www.ziyouz.com kutubxonasi
16
тушунишди. Шартномани янгилаш мақсадида улар Мадинага Абу Суфённи жўнатишди.
Абу Суфён Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Ҳазрати Абу Бакрни қидириб топа
олмагач, Ҳазрати Умарнинг олдига келиб, у зотдан ёрдам сўради Ҳазрати Умар эса:
—
Шуни яхши билгинки, Абу Суфён, дунёда ёнимда туришга чумолидан бошқа жонзот
қолмаган тақдирда ҳам мен сизларга қарши курашни давом эттираман, — деб жавоб қайтарди.
Абу Суфён тарвузи кўлтиғидан тушганча, Маккага қайтиб кетди.
* * *
Ушбу воқеадан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳига тайёргарлик
кўра бошладилар. Вазиятни фаҳмлаган Хотиб ибн Балтаъа Маккага кетаётган отарчи хотиндан
мактуб бериб, дуч келган маккаликка беришини илтимос қилди ва хизмат ҳаққи учун ўн динор
тутқазди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссалом келтирган хабари
туфайли Али, Микдод ва Зубайрни аёлнинг кетидан жўнатдилар ва уни қаерда учратишни ҳам
айтиб бердилар. Аёлдан хатни олиб келиш керак эди. Агар бермаса, ўлдириларди.
Уч ҳамроҳ бориб хатни олиб келди ва Расулуллоҳнинг қўлларига топширди.
Хотиб эса чақирилиб, нега бундай қилгани сўралди. У қурайший эмаслиги, Маккада қолган
оиласи ва молини ҳимоя қиладиган одам йўқлиги туфайли уларни шу йўл билан ҳимояга
олмоқчи бўлганини айтди. Ҳазрати Умар сакраб турди:
—
Рухсат этинг, Расулуллоҳ калласини олай.
Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хотибнинг рост гапирганини ва Бадр
аҳлидан бўлгани сабабли Аллоҳ учун кечирганини айтдилар.
* * *
Маккага жуда яқин қолганда, Марруззаҳрон деган жойда охирги марта дам берилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ким топганини тўплаб, олов ёқишни буюрдилар.
Ёқилган ўтиннинг тутуни кўкни тутди. Нималар бўлаётганини билиш мақсадида келган Абу
Суфённи икки ҳамроҳи билан тутиб олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
амакилари Аббос уларни ҳимоясига олди. Уларни Ҳазрати Умар ҳам кўрди ва фурсатни қўлдан
чиқармай, жазолаш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан рухсат олиш мақсадида у
зотнинг чодирларига шошилди. Айни шу пайтда Аббос ҳам ўша ёққа от сурди. Икковлари ҳам
чодирга бир вақтда кириб бордилар.
—
Ё Расулуллоҳ Абу Суфён ҳозир бизнинг қўлимизда, рухсат этинг, калласини олай, —
деди Ҳазрати Умар.
Аббос эса:
—
Мен уни ҳимоямга олдим, — деди. Сўнг Умарга юзланиб, гапни бошқа ёққа бурди: —
Ўзингни бос, Умар. Агар Абу Суфён сенинг қабилангдан бўлганида уни ўлдиришга бу қадар
шошилмасдинг. Сенга маълумки, бу одам Абдуманноф авлодидан.
Абдуманноф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бобокалонлари эди. Аббос бу
билан, сен Абу Суфённи пайғамбарнинг қариндоши бўлгани учун ўлдирмоқчисан, демоқчийди.
Ҳазрати Умарда эса, табиийки, бундай ният умуман йўқ эди. У киши фақатгина Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатган йўлдан юриб, у зот кўрсатган мақсадга интиладиган
оқкўнгил инсон эди. Бу гапларни Ҳазрати Умарга айтмоқчи бўлган одам, у кишини яхши
билмаслиги керак эди. Ҳазрати Умар эса, гапни чўзиб ўтирмади, фақат:
—
Сен ҳам ўзингни босиб ол, Аббос. Худо ҳаққи, отам Ҳаттоб Исломни қабул қилганида
ҳам сен Исломни қабул қилганингда қувонганимдек хурсанд бўлмасдим. Зеро, Расулуллоҳ
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |