www.ziyouz.com kutubxonasi
12
бўлибди», деб жанг майдонини тарк эта бошлади. Ҳазрати Умар, акаси Зайд ва яна бир қанча
саҳобалар эса: «Модомики, Расулуллоҳ ўлган эканлар, қиличларимиз сингунча, ўзимиз шаҳид
бўлгунча жанг қилиб, у зотга етишамиз», дейишди. Бироқ бир оз вақтдан сўнг Ҳазрати Умар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тирик эканларидан хабар топгач, ёнларидан жой
олди.
Жанг кутилмаган натижа билан тугади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
буйруқларига бўйсунмаган баъзи мусулмонлар бир умрга ёддан чиқмайдиган, деярли қўлга
киритилган ғалаба ўрнига келган мағлубиятга сабабчи бўлдилар.
Абу Суфённинг «Яшавор, Ҳубал, энг олий сенсан, Ҳубал», деб қичқиришлари бошқа
мўминлар каби Ҳазрати Умарнинг ҳам юракларига наштардек ботди. Кейинроқ Абу Суфён:
—
Орангизда Муҳаммад борми? Орангизда Абу Бакр борми? Орангизда Умар борми? — деб
қийқирди. Жавоб бўлмагач, «Демак, ҳаммаси ўлибди», деган эди, бу сўз Ҳазрати Умарнинг сабр
косасини тўлдирди:
—
Ҳой, хадеб валдирайверма! Ҳаммамиз соппа-соғмиз, шу ердамиз, — деб жавоб қайтарди.
Кейин бир йилдан кейин Бадрда учрашишга келишиб олинди.
* * *
Ҳазрати Умар жоҳилият даврида ичкилик ичмаган, десак ёлғон бўлади. Лекин ичкиликнинг
одамга зарари, айниқса, инсонийликни йўқотишга сабаб бўлишини тушуниб, ҳаром
қилинмасидан олдин ташлаган эди. Ақлли инсон ичганларнинг аҳволини кўриб, «ичганимда
мен ҳам шундай бўлиб қоламан», деб хулоса чиқариши керак. Афсуски, ичкиликка муккасидан
кетганлар кўп эди. Худди шу гапларни қиморга нисбатан ҳам айтса бўларди. Ёмонлиги бир-
биридан кам бўлмаган бу икки бало инсоният тарихида қанча уйларни ҳароб қилиб, беҳисоб
оилаларни заволга олиб борган. Энг ачинарлиси, шуларни билиб туриб ҳам бу бемаъниликдан
қайтмаслик эди. Ҳазрати Умар бир куни Расулуллоҳга шу ҳақда сўз очиб, ичкилик ва
қиморнинг нега ман этилмаётганини сўради. Бироқ Ҳазрати Умарни қаттиқ ўйлантираётган бу
муаммо Расулуллоҳни ҳам ундан кам ташвишга солмаётган эди. У зот бу ҳақда Аллоҳдан ваҳий
келишини кутаётган эдилар. Қайси ҳукм қачон келиши эса ёлғиз Парвардигоргагина аён.
Ниҳоят, Расулуллоҳ Ҳазрати Умарнинг шу мавзуда саволларига жавоб бердилар. Яъни, бу ҳақда
ваҳий тушган эди: «Сиздан ароқ (ичкилик) ва қимор ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Бунда катта
гуноҳ ва одамлар учун фойдалар бор. Буларнинг гуноҳи фойдасидан каттароқдир» (Бақара
сураси, 219-оят).
Ҳазрати Умар эса, аниқроқ ва равшанроқ ҳукм истарди. Зеро, бу оятни ўқиганлар орасидан
«
фойдаси ҳам бор эканми, демак, ичсак бўлаверар экан», дейдиган мусулмонлар, албатта,
топиларди. Ҳазрати Умар бу иллатни тубдан йўқ қилувчи ҳукмни кутарди. Бир зиёфатда
мўминлар яна ичкилик ичишди. Намоз пайти келганда имомликка ўтган Ҳазрати Али Кофирун
сурасини тўғри ўқий олмади. Ҳолбуки, у киши хушёр пайтида бундай бўлмаслиги аниқ эди. Бу
воқеа дарҳол Пайғамбаримизга етказилди. Шундан кейин яна бир оят нозил бўлди: «Эй
мўминлар, то гапираётган гапларингизни билмагунингизча маст ҳолингизда намозга яқин
келманглар» (Нисо сураси, 43-оят).
Лекин бу ниҳоя эмасди. Чунки хуфтонни ўқиб бўлиб, бомдодга қадар кайфичоғлик қилиш
мумкин эди. Шундай ишратбозлик йиғилишлардан бирида муҳожир ва ансорлар ўртасида
биродарлик руҳига зид шеърлар ўқилди. Натижа оғиз-бурунларнинг қонаши билан якун топди.
Воқеадан хабар топган Ҳазрати Умар Расулуллоҳ олдиларига келди. Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Аллоҳим, дардимизга даво бўладиган аниқ ва равшан ҳукм
юбор», деб дуо қилдилар. (Қуртубий тафсири)
Аллоҳ ҳукмни кечиктирмади: Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам навбатдаги ваҳий
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |