www.ziyouz.com kutubxonasi
5
шаклидаги ифодалар бор.
Бироқ буюк Аллоҳ ҳар нарсага қодир, ўзи истаган нарсани «бўл» деса, албатта, бўлади.
Умар уйга важоҳат билан кириб келганида, калласида ёмон фикрлар ғов бойларди. Бундай
пайтларда унга биров: Ҳа, Умар, нима бўлди?» дея олмасди. Бундай саволни фақатгина отаси
Ҳаттоб бера оларди, аммо у орада йўқ эди. Умар белига қиличини боғлаб, уйдан чиқди.
* * *
Нуайм ибн Абдуллоҳ Исломни қабул қилганини бировга билдирмаган эди. Ўша куни у
қабиладоши Умарнинг қуролланиб, шахдам қадамлар билан шошиб кетаётганини кўриб,
баданига муздек тер югурди. Одатда шаҳарда қилич билан юриш учун ўта жиддий бир сабаб
бўлиши керак.
—
Йўл бўлсин, Умар? Жангга шайландингми?
Умар савол эгасига қаҳр билан тикилди:
—
Муҳаммаднинг олдига... Орамизга нифоқ солган, динимизни қоралаган, худоларимизга
тил теккизган, отани боладан айирган Муҳаммаднинг амал дафтарига нуқта қўймоқчиман.
Бу гаплардан Нуаймнинг ҳуши учди. Титраганча пешонасидаги терни артди. Ахир
Расулуллоҳдек инсонни ўлдириш учун ваҳший ҳайвон бўлиш ҳам камлик қилади.
—
Ростданми? - дея олди зўрға. Жавоб кескин ва қатъий янгради:
—
Умар жиддий одам. У нима деганини яхши билади.
—
Худо ҳаққи, эсинг жойидамас, шекилли, — деди Нуайм, — Муҳаммадни ўлдирадиган
бўлсанг, Абдуманноф авлодлари сени тинч қўймайди! Ундан кейин, аввал ўз оилангдагилардан
хабар олсанг бўлармиди?!
Охирги гап Нуайм оғзидан бехосдан чиқиб кетди. Бу гап диндошларининг ҳаётини хавф
остига қўярди. Лекин ўқ ёйдан чиқиб бўлган, ортга қайтаришнинг имкони йўқ эди. Нуайм, нима
бўлса бўлсин, Пайғамбарга бирон нарса бўлмасин, дея ният қилган эди, балки Аллоҳ унга шу
сўзларни сўзлатгандир.
—
Қайси қариндошимни айтяпсан?
—
Куёвинг бўлмиш амакиваччанг Зайд билан синглинг Фотимани назарда тутяпман. Иккови
ҳам Исломни қабул қилган!
—
Нуайм! Елғон гапираётган бўлсанг, калланг кетади-я!
—
Худо ҳаққи, гапларим рост!
Умар индамасдан борадиган манзилини ўзгартирди. У шахдам қадамлар билан тезликда
узоқлашаркан, Нуайм унинг кетидан: «Раббим, уларни Умарнинг ёмонлигидан сақла!» деб
қолди.
Йўлда кетаркан, Умар ҳушига келолмасди. Ўзи мусулмон бўлганларни исканжага олиб
юрса-ю, куёви билан синглиси Исломни қабул этса. Қандай қилиб бундай пасткашликка борди
улар?! Буни аниқлаш керак.
Миясида чарх ураётган фикрлардан Умарнинг юзи шу қадар ўзгариб кетган эдики, агар
кўзгуга қараса, ўзи ҳам важоҳатидан қўрқиб кетарди.
* * *
«
Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва бошқаларга ўргатганларингиздир».
(
Имом Бухорий ривояти).
Ҳотамул анбиёнинг бу сўзлари иймон келтирганларга Қуръонни ўрганишда ўзгача ғайрат ва
куч бахш этган эди. Аллоҳнинг каломи қалбларга худди шу ғайрат туфайли ўрнашиб, кейинги
авлодларга ҳам шу ғайрат билан етказилди. Бу йўлда тиним билмаган ва Расулуллоҳ
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |