Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
31
кейинчалик яна бир имом ортида жамоат бўлишди. (Ибн Касир, «Ал-бидоя»; Бухорий, «Саҳиҳ») 
Ҳинд бинти Утба 
Ҳинд бинти Утба эри Абу Суфён билан Ярмук жангида тўқнашди. Бу жангда Абу Суфён 
бир кўзидан айрилди. Бир ойдан сўнг Абу Суфён бу ҳолатларга кўникиб қолди. Лекин 
Ҳинднинг соғлиғи ёмонлашган эди. Бир-икки кунда ўтиб кетади дейилган хасталик шу икки кун 
ичида баттар зўрайди. Кундан-кунга Ҳинднинг соғлиғи ёмонлашди ва ўлими яқинлигини қабул 
қила бошлади. 
Ҳинд турлича ҳаёт кечирди. У яхшигина шеър ёзар, жоҳиллик даври ва Исломнинг энг 
машҳур шоирларидан бўлган Ҳанса билан ҳам баҳслаша олар эди. Аввалда Ҳинднинг Исломни, 
айниқса, Расулуллоҳни кўргани кўзи йўқ эди. Бу адоват Бадр жангидан кейин янада кучайди. 
Чунки жангга кетган отаси, укаси ва тоғаси қайтмади. Бундан чуқур қайғуга тушган Ҳинд 
дардини шеърларида ифода этди. Кейин Қурайшни қўллаб-қувватлаш учун Ухуд жангига 
борган ва унинг буюртмаси билан ўлдирилган Ҳазрати Ҳамзанинг жигарини чайнар эди. 
Ҳазрати Ҳамзани ўлдирган Ваҳшийга: «Қабримда чириган суякларим ҳам шу қилган ишинг 
учун раҳмат дейди», деб ундан жуда миннатдор бўлган эди. 
Ҳинд Абу Суфённинг хасислигидан тўйиб кетди. Макка фатҳидан кейин Исломни қабул 
қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Абу Суфённинг молидан ўзи ва болаларига 
нафақа тайинлашга эришди. Исломни қабул қилганида шундай деган эди: «Авваллари дунёда 
сиздан ва сизнинг оилангиздан бошқа ёмон кўрганим йўқ эди, эй Муҳаммад. Энди эса, мен учун 
сиз ва сизнинг оилангиз азиз ва қадрлироғи йўқ». Ўша кунги гаплардан кейин Ҳиндчалик 
сўзларига содиқ қолгани бизга қоронғу. Чунки унинг кейинги ҳаёти ҳақида маълумот йўқ. 
Маълуми шуки, Исломни қабул қилганидан кейин Ҳинд беш йил яшади. Бир пайтлар Ухуд 
жангида мушриклар сафида қатнашган Ҳинд Ярмук жангида қилич яланғочлаб, Умму 
Ҳакимнинг ортида жанг қилди. 
* * * 
Ҳинд қўл билан ушлаб бўлмайдиган чўғ каби бир аёл эди. Макка фатҳ қилинган кунда 
Исломни қабул қилган Абу Суфённинг соқолига ёпишиб: «Мана бу динидан қайтганни 
ўлдиринг», деб бақирган Ҳинд ҳозир зўрға нафас олаётган эди. Яхшини ҳам, ёмонни ҳам, кучли 
ва кучсизни ҳам қақшатган бу аёлни тақдири азал ётган жойида бир тарафдан бошқа тарафга 
ағдарила олмайдиган қилиб қўйган эди. Бир оздан сўнг ажал етиб, амал дафтари ёпилади, Ҳинд 
эса, жазо ва мукофот бериладиган оламга кетади... 
Абу Суфён шу кунга қадар неча-неча жангларда қатнашган, қанча инсоннинг тўлғона-
тўлғона жон берганини кўрган. Бироқ неча йиллик ёстиқдошининг кундан-кун сўлиб, ўлими 
яқинлашаётганидан карахт аҳволга тушиб қолди. Зеро, Ҳинд ортга қайтмайдиган ва тўхтатиб 
бўлмайдиган йўл бошида турар эди. 
Ниҳоят, Ҳинд ўткинчи ва ёлғончи дунёни тарк этди. Энди ўзи истагандек эмас, балки унга 
раво кўриладиган ҳаётда яшашга мажбур. Унинг ортидан ширин ва аччиқ хотиралар қолди. 
* * * 
Шу куни Макка аҳли яна бир ўлим хабаридан карахтликка тушди. Ҳазрати Абу Бакрнинг 
падари бузруквори Абу Куҳофа тўқсон етти ёшида Аллоҳ ҳузурига йўл олди (Ибн Ҳажар
«
Исоба»). 
Абу Куҳофани ибратли ҳаёт кечирди, деб бўлмайди. Тўқсон икки ёшигача куфр ботқоғига 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish