www.ziyouz.com kutubxonasi
4
этиш,жавоб қайтарганларни дўппослаш билан амалга ошарди. Иш шу даражага етиб бордики,
қўшни аёл икки нафар чўриси Исломни қабул қилганини айтиб, уни чақиртирди. Умар
«
қўшничилик ҳаққи»ни адо этиш мақсадида, ҳалиги икки жорияни бир неча маротаба
дўппослаб, хуморидан чиқиб олди.
Кунлардан бир кун Муҳаммад алайҳиссаломнинг фаолиятларига барҳам бериши учун Макка
зодагонлари «Дорун-надва»га йиғилишди. Мажлисда Ислом дини жуда кенг миқёсда тарқалиб
кетаётгани, ўлим хавфи ҳам бу йўлни танлаган инсонларни ортга қайтара олмаётгани ўртага
ташланди. Агар жиддий чора кўрилмаса, иш жуда кўнгилсиз равишда тугаши ҳам эсга олинди.
Энг мақбул чора эса, Буюк раҳнамонинг ўлдирилиши эди. Фақат шу йўл билангина воқкеалар
ривожини бошқа ёққа буриш мумкин эди.
Бироқ ким ўлдиради, деган саволга жавоб берадиган мард топилмай қолди. Амр ибн Ҳишом
бу ишни бажарган одамга юзта туя ваъда қилди. Бу миқдор кўпчиликнинг орзуидаги бойлик
эди. Лекин бу бойликка эришиш учун ўлим билан юзлашиш керак бўларди. Шу сабаб ҳеч
кимдан садо чиқмади. Масаланинг яна бир томони, Муҳаммад алайҳиссалом ўлдирилса, Бани
Ҳошим унинг хунини олмасдан қўймасди. Буни ҳисобга олмай, майдонга чиқиш фақат ўзини
эмас, балки бутун қариндош-уруғининг тақдирини қил устига қўйиш билан баробар эди.
Амр ибн Хишом таклифини яна бир бор такрорлади. Лекин унинг сўзлари деворларга
сингиб кетди.
Бирор инсон: «Эй Абулҳакам, ўзинг ботир инсонсан. Бу ишни ўзинг амалга оширсанг, юзта
туянг ёнингга қоларди, бунинг устига, сен Муҳаммаднинг энг катта душмани бўласан», дея
олмади.
Ғалати сукунатни 27 ёхуд 33—34 ёшлар атрофидаги басавлат бир йигит бузди:
—
Бу ишни Ҳаттобнинг ўғлигина қила олади (Жавдат Пошо, «Қиссаи анбиё»).
Овоз эгасига мамнуниятга тўла кўзлар қадалди. Барча бир овоздан бу ишни ундан бошқаси
қилолмайди, деб қўллаб-қувватлади. Бу эътирофлар самимий эди. Чунки Умарнинг кимлигини
барча билар, у агар бу ишни амалга оширса, чорасиздек туюлган масала ҳал қилинган бўлар
эди.
Амр ҳам ўтирганларга мағрур боқди (Ибн Саъд, «Табақот»).
Унинг сўзларидан «Сенларда ҳам борми шундай жиян?!» деган маънони уқиш мумкин эди.
Кейин «ўзимнинг арслон жияним», деб, Умарни алқаб ҳам қўйди.
«
Дорун-надва»да бу ишлар содир бўларкан, маънавият оламида ҳам нималардир кечаётган
эди.
Олти йилдан бери одамларни инсонийликнинг чўкқисига бошлашга уриниб, бу йўлда бор
кучини сарфлаётган, эвазига эса, фақат адоват ва душманликка дучор бўлаётган Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам Парвардигорга илтижо қилиб: «Аллоҳим, шу динни, икки
инсондан қайси бири суюклироқ бўлса, ўша билан азиз эт! Умар ибн Ҳаттоб ёки Амр ибн
Хишом билан...» деб дуо қилардилар (Ибн Саъд, «Табақот»).
Бу дуо Аллоҳ ҳузурида ижобат бўлиб, Исломнинг икки катта душманларидан бирига ҳидоят
шарбати насиб қилажак.
Бир тарафда «Ҳаттобнинг эшаги иймон келтириши мумкин, аммо Умар эмас», дея
таърифланган Умар, иккинчи тарафда «Эй Худо, агар мана шу Қуръон) Сенинг даргоҳингдан
келган ҳақиқат бўлса, устимизга самодан тош ёғдиргин ёки бизларга аламли азоб келтиргин!»
(
Анфол сураси, 32-оят. (Ояти карималарнинг маънолари таржимаси Шайх Алоуддин
Мансурники.) дея сурбетлик қилган Амр (Амр ибн Ҳишом мушриклар орасида «Абулҳакам»
(
Ҳикмат отаси) куняси ила машҳур эди. Расулуллоҳ жанобимиз унга «Абу Жаҳл» (Жаҳолат
отаси) дея ном қўйдилар) турар эди. Расулуллоҳ ҳам «иложи йўқ» нарсани сўрардилар.
Араблар бири Амр, иккинчи Умар исмли бўлган икки кишига «Умарайн» — икки Умар
дерлар. Ҳазрати Пайғамбаримиздан келган дуоларда «Икки Умардан бириси ила азиз эт»,
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |