www.ziyouz.com kutubxonasi
10
қудрат, ҳикмат эгасидирсан» (Моида сураси, 118-оят), деб ёлворган Исога ўхшайсан. Кейин
Ҳазрати Умарга юзланиб:
—
Сен эса Аллоҳга «Парвардигорим, ер юзида кофирлардан бирор ҳовли-жой эгасини
қолдирмагин» (Нуҳ сураси, 26-оят), деб дуо қилган Нуҳга ва «Парвардигоро, уларнинг мол-
дунёларини йўқ қилгин, кўнгилларини қаттиқ қилгин, токи, улар аламли азобни кўрма-
гунларича иймон келтирмасинлар» (Юнус сураси, 88-оят), деб баддуо қилган Мусога ўхшайсан
(
Қуртубий тафсири).
Кўпчилик фидя олишни ёқлагани учун Расулуллоҳ уларнинг гапига кўра қарор қилдилар.
Лекин кейин «Ҳеч бир пайғамбар учун то ерда ғолиб бўлмагунича, асир олиш жоиз эмас эди.
(
Эй мўминлар), сизлар дунё нарсаларини истамоқдасиз, Аллоҳ эса, охират (неъматлари
сизларники бўлиши)ни истайди. Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир. Агар Аллоҳ томонидан
(
билмасдан қилган хатони кечириши) ёзиб қўиилмаганида эди, албатта, сизларга (товон)
олганинглар сабабли улуғ азоб етган бўлур эди» (Анфол сураси, 67—68-оятлар), деган итоб
ояти нозил қилиниб, Ҳазрати Умарнинг фикрича иш кўриш лозим бўлгани таъкидланди. Шу оят
тушгандан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаттобнинг ўғлига қарши
чиққанимиз учун сал бўлмаса азоб юборинглар, бу азобдан фақат Умаргина омон қолар эди»,
дедилар. (Қуртубий тафсири)
* * *
Бадр жангида яраланганлар орасида Ҳазрати Умарнинг куёви Хунайс ибн Хузофа ҳам бор
эди. Ҳеч бир муолажа ва дори-дармон унинг тузалиб кетишига сабаб бўлолмади ва Хунайс
Аллоҳ ҳузурига йўл олди. Унинг хотини Хафса эса, бева қолди.
Одатга кўра, Хафса тўрт ойу ўн кун идда ўтирди. Муддат битгач, Ҳазрати Умар дўсти Абу
Бакрни бир чеккага тортди:
—
Менга қаранг, Абу Бакр, куёвим Хунайс вафот этганидан хабарингиз бор. Хафса тул
қолган, уни турмушга бериш ниятим бор эди. Уни жуфти ҳалолликка қабул қилмайсизми?
Улар орасидаги самимият хавас қилгулик даражада эди. Куёв-қайнота муносабатлари бу
самимиятни янада чуқурлаштирарди. Энди Ҳазрати Абу Бакрнинг рози ёки норози эканини
билиш қолган эди. Бироқ у зот на ҳа, деди, на йўқ. Худди ҳеч нарса эшитмагандек нари кетди.
Икки оғиз жавобни истамаган Абу Бакрдан Ҳазрати Умар бир оз ранжиди.
Бир муддат ўтгач, Ҳазрати Умар худди шу таклифни Ҳазрати Усмонга билдирди. У киши:
—
Шу кунларда уйланиш ниятим йўқ, — деди.
Ҳолбуки, ҳазрати Усмоннинг завжаси Руқийя яқинда вафот этган, уйланиш нияти борлиги
кундек равшан эди. Бу инсонларга ўзи нима бўлган, нега таклифни рад этяптилар? Ҳазрати
Умар, яхшиси бориб, Расулуллоҳга бор гапни айтмоқчи бўлди. Ва Пайғамбаримизга бўлган
воқеани тўкиб солди. Шунда вазият умуман бошқача кўриниш олди:
—
Хафа бўлма, Умар. Буюк Аллоҳ қизингга Усмондан афзалроқ жуфт беражак, сенга,
Усмондан афзал куёв насиб қилажак.
Бу сўзлар Ҳазрати Умарга кўкдаги ойни олишдек туюлди. Бир оз вақт ўтгач, ичида қуёш
порлагандек бўлди. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Ҳафсага уйланиш
ниятлари борлигини билдирмоқда эдилар. Ҳазрати Умар ҳам «йўқ» дея олмадилар. Чунки
бундай шарафдан юз ўгириш аҳмоқликдан ўзга нарса эмасди. Энди уйга бориб хушхабарни
етказиш, Абу Бакр ва Усмонни топиб, бу таклифни рад этганлари учун қайта-қайта
миннатдорлик билдириш қолган эди, холос. Ҳазрати Умарнинг қувончлари ичларига сиғмай
кетди ва беихтиёр қуйидаги оятни эслади: «Сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани
ёқтирмаслигингиз ва сизлар учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Аллоҳ билур,
сизлар билмассиз».(Бақара сураси, 216-оят)
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |