Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
3
ҲАЗРАТИ УМАР 
Аллоҳ у зотдан рози бўлсин 
— 
Суюнчи! Ўғил кўрдинг!.. Арслондек!.. 
Бу хушхабардан Ҳаттоб ибн Нуфайлнинг кўзларида қувонч порлади. Қаҳрли юзига табассум 
югурди. Асосийси, бир неча ойдан бери ичида илон каби тўлғонаётган шубҳаларни тарқатиб 
юборди. Ҳар замон «Қиз бўлса-чи?» деган фикр миясига урилар пешонасидан терлар чикар, юзи 
тундлашиб, муштлари тугилар эди. Сабаби бу вақтларда қизнинг қадри йўқ эди. Шунинг учун 
қиз кўрганда эрларнинг кайфияти бузиларди. Қиз фарзанд ҳақида хабар эшитган одам ўзини 
қўйишга жой тополмас, инсонларнинг кўзига қарай олмас эди. Ҳаттоб ҳам шу жамиятда 
яшагани боис, унга-да бу одатлар бегона эмасди. 
Чақалоққа Умар деб исм қўйишди. Макканинг кескин об-ҳавоси, отасининг қаттиққўллиги 
унинг қоя каби мустаҳкам бўлишига замин ҳозирлади. Маккадаги Окир тоғи (унга кейинчалик 
«
Жабали Умар» — Умар тоғи, деб ном берилган) этагида яшайдиган Адий қабиласининг 
одамлари кун сайин ўсиб бораётган болани кўриб, «Худди отаси Ҳаттобнинг ўзи-я», дейишдан 
чарчамасдилар. 
Болалигиданоқ шижоатли, жасур ва довюраклиги туфайли «Абу Хафс» — Арслоннинг 
отаси (яъни, эркак арслон) лақабини олган эди. Умар чапақай бўлишига қарамай, ўнг қўлини 
ҳам эркин ишлата оларди. Ёшлигини чўпонлик билан ўтказди. Эрта тонгдан у ўтлокдан бу 
ўтлоққа чопаркан, ёд олган шеърларини хиргойи қилиб юрарди. Гоҳида Ҳаттобнинг шафқатсиз 
зарбалари гарданига ҳам тушиб қоларди. 
Болакай курашга қизиқди. Гоҳида ўртоқлари билан олишиб, даврани ғолиб сифатида тарк 
этаркан, ҳаётининг энг бахтли лаҳзаларини ўтказаётганини ҳис қиларди. Ҳар йили Макка ва 
Тоиф шаҳарлари ўртасида Укоз бозорида уюштириладиган баҳодирлар мусобақасида ҳам 
қатнашиб турарди. Лекин ҳар доим ҳам ғалаба насиб қилавермасди (Ибн Саъд, «Табақот»).
Кунларнинг бирида холаваччаси Холид ибн Валид билан кураш тушаркан, оёғини синдириб 
олди. Синган оёк, соғайиб кетган бўлса-да, бу воқеа Умарнинг хотирасида муҳрланиб қолади 
(
Ибн Касир, «Ал-бидоя ван-ниҳоя»). 
Онаси Хашама ибн Хошим Ислом душмани Абу Жаҳл билан амакивачча эди. 
* * * 
Умарнинг биринчи никоҳи Зайнаб бинти Мазъун исмли аёл билан бўлган. Бу аёлдан 
Абдуллоҳ Абдураҳмон исмли икки ўғил, Хафса отли қиз кўрди. 
Иккинчи никоҳи Хузоъа қабиласидан бўлган Мулайка исмли аёл билан бўлиб, ундан 
Убайдуллоҳ деган фарзанд кўрди. 
Учинчи жуфти Абу Умайя ал-Махзумийнинг қизи Қурайба бўлиб, мўминлар онаси Умму 
Саламанинг синглиси эди. Лекин у билан турмуши узоқ давом этмаган. Ҳазрати Умарнинг яна 
бир никоҳи Умму Гулсум билан бўлиб, у зотнинг Исломга кириши бу турмушнинг бузилишига 
сабаб бўлган (Ибн Саъд, «Табақот»). 
Маккадаги воқеалар ривожи бошқалар каби Умарнинг ҳам асабига тегарди. Ҳошим 
авлодидан бўлган Абдулмутталибнинг невараси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ислом деб аталган 
янги динни тарқата бошлаши билан бир гуруҳ одам ота-боболарининг динидан юз ўгириб, 
бутлардан воз кечган ва уларга нисбатан ҳурматсизлик қилаётган эди. 
Яқин қариндоши Амр ибн Ҳишом одамларнинг ақлини олган, отани ўғлидан ажратган
акани укадан бегона қилган, қариндошлик алоқалари узилишига сабаб бўлган бу динга қарши 
курашиш учун бор кучини сафарбар қилди. Умар ҳам ўзини ушбу ишга жавобгарлардан бири 
ҳисоблаб, курашга қўшилди. Бу кураш мусулмончиликни қабул қилганларни ҳақорат 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish