Тўйхат ўрнида шижоатли умр қувончи



Download 40,5 Kb.
Sana27.04.2022
Hajmi40,5 Kb.
#585896
Bog'liq
Абдуқаҳҳор Аҳмедов


Тўйхат ўрнида
ШИЖОАТЛИ УМР ҚУВОНЧИ
75 йиллик умр — ютуқ ва ютқизиқлар, шодлигу армонлар... Донишмандлар айтганидек, ҳар бир иш ва ҳатто орзу-армонларда ҳам шахснинг қиёфаси намоён бўлади. Албатта, ҳар бир эл, халқнинг фидойи, юрт равнақи, унинг янада гуллаб-яшнаши йўлида жон койитадиган, тер тўкадиган, борини берадиган фарзандлари бўлади. Ёшлар эса уларга ҳавас билан қараб, улар тимсолида юртнинг қадди-басти, истиқболи ва шарафини кўради.
Ана шундай эъзоздаги фахрийлардан бири – Абдуқаҳҳор Аҳмедов 1946 йилда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Қорабуроқ қишлоғида дунёга келди. Киндик қони томган заминнинг дилни яйратгувчи бепоён дашту далалари, бетакрор манзараси ёш Абдуқаҳҳорда ўзгача ҳислар уйғотиб, куч-ғайрат ва шижоат бағишлади. Мактабда ўзини тутиши, гўзал хулқи, одоб-ахлоқи, илмга чанқоқлиги, китоб ўқишга, билим олишга иштиёқи баландлиги сабаб тенгдошларидан ажралиб турар, кўп вақтини ўқиш-ўрганиш билан ўтказарди.
Мактабни тугатиб, 1968 йили Самарқанд кооператив институтига ўқишга кирди. Талабалик даврида ҳам ўз дунёқараши, фикрлаши, юксак мақсадлари билан профессор-ўқитувчиларнинг эътибори ва эътирофига сазовор бўлди.
Шубҳасиз, ўз олдига юксак марраларни қўйган инсонда қатъият ва интилувчанлик хислатлари бўлса, у албатта, кун келиб кўзлаган мақсадига етишади, орзу-умидлари рўёбга чиқади. Абдуқаҳҳор Аҳмедов бундай фазилатлардан бебаҳра эмасди, бирон ишга жазм этса қатъият билан киришар, мақсадини амалга оширмагунча тиниб-тинчимас, ён-атрофидагиларни ҳам шунга ундарди.
Институтни тамомлаганидан сўнг вилоятда комсомол комитети бўлими мудири, Чироқчи тумани комсомол комитети биринчи секретари лавозимларида вазифаларини сидқидилдан бажарди. 1974 йилдан унга Ўзбекистон Марказий Комсомол комитети ташкилий бўлими масъул ташкилотчиси лавозими берилди.
Абдуқаҳҳор Аҳмедов фаолиятида янги бир давр бошланди. У ўз устида ишлаб, меъёрларга қатъий риоя этиш муҳим фазилат эканини янада чуқурроқ англаб етди. Энг муҳими, у илм ва меҳнат инсон учун бениҳоя олий ва муқаддас фазилат эканини сира ёдидан чиқармади. Шу боис 1976 йили Марказий Қўмита томонидан Абдуқаҳҳор Аҳмедов зиммасига янада масъулиятли иш юклатилди – у 1976 йилдан Қашқадарё вилояти комсомол комитетининг биринчи секретари сифатида фаолият юритди. Шу вақт мобайнида у соҳа ривожига улкан ҳисса қўшди, ёшлар билан ишлаш бўйича кўплаб ташаббуслари боис элга танилди, тилга тушди, эътироф этилди.
Қарши чўлини ўзлаштириш, янги-янги хўжаликлар, саноат корхоналарини ташкил этиш, аграр соҳани комплекс механизациялаштириш, каби зарбдор қурилишлардаги ибратли ишлари билан у вилоят тараққиётига муносиб улуш қўшди.
1985 йили Абдуқаҳҳор Аҳмедов икки йил давомида Москва олий партия мактабида ўқиб, кейин масъулиятли лавозимларда фаолият юритди. Мустақиллик йиллари “Ўзбектуризм” миллий компанияси вилоят минтақавий бўлинмасини бошқарди.
Янгиликка интилиш, жамоа билан катта мақсадлар сари дадил одимлар, одамларнинг оғирини енгил қилиш, муҳтожларга кўмак бериш Абдуқаҳҳор Аҳмедов ҳаётининг бош мезонига айланди. У кўп ўтмай “Адолат” СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши раислигига сайланди. Вилоятда бу партиясининг ўрни, мавқеи сезила бошлади. Воҳанинг узоқ-узоқ, чекка ҳудудларида ҳам партиянинг хайрихоҳлари, фаоллари сафи кенгайиб борди.
Кўплаб шогирдлар етиштирди, ўз тажрибаси, меҳнати, хулқ-атвори билан ҳурмат ва иззат топди. Умр йўлдоши Муаззамхон ая билан ярим асрлик турмуши даврида Улуғбек ва Муҳайё, Сурайё, Дилшодаой сингари бир-биридан меҳрибон, фаол, эл-юрт хизматига камарбаста фарзандларни тарбиялаб, вояга етказди. Ҳозирда неваралари ҳам бирин-кетин ота-боболари изидан бориб, билим чўққиларини эгаллашмоқда.
Айни вақтда ҳам Абдуқаҳҳор Аҳмедов 45-Чироқчи сайлов округидан Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг депутати, вилоят “Қизил ярим ой” жамияти раиси сифатида самарали фаолият юритиб келмоқда.
Ҳавас қилса арзигулик ибратли ҳаёт йўлини ўтаб келаётган Абдуқаҳҳор Аҳмедовни биз – қадрдон дўстлари ва сафдошлари муборак 75 ёшга тўлиши муносабати билан самимий муборакбод этамиз. У кишига узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, тинчлик-омонлик, оилавий бахт-саодат ва фаровонлик, мана шундай доим дўстлар даврасида, эл назарида юраверишларини тилаймиз.
Саидмухтор Саидқосимов,
Мавлон Умрзоқов,
Озод Пармонов,
Аъло Хўжаев,
Владимир Бойко,
Аъзамхон Тўрахонов,
Улуғбек Умаров
Шавкат Тўлаганов,
Жаббор Раззоқов,
Неъматулла Худойберганов,
Усмон Ниёзалиев.
Download 40,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish