Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
9
Мадинага биринчи бўлиб чиққан одамнинг ҳижрати билан Расулуллоҳнинг ҳижратлари 
орасида икки ярим ой фарқ бор эди. Биринчилардан бўлиб Абу Салама зулҳижжа ойининг 
ўрталарида, яъни, ҳаж мавсумидан кейин йўлга чиққан бўлса, Расулуллоҳ сафар ойининг 27-
кунида Маккадан чиқиб, Савр ғорига келган эдилар. Ғорда уч кун қолиб, сўнг ўн икки кун йўл 
юриб, рабиъул аввал ойининг 12-нчисида Қубога етиб келдилар. 
Пайғамбаримиз масжидлари қурилишида Ҳазрати Умар қаттиқ, тер тўкди. Бундан буён у зот 
ҳаётининг ҳар бир лаҳзаси Расулуллоҳ билан хотиржамликда ўтади. 
Ҳижратдан беш ой кейин маккалик муҳожирлар билан мадиналик ансорлар ўртасидаги 
биродарлик ришталари ўрнатилди. Ҳазрати Умар Увайм ибн Саид билан қиёматли оға-ини 
тутинди. Кейинроқ Итбон ибн Молик ва Муоз ибн Афра билан ҳам биродарлашди. 
Мадинанинг Аволий дахасида яшайдиган ансорий биродарининг уйига тушган Ҳазрати 
Умар шу дамдан эътиборан Расулуллоҳнинг ёнларидан бир лаҳза жилмади. Исломни 
Пайғамбарнинг ўзларидан ўрганди. Фақат хурмо териш мавсумидагина Расулуллоҳ билан 
учрашувлари бир оз камаярди. Лекин бунинг ҳам иложи топилди. 
Ҳазрати Умар шериклари билан келишиб, кунора боғда ишлашга келишиб олди. Бошқа кун 
Расулуллоҳнинг эса ҳузурларига бориб, у зотдан эшитганларини ўзгаларига етказиб турди. 
Қачонлардир Аллоҳ Расулини ўлдиришга бел боғлаган Ҳазрати Умар энди Набий алайҳиссалом 
учун жон фидо қилишга тайер эди. У зот Исломга бўлган чексиз ҳурмати ва ўткир ақл-заковати 
билан Исломни энг яхши англаган инсонлардан бирига айланди. 
Кунларнинг бирида Расулуллоҳга: 
— 
Сизни ҳамма нарсадан ҳам яхши кўраман, ё Расулуллоҳ — деди. 
Расулуллоҳ эса агар ўзидан ҳам кўпроқ яхши кўрмаса, комил инсон даражасига ета 
олмаслигини айтдилар. Шунда Ҳазрати Умар айтди: 
— 
Ё Расулуллоҳ мен сизни ўзимдан ҳам яхши кўраман. 
— 
Ана энди, бўлди, — дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. 
* * * 
Ҳазрати Умар Расулуллоҳ билан барча сафарларда бирга бўлди ва ҳамма жангларда 
қатнашди. Баъзан Расулуллоҳ Ҳазрати Умарни қўшиннинг маълум бир қисмига бошлиқ этиб 
тайинлар эдилар. 
Бадр жангида асир тушганлар ҳақида Расулуллоҳ ундан сўраганларида: 
— 
Улар сизни сеҳргар, ёлғончига чиқарган, мусулмонларни турли азоб-уқубатларга 
гирифтор этган. Аллоҳнинг динини йўқ қилишга уриниб, устимизга қўшин тортиб келган ҳам 
шулар. Шунинг учун каллаларини олиш керак барчасининг. Мусулмонлар ўртасида бир-
бирларига нисбатан адоват туғилмаслиги учун ҳар ким ўзининг яқинини ўлдирсин. Ҳамза 
Аббосни, Али Оқилни. Мен ҳам фалончини ўлдираман, деган эди. Ҳазрати Абу Бакр эса унга 
қарши фикр билдирди: — Эй Расулуллоҳ ахир улар сизнинг қавмингиз, ҳатто баъзилари 
қариндошларингиз. Уларни фидя эвазига қуйиб юборайлик. Шоядки, Аллоҳ уларга ҳам ҳидоят 
берса.
Икки дўстдан икки хил фикр чиққанини эшитиб, Расулуллоҳ Ҳазрати Абу Бакрга 
юзландилар: 
— 
Сен Аллоҳга «Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, 
ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни, менинг динимдадир). Ким менга исён қилса, яна 
Ўзинг мағфиратли, меҳрибонсан (яъни, ундай кимсаларни ҳам Ҳақ йўлга ҳидоят қилишга 
қодирсан)» (Иброҳим сураси, 36-оят), деб мурожаат қилган Иброҳимга, «Агар уларни 
азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг албатта, Сен ўзинг 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish