www.ziyouz.com kutubxonasi
34
Румликлар вазиятни бой берган эди.
Шаҳарнинг оқил кишилари энг яхши йўл сулҳ эканини тушуниб, шаҳарнинг бошқа
эшигидан чиқиб, тўғри Абу Убайданинг ҳузурига боришди ва таслим бўлишганини айтишди.
Уларнинг бундай қарорга келишига, шубҳасиз, Ҳазрати Холиднинг оқилона чоралари сабаб
эди.
Абу Убайданинг амри билан қўшин шаҳарга кирди. Шаҳар марказига бораётганларида
уларни Ҳазрати Холид ва унинг йигитлари кутиб олишди. Сулҳ тузилгач, шартномалар
имзоланди. («Тарихи Табарий»)
Келишувга биноан шаҳарликларга жон, мол ва дин эркинлиги берилди. Черковлар
бузилмайди, лекин бошқа қурилмайди. Ибодатларини бемалол қилаверишлари мумкин, фақат
азон бир оз аввал ва азон айтилаётган пайтда қўнғироқлар чалинмайди. Мусулмонлар уйларига,
боғларига чўчқа қўйилмайди. Йилда бир маротаба байрам туфайли шаҳар ташқарисига
чиқишларига ва «Хоч чиқариш» маросимини нишонларига рухсат олди.
Шунингдек, мусулмонларга қарши жосуслик қилиш, душманга мадад бериш таъқиқланди.
Йўл, кўприк сингари иншоотлар уларнинг ҳисобидан қурилади. Мусофир бўлиб келган
мусулмонлар уч кун меҳмон қилинадиган бўлди. Олдин келган бўлсалар истасалар қолишлари,
хоҳласалар, кетишлари мумкинлиги айтилди.
Фатҳ хабари Мадинага етгач, Ҳазрати Умар мактуб жўнатди. Мактубда Ироқдан келган
лашкар қайтиб яна Ироққа боришга буйруқ берилган эди. Саъд ибн Абу Ваққоснинг жиянлари
ибн Утба бошчилигидаги қўшин йўлга чиқди. Қаъқа ибн Амр минг кишилик аскар билан
олдинда кетиб, Холид ибн Валид Шомда қолиши керак эди.
* * *
Абу Убайда Дамашқ халқи билан сулҳ тузгач, Язид ибн Абу Суфённи амир қилиб келдирди.
Ўзи эса, Фихл қалъаси томон йўл олди. Қўшин олдида Холид ибн Валид, марказда Шураҳбил
ибн Ҳасана, чап қанотда Амр ибн Ос ҳаракат қиладиган бўлишди. Ўзи эса ўнг қанотга ўтди.
Худди шу тартиб билан Фихл қалъасига қараб йўлга чиқдилар. Қалъа атрофида хандақ қазилиб,
сув билан тўлдириб қўйилган эди. Мусулмонларнинг етиб келганини кўрган қалъа амири,
тўғонни очиб юборишни буюрди. Тўғон очилиб, ифлос сув оқиб чиқа бошлади. Бу ҳолат,
албатта, мусулмонларни хушнуд этмади. Бунақа шароитда жанг қилиш у ёқда турсин, олға
юриш ҳам қийин эди.
Узоқдан бўлса-да, қамал бошланди. Одатдагидек вазият ҳақида хабар бериш учун Мадинага
одам жўнатилди. Ҳазрати Умардан хабар келгунига қадар қамални давом эттиришга келишиб
олинди.
Тажрибали қўмондон ва жасур йигит Шураҳбил ибн Ҳасана исталган пайтда ҳужумга ўтиши
мумкинлигини ҳисобга олиб, керакли чора-тадбирларни кўрар эди.
Ниҳоят, бир тунда Фихл амири Ибн Миҳроқнинг ақли ишлаб қолди. Унинг тахминича,
кундузи қамал билан машғул бўлган мусулмон лашкари уйқуда бўлиши керак эди. Бир ҳамла
билан уларни мағлуб қилиш мумкиндек туюлди. Амир вақгни ўтказмай, олға юришни буюрди.
Аскарларга пичирлаб гаплашишни ҳам таъқиқлади.
Шураҳбилнинг атрофга қўйган одамлари душман қўшинининг қалъадан чиқаётганини
амирларига етказди. Бундан хабардор бўлган мусулмонлар қуролланиб, ҳужумга тайёр
туришди. Шураҳбилнинг баланд овозда такбир айтиши билан, жанг бошланди. Ухлаб ётган ва
ҳеч бир нарсадан хабари йўқ, деб тахмин қилинган мусулмон лашкарининг бундай
ҳаракатланиши румликларни шошириб қўйди. Муқаррар ғалабани кўзлаб келган румликлар
истамайгина қилич яланғочладилар. Мусулмонларга қазилган ифлос анҳорга румликларнинг
ўзлари дуч келишди, бу ҳол худди ўзларига гўр қазгандек эди. Баъзилари қочди, баъзилари
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |