ШАРҚ ДУНЁСИНИНГ БУЮК ALLOMALARI
РЕЖА:
АЛ-ХОРАЗМИЙ
АҲМАД ФАРҒОНИЙ
АБУ НАСР ФОРОБИЙ
АБУ АЛИ ИБН СИНО
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ
АБУ АБДУЛЛОҲ АЛ-ХОРАЗМИЙ
АБУ БАКР НАРШАХИЙ
АБУЛҚОСИМ МАҲМУД АЗ-ЗАМАҲШАРИЙ
АЛ-ХОРАЗМИЙ
(783-850)
Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий машҳур ўзбек олими ва доно мутафаккири, асли Хива шаҳридан. Ғоятда ўткир зеҳн эгаси ва ноёб қобилият соҳиби бўлган ал-Хоразмий ёшлик чоғидан бошлаб аниқ ва табиий фанларни ўрганишга қизиқди, араб, форс, ҳинд ва юнон тилларини эгаллади, бу тилларда ёзилган китобларни қунт билан ўқиб мутолаа қилди. У дастлабки таълимни хусусий муаллимдан олди ва сўнгра ўша даврнинг йирик маърифат марказларидан бири бўлган Марвда мадрасада ўқиди. Халифа Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли Маъмун халифалик тахтига ўтиргач (813), Муҳаммад Мусо ал-Хоразмийни ўзи билан бирга Боғдодга олиб кетди ва у ерда ташкил этилган «Байт-ул-Ҳикма» («Донишмандлар уйи»)га бошлиқ этиб тайинлади. Бу ерда ал-Хоразмий катта ижодий-илмий иш билан шуғулланди, кўплаб қимматбаҳо асарлар ёзди.
Хоразмий математика, геометрия, астрономия, география, тарих илми ва бошқа фанлар соҳасида баракали ижод қилди. Унинг «Ал-Жабр вал Мутсобала» («Тенгламалар ва қаршилантириш»), «Ҳисоб ал-Ҳинд» («Ҳинд ҳисоби»), «Китоб сурат ал-Арз» («Ер сурати ҳақида китоб»), «Китоб ат-Тарих» («Тарих китоби»), «Китоб ал-Амал бил Устурлабат» . («Устурлоб»1 билан ишлаш хаҳида китоб») каби асарлари илм-фанда олимга жаҳоншумул шуҳрат келтирди. Ал-Хоразмий ўз ижодий илмий ишларида биринчи ўринга халқ манфаатларини қўйди ва эътиборини унинг амалий ҳаётий аҳамиятига қаратди. У «Тенгламалар ва қаршилантириш» китобида бу ҳақда шундай деган эди: “Мен арифметиканинг содда ва мураккаб масалаларини ўз ичига олувчи ал-Жабр ва ал-Муқобала ҳисоби хақида қисқача китоб ёздим. Чунки, у одамларга мерос тақсимлаш, васиятнома ёзиш, бойлик бўлиш ва адлия ишлари, савдо-сотиқ, канал қазиш, геометрик ҳисоблашлар, шунингдеқ бошқа турли муносабатларда жуда ҳам зарур”2. Хоразмий «Ал-жабр», «Ал-муқобала» асари билан математика тарихида биринчи бўлиб алгебра фанига асос солди. «Алгебра» атамасининг ўзи ҳам ушбу китобнинг қисқача «алжабр» деб аталувчи қисқартирилган номининг айнан ифодаси ҳисобланади. Хоразмийнинг бу асари бутун дунёга, шу жумладан Европада ҳам кенг тарқалган. Мазкур китобни лотин тилига таржима қилинганда Ғарбий Европада «алжабр» сўзи «алгебра» тарзида қабул қилинган. Ана шу тариқа Ал-Хоразмий номидан дастлаб лотинча ёзувда «Алгоризми» сўзи, сўнгра «алгоритм» атамаси пайдо бўлган. «Ҳисоб ал-Хинд» («Хинд, ҳисоби») китобида Хоразмий ҳозирги пайтда ижтимоий ҳаётда ишлатиладаган бирдан туққизгача бўлган рақамлар ва нол ёрдамида исталган сонни ёзиш, улар ёрдамида арифметик тўрт амални бажариш, ўша рақамлар билан ифодаланган сонлардан квадрат илдизлар чиқариш қоидаларини изоҳлаб беради. Олимнинг «Китоб ат-тарих» («Тарих китоби»)да Хуросон, Кичик Осиё ва Мовароуннаҳрнинг ВИИИ—ИХ асрлардаги тарихига оид қисқа ва аниқ маълумотлар ўз ифодасини топган. Хоразмийнинг «Зиж» («Астрономик жадвал»), «Қуёш соати ҳақида рисола» асарлари фалакиётшунослик фанининг ривожланиш тараққиётига катта ҳисса қўшди. Мамлакатимиз халқлари 1983 йилда ал-Хоразмий таваллудининг 1200 йиллигини тантанали нишонладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |