дор қурилиб, қул йигит ва жория аёл осилди. Бу Ислом тарихидаги илк дорга осиш 
эди. 
Умму Варақа дафн қилинар экан, кўз ёшлар тўкилди, ҳаққига дуои хайрлар қилинди. (Абу 
Довуд, «Имоматун-нисо» боби). 
Таровиҳ намози 
Рамазон ойи келди. Ҳазрати Умар хуфтон намозини ўқиб бўлиб, дўстлари билан шаҳар 
айланишга чиқди. У ёқ-бу ёққа юрди. Ёрдамга муҳтожларнинг дардини эшитишга тайёр эди. 
Масжидга қайтганида бир гуруҳ одамлар таровиҳ намозини ўқиётганини кўрди. Баъзилар 
якка тартибда ўқиётган бўлса, бошқалар жамоат бўлиб ўқишарди. Бу ҳолат Ҳазрати Умарга 
ёқмади ва дўстларига: 
— 
Одамлар бир имомга эргашиб ўқиганлари афзалроқ эмасми? — деди. 
— 
Ҳа, тўғри фикр. 
Эртасига бомдод намозини ўқиб бўлиб, жамоатга юзланди ва бундан буён таровиҳ намози 
жамоат бўлиб ўқилишини айтди. Ҳазрати Умар кўзлари билан кимнидир қидирди ва топганидан 
кейин айтди: 
— 
Убай, сени таровеҳ намозига имом қилиб тайинлайман. 
* * * 
Ўн бир йил муқаддам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазоннинг 23-кечаси 
масжидга чиқиб, илк бор таровиҳ намозини ўқиган эдилар. Саккиз ракъат ўқилган бу намоз 
кечанинг учдан бирини оладиган даражада узун бўлган эди. 
Аммо кейинги кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга чиқмаганлар. 
Рамазоннинг 25-кечасида таровиҳ намозига чиқиб, бу сафар туннинг ярмигача намоз ўқиганлар. 
Охирги бор Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 27-кечада чиққанлар ва аввалгидан кўпроқ 
намоз ўқиганлар. Аёллар ва болалар ҳам қоим турган бу намоз тугаганда, сахарликка бир луқма 
таом ейдиган вақт қолган эди, холос. Масжид эса лиқ тўла бўлган. 
Бундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таровиҳ намозига чиқмадилар. 
Сабаби бу намоз фарз бўлиб қолишидан чўчиган эдилар. Лекин истаган одам масжидда ё уйида 
ўзи ўқиши мумкинлигини айтганлар. 
* * * 
Ҳазрати Умар бир куни шаҳар айланаркан, масжидга кирганларида жуда катта жамоат 
йиғилганини кўрди. Яна қандайдир чора-тадбир кўриш керак эди. Ҳазрати Умар Сулаймон ибн 
Абу Хасмани чақириб: 
— 
Бундан буён таровиҳ намозида аёлларга имомлик қиласан,— деди ва у зотнинг буйруғи 
билан аёлларга алоҳида жой ҳозирланди. 
Кейинроқ Ислом оламининг турли бурчакларига мактуб йўллаб, таровиҳ намозини жамоат 
бўлиб, йигирма ракъатдан ўқишга фармон берди. 
Кечаси шаҳарда айланиб юраркан, Умар розийаллоҳу анҳу халқ бир имомга эргашиб 
таровиҳни ўқиётганини кўриб, мамнун бўлди. Ўзи ярим тунда якка ҳолда ўқирди. 
Ҳазрати Усмон масжидни кенгайтиргунларига қадар таровеҳни аёллар алоҳида ўқидилар, 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish